Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

✏️ Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

Продолжается видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы здравоохранения.

✏️ Актуальная информация

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ҳар бир вилоятда «тиббиёт