Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган дастур ижросини ташкил этиш муҳокама қилинди.
2020-2022 йилларда 1 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши айтиб ўтилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туман ва шаҳарлар қиёфасини янгилаш, йўллар ва уй-жойлар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Каракалпакстана, на котором обсуждена реализация соответствующей программы.
Отмечалось, что в 2020-2022 годах будет реализовано 1 359 инвестиционных проектов. Даны указания касательно развития промышленности, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и других сфер.
Особое внимание уделено обновлению облика городов и сел, строительству дорог и жилья.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qoraqalpogiston #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳеч қачон Қорақалпоғистон шароитида 523 миллион долларлик инвестиция бўлмаган

Шавкат Мирзиёев: Никогда прежде в Каракалпакстан не привлекались инвестиции на 523 миллиона долларов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўпчилигимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлардан бири бу консерваланган гўшт маҳсулотларидир.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ушбу турдаги маҳсулотлар экспертизаси ўтказилди.

Консерваланган гўштда оқсил миқдори қанча бўлиши керак? гўшт ҳиссасичи?

Агентлик ахборот хизмати Экспертиза натижаларини эълон қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларида қандай ўзгаришлар кўзда тутилаяпти?"

Эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманида таълим тизими билан боғлиқ барча саволларга ойдинлик киритилади.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълим вазирлиги;
🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
🎙Мактабгача таълим вазирлиги;
🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцяси;
🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, таниқли сиёсатчилар ҳамда адабиёт вакиллари билан учрашувлар, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари ҳақида — @yangiuzbekiston_uz Телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Каналда шунингдек, ибратли ҳикоялар, буюк ватандошларимиздан иқтибослар, фоторепортажлар, ижтимоий роликлар, аудио ва видеолавҳалар ҳам эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Велосипедга йиққан пулига онасини даволатган болакайга вазирлик велосипед совға қилди

Яқинда коронавирус балосидан жабр чеккан оила ҳақида ЎзА мухбири Анора Содиқова томонидан видеолавҳа тайёрланган эди.

Унда Шоҳиста Абдумавлонованинг бир ўғли билан коронавирусга қарши курашиш таассуротлари баён этилган.

Шунингдек, болакай спортга қизиқишини ҳам айтиб ўтган эди. Асосийси, унинг велосипед олиш учун йиғиб қўйган пулларини дори-дармонга ишлатишга мажбур бўлгани кўпчиликни таъсирлантирди.

Ушбу видеолавҳага олиб чиқилган оила Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Кеча вазирлик номидан болакайга велосипед совға қилинди.

Шунингдек, боланинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда уни келгусида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қабул қилишга ҳам ваъда беришди.

Видеони Youtubeда томоша қилишингиз мумкин

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмон Шарифхўжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

💵 «Дастлаб 2024-25 йилларда фақатгина халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг маошини энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баробарига тенглаштириш масаласи қўйилган эди. Имзоланган ҳужжатда ўрта ва ўрта махсус таълим босқичида фаолият олиб борадиган ходимларнинг ойлигини ҳам шу кўрсаткичда бир хил ошириш масаласи тасдиқланди.

📍Чет ва олис ҳудудларга
бошқа ҳудудлардан бориб фаолият юритадиган юқори малакали ўқитувчиларга бир марталик 11 миллион сўм пул мукофоти берилади. Уларнинг шу ерда яшаш харажатларини компенсация қилиш учун ҳар ой қўшимча сифатида салкам 500 минг сўм бериб борилади».

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида, шунингдек, халқаро олимпиада ва республика танловлари ғолибларини тарбиялаган педагогларнинг тофиасини ошириш масаласи юзасидан изоҳ берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Қаҳрамон Олимов, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари:

— Фармонда Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган бир қатор вазифалар кўрсатиб ўтилган.

📈 Хусусан, ўқитувчиларнинг нуфузи, мақоми ва уларнинг ойликларини ошириш юзасидан муҳим бандлар киритилган.

👨🏻‍💻 Мактабгача таълим вазирлигининг тасарруфида бўлган 97 та Педагогика коллежи бу ўқув йилидан бошлаб, янгича йўналишда кадрлар тайёрлашни бошлайди. Ўрта-махсус таълим муассасаларида дуал тизими жорий этилади ва уни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилади.

Мактабгача таълим тизимида таълим ва тарбия сифатини ошириш, мактабгача таълимга болалар қамровини ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар қарор иловаси билан тасдиқланган чора-тадбирларда ўз ифодасини топган.

〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим сифатида қандай ўзгаришлар бўлади?

Усмон Шарифхўжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

🔹Таълим стандартлари ва ўқув дарсликлари қайта кўриб чиқилади ва бу жараёнга халқаро экспертлар жалб этилади;

🔹Таълим жараёнига Финляндия тажрибаси кенг жорий қилинади;

🔹Мактаб ўқувчини имтиҳонга эмас, ҳаётга тайёрлаши керак. Янги ўқув миллий дастурининг асосий йўналиши — олган билимини ҳаётда қандай қўллашига йўналтирилади;

🔹Ўқитувчилар учун узлуксиз қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий этилади. Бунда нодавлат секторлар ҳам ишга жалб этилади.

