Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ипотека банк ўзининг илк халқаро облигацияларини чиқаришини ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказишини эълон қилди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ушбу жараёнда JP Морган (АҚШ), MUFG (Япония), Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) ва Societe Generale (Франция) каби халқаро миқёсда етакчи банклар андеррайтер сифатида қатнашиши кутилмоқда.

9-11 ноябрь кунлари Молия вазилриги ва Ипотека банки раҳбарияти иштирокида 300 миллион доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни чиқариш учун "Global Investor Call" ва инвесторлар билан яккама якка учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — "Рақамли божхона ва унинг ташқи савдодаги аҳамияти"

Бугун, 10 ноябрь куни соат 15:00 да АОКАда Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида божхона тизимида рақамлаштириш йўналишида қилинаётган ишлар юзасидан ахборот берилади, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Э.Турдимов таклифига биноан 11 ноябрдан 21 ноябргача ҳокимлардан тортиб, бюджет ташкилотлари раҳбар ва ходимлари ишга пиёда бориб келади. Велосипед ёки жамоат транспортидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Э. Турдимов акция давлатдан ойлик оладиганларга тааллуқли эканини таъкидлади.

Қолганлар бизни таклифимизни қўллаб-қувватлашса нур устига, аъло нур бўлади. Буни жамоатчилик, журналистлар ва блогерлар назорат қилиши керак, — деди Эркинжон Турдимов. - Ҳоким пиёдалар йўлагидан уйига боради. Агар у йўқ бўлса, инсофи бўлса, кейин пиёдалар йўлагини қилади. Бу фақат шаҳар ҳокимига эмас, ҳамма тумандагиларга ҳам тааллуқли.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда АОКА пресс-холида «Медиада шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:

〰️〰️〰️〰️
🛡 «Ахборотни етказиб бериш эҳтиёжи билан биргаликда шахснинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларини ҳам бажариш керак. Тезкорлик билан бирга шахсга зиён етказмаслик, унинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак.

📝 Чунки бизда шунақа ҳолатлар бўляптики, аксарият ҳолларда турли ахборотни узатиш ҳаракатида бевосита шахсга доир маълумотлар очиқланяпти. Бундай ҳолатлар ўша шахсга зарар етказяпти. Бизда шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунда белгиланган талаблар бор. Лекин бу талаблар бажарилмаяпти.

🔎 Бунинг учун нима қилишимиз керак? Авваламбор, қонунчиликдаги талаблар нимадан иборат? Шахсий ҳаёт бор ва сўз эркинлиги бор. Ўртадаги чегара қаердан ўтган? Қайси жиҳатларга эътибор беришимиз керак?

Шу масалаларга биз сизлар билан жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Бизга бу масалаларни шарҳлашда Адлия вазирлиги ва унинг қошидаги махсус Марказ ходимлари ёрдам беришади».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Айни дақиқаларда АОКАда журналистлар ва блогерлар учун «Медиа маконида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш: ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатлар» мавзусида семинар ўтказилмоқда. Тадбирда Адлия вазирлиги қонунчилик бош бошқарма бошлиғи Алишер Каримов фикр билдирди:

〰️〰️〰️〰️

▫️ Медиа олами вакилларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, интернет қонунчилигининг миллий ва халқаро тажрибаси, интернетда ишлашнинг ахлоқий стандартлари ва энг муҳими, шахсий ҳаёт ҳимояси — долзарб масалалардан бири.

✍️ Инсон шаъни, унинг обрўси ва қадр-қиммати қонун билан ҳимоя қилинадиган қадрият. Шахсий маълумотларни розиликсиз ошкор қилишга йўл қўйилмайди. Журналистлар ўзлари чоп этаётган маълумотларнинг тўғри ва қонунчиликка мувофиқ эканига жавобгардир.

📈 Яна бир муҳим жиҳати — журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Асаджон Ходжаев, АОКА директори:

«ОАВ ходимлари, журналистлар медиа-маконда ўз ҳақ-ҳуқуқлари, баҳсли ҳодисалар бўйича фикрлари билан бўлишиб, шу фикрлар юзасидан малакали юристлар, адвокатлар хулосасини олиб боришлари учун янги платформа яратилади — махсус веб-сайт очилади.

👨🏻‍💻 Бу бўйича Адлия вазирлиги билан ҳамкорликни режалаштириб қўйдик. Бу ерда малакали ҳуқуқшуносларнинг, хусусан айнан медиа йўналишидаги юристларнинг шарҳлари, видеолавҳалари, саволларга ёзган жавоблари, изоҳлари жойлаштириб борилади.