🔹Ўқитувчини моддий рағбатлантириш ва жамиятдаги нуфузини ошириш чоралари кўрилади;

🔹Методистларнинг маоши оширилади ва масъулияти кучайтирилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмон Шарифхўжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

«Яна муҳим масалалардан бири бу — директорлар ва ўринбосарлар масъулиятини ошириш.

❗️Битирувчиларининг 90 фоизи ўқишга ёки ишга кирган мактаб директорига ойлиги, директор фонди қўшимчаларидан ташқари — бир марталик ўқув йили учун 8 000 000 сўмлик мукофот, ўринбосарига 4 000 000 сўм берилади.

Ўзининг туманида рейтинги энг юқори бўлган директорларга ҳам маълум бир молиявий рағбатлар белгиланмоқда».

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида қуйидагиларни маълум қилди:

🔰 «Умумтаълим ўрта мактаблар рейтингини ҳисоблаб чиқариш — таълим сифати самарадорлигини таъминлашда муҳим омиллардан бири.

🔎 Ҳозирга қадар 10% мактаблар рейтингини электрон танлов асосида чиқариб келинаётган эди. Эндиликда 100% мактабларни қамраб олиш ва уларнинг рейтингини чиқариш бўйича ишлар ташкил қилинмоқда.

〰️〰️〰️〰️
Рейтингда асосан нималарга эътибор қаратилиши керак:

🔸мактабларда дарс бераётган ўқитувчи педагогларнинг малака даражаси;

🔸малака ошириш тизими қай даражада йўлга қўйилганлиги;

🔸ўқувчиларнинг билим даражалари, яъни 9- ва 11-синфни битиришда кейинги босқичга ўтиш салоҳияти.

〰️〰️〰️〰️
☑️ Янги қарорга кўра, педагогларга малака тоифа бериш жараёни соддалаштирилди. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан сайтимизда махсус портал орқали ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилади.

❗️Шунингдек, навбатдаги малака тоифасига йиғимлар бекор қилинади. Бунда педагог навбатдан ташқари хоҳишига кўра малака ошириш аттестацияга топширмоқчи бўлганда йиғим ундирилмайди.

🚫 Узлуксиз таълим тизимида фан дастурларининг узвийлигини таъминлаш белгиланган. Таҳлилларга кўра, 10-15% мавзулар такрорий, 50 фоизгача мавзулар узвий бир-бирига боғланмаган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим муассасалари хусусий секторга топширилса, қанча мактаб хусусийлаштирилиши кутилмоқда ва бунда тадбиркорларга қандайдир имтиёзлар яратиладими?

Қачон талабалар анаънавий таълимни бошлайдилар? Ва бу қайси таълим шаклига ҳамда нечанчи курсларга тегишли бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжумани ушбу саволларга жавоб берилди.

67 studio

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураши штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокда брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

——————

Бир ой олдин коронавирус касаллиги билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Яна икки ҳафтадан кейин кўзим ёрийди. Коронавирусдан даволаниб чиққан махсус туғуруқхонага бораманми ёки бошқа туғуруқхонага борсам ҳам бўладими?

🦠Коронавирус касаллиги тузаладиган касаллик. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади. Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

🏥 Биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ва тузалгандан кейин яна 3 кун ўтиши керак. Агарда махсус туғуруқ муассасасида даволаниб чиққан бўлсангиз, демак ҳозирги даврда соғломсиз. Шунинг учун махсус туғуруқхонага эмас ўз яшаш ҳудудингизга тегишли туғруқхонага борасиз.

———————

Мен корновирус касаллиги билан касалландим. Қариндошларим яқинда бошқа касалдан тузалиш учун кўп дори қабул қилганлигим сабабли, дори-дармонлар ўрнига табиий гиёҳлар ичиш яхши фойда беради деб айтдилар. Шу тўғрими? Аҳволим яхшиланмаяпти.

Нотўғри.
Коронавирус касаллигини вируслар келтириб чиқаради. Шу боис беморни текширувдан ўтказиб, касалликни турини аниқламагунча, беморнинг умумий аҳволини билмагунча, аниқ даво чораларини кўрмагунча, касалликдан тузала олмаймиз, аксинча, касаллик ўрта оғир турида кечаётган бўлса, ривожланиб бориши мумкин.

🌱 Табиий гиёҳлар коронавирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида ёрдам бермайди. Махсус даво курсларини тўлиқ қабул қилиб бўлгач, кейинчалик профилактика мақсадида шифокор тавсияси асосида табиий гиёҳлар ичса бўлади. Биз Сизга коронавирус аломатларининг биринчи кунидан яшаш худудингиздаги оилавий поликлиника шифокорларига мурожаат этишни тавсия қиламиз.

———————————

Онам 70 ёшда, қандли диабет билан даволаниб турадилар. Уларда яна бир оз семизлик хам бор. Бундай ташхисли беморларда коронавирус инфекцияси қандай кечади?

😷 Қандли диабети бўлган инсонлар турли хил инфекцияларга мойил бўлади. Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади. Агар қандли диабети бор бемор қонида глюкоза кўп бўлса, коронавирус ушбу беморларда оғир кечади. Сабаби касалликда кузатиладиган «ситокинлар ҳужуми» учун шакар қувват манбаидир. Айниқса, тана вазни ортиқча бўлган қандли диабети бор инсонларда коронавирус оғир кечади.

👨‍⚕️Бу беморлар ўзларида коронавирус касаллигига хос бирон клиник белгиларни сезсалар, дарҳол худудий шифокорларга мурожаат этишлари шарт. Улар уй шароитида ўз-ўзини даволаш билан шуғулланиши маън этилади. Чунки уларда тезда пневмония ривожланиши ва унинг оғир кечиши кузатилиши мумкин. Бу беморлар коронавирусдан даволаниш билан бирга, диабетни ҳам даволашда давом этишлари лозим. Сабаби коронавирус жараёнида қанд миқдори ошиб кетса, бу оғир асоратларга олиб келади.

🔎 Қандли диабети бўлган беморлар ҳудудий поликлиникаларида диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгаришлар сезсалар дарҳол шифокорга мурожаат этишлари, оммавий жойларга зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан масофавий ишлашлари, ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасликлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларини вақтида мунтазам олиб туришлари зарур.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураши штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокда брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

——————

Коронавирус маҳсулотлар орқали юқиши мумкинми?

Коронавирус ҳаво-томчи ва мулоқот орқали тарқалиши мумкин. Касалликнинг маҳсулотлар орқали юқиши борасида мутахассислар бир тўхтамга келишмаган, лекин бу эҳтимолни истисно этмайди.

Бизда карантин қоидалари кучайтирилиши мумкинми?

🦠Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади. Корновирус инфекцияси эса ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив. Дунё бўйлаб кундан кунга касалланган ва вафот этганлар сони ортиб бормоқда.

🔎 Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Бундан кейин хар бир инсон пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганиши, унга мослашиши керак.

❗️Агарда биз барча санитария гигена қоидаларига риоя қилсак, яъни қўлни совун билан тез тез ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантирсак, тиббий ниқоблардан тўғри фойдалансак ва ижтимоий масофани сақласак карантин қоидаларини кучайтиришга ҳожат қолмайди.

—————————————

Мен коронавирус касалларини даволайдиган касалхонада хамшира бўлиб ишлайман. Бошқа касалхонада ҳам навбатчи бўлиб тураман, шундай ишлашим мумкинми?

🚫 Агарда Сиз корновирусга мослаштирилган махсус касалхонада ишласангиз, бошқа касалхонада навбатчи бўлиб турмаслигингиз керак. Чунки сиз, биринчидан у ерда касалликни юқтириш хавфингиз кўпроқ ёки навбатчи бўлиб турадиган шифохонангизда бошқа беморларга вирусни ташиб ўтиш эхтимолингиз юқори.

〽️ Тартиб буйича махсус касалхонада 8 соат ишлаш қабул қилинган. Жисмоний тарафдан хам Сиз иккинчи ишга улгура олмайсиз, улгирганда ҳам иккинчи ишга чарчаб борасиз. Бу эса касаллар билан ишлаётган даврингизда иш унумдорлиги ва самарадорлигини тушишига, диққатингизни бўшашишига олиб келиши мумкин ва иш жараёнида яхши натижаларни бермаслиги мумкин.

———————————

Кимларга коронавирусга тест топшириш мажбурий?

🔹хориждан келган барча фуқаролар

🔹инфекция юқтирганлар билан мулоқотда бўлганлар

🔹орттирилган пневмонияли беморлар

🔹респиратор касаллик аломатлари бўлган 65 ёшдан катта шахслар

🔹Ишхонасида COVID-19 юқтирганлиги хавфи мавжуд шифокорлар

🔹мунтазам бўлиш керак бўлган муассасаларда(ёпиқ турдаги махсус бино, интерант уйлари ва ҳоказо) респиратор касалликлар аломати бўлган шахслар

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси сайланди

❗️Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойида Қудратилла Мирсагатович Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати хабар қилди.

🔹Қайд этилишича, унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди.Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади

☑️ Ҳукумат қарори (704-сон, 10.11.2020 й.) билан Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔹 Унга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади.


🔹 Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.

🔸ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

💠 Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади.

Шунга кўра:
● Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;
● Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;
● Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.

💴 Боланинг отаси ёки онаси бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин (6 ойдан кейин мурожаат қилинса, бир марталик нафақани тўлаш рад этилади).

❗️Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official