📝 Биринчидан, бу ресурсдан 24 соат фойдаланиш имкон бўлади. Иккинчидан, муайян масала ёки баҳсли вазият бўйича юрист томонидан берилган хулоса доим ўша саҳифада туради, уни кўчириб олиб, кўриб, турли вазиятларда қўллаш, фойдаланиш мумкин бўлади.

🎤 Бу, биринчидан, ОАВ вакилларининг ҳуқуқий онгини оширишга ёрдам беради, билимларини кучайтиради. Иккинчидан, бу давлат бошқаруви органидаги ОАВ билан ишловчи ходимлар, ахборот хизматлари, матбуот котибларининг самарали малакага эга бўлишига, билмаган масалалар бўйича жавоб олишларига хизмат қилади.

@aoka_uz
LIVE.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092

https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Вазир ўринбосарининг таклифлари амалга ошадими?

Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган селекторда вазир ўринбосари Элмира Бaситхaнова
дан тизимдаги муаммолар ҳақида сўради. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати маълум қилди.

Э. Бaситхaнова Президент саволига жавобан қуйидаги 4та асосий таклифни билдирди ва улар давлат раҳбари томонидан маъқулланди:

1️⃣ Шифохоналарда катталар ва болалар блокини ажратиш. «Марказий ва оилавий поликлиникаларда катталар ва болаларнинг битта хонада ҳамда битта шифокор томонидан умумий ҳолда қабул қилиниши турли муаммоларга сабаб бўлиб келмоқда», – дейди вазир ўринбосари.

2️⃣ Эмлаш ҳамширалари штатини тиклаш. «Ўтган йиллар давомида тиббиёт тизимидаги қилинган айрим нотўғри ислоҳотлар натижасида поликлиникалардаги эмлаш ҳамширалари штати қисқартириб ташланди ёки умуман йўқ қилинди. Вакцинация масаласи ва миллат саломатлигини сақлаш қанчалик муҳимлигини инобатга олган ҳолда, поликлиникаларда эмлаш ҳамширалари штатини тиклаб, амбулатор тизимга қайтариш лозим».

3️⃣ Янги кардиоревматология шифохонасини қуриш. «Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Болалар кардиоревматология шифохонасининг бугунги кун талабларига умуман жавоб бермай қолгани, шифохонадаги ўринлар сонининг даволанувчилар сонидан бир неча баробар камлиги боис, замонавий ва кўп ўринли кардиоревматология шифохонасига эҳтиёж сезилмоқда».

4️⃣ Янги Ларингит марказини қуриш. «Тошкент шаҳридаги Ларингит маркази шифохонасида ҳар йили 11 мингдан ортиқ бемор даволанади. Аммо шифохона биносининг ўта эскиргани ҳамда даволаш жиҳозларининг етишмаслиги беморларнинг ҳақли ва доимий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, шифохона ўрнида янгидан Ларингит маркази қуриш мақсадга мувофиқ».

Давлат раҳбари ушбу таклифларни қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Йилнинг ўтган даврида давлат бюджетига 18,7 триллион сўм божхона тўлови ундирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 триллион сўм кўп

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Рақамли божхона – ташқи савдода шаффофлик гарови” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига атрофлича маълумотлар тақдим этишди.

👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат божхона қўмитаси мутасаддиси божхона тизимидаги коррупция ҳолатларига изоҳ берди.

☑️ Илҳом Мухторов
Давлат божхона қўмитаси кадрлар бошқармаси бошлиғи:


"Интернетда тарқалган коррупцион ҳолатларни ўзимиз очишга эришганмиз"

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона хизматлари рақамлаштирилса ҳам нега тизимда ҳамон коррупция ҳолатлари бор? Инсон омили йўқ бўлса, бу қандай содир бўлади?

Илҳом Мухторов, Давлат божхона қўмитаси кадрлар бошқармаси бошлиғи:

«Коррупция ҳолатлари бўйича 10дан ортиқ божхоначига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳолат нега келиб чиқяпти?

Бу манфаатлар тўқнашуви, аниқроқ айтганда, божхона қийматини пасайтириш билан боғлиқ ҳолат. Чунки божхона қиймати мансабдор шахс қарори билан белгиланади.

Бугунги кунда божхона қийматини ҳам автоматлаштириш ишлари олиб бориляпти. Акс ҳолда бу нарса кучайиб кетади. Ҳар битта ходимга қоровул қўйишнинг имкони йўқ.

Биз ушбу тизимни автоматлаштирсак, коррупцияни бутунлай йўқотолмаслиги мумкин, бироқ уни минималлаштириш учун катта хизмат қилади»

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Segment.uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади.

Муҳим иқтибослар

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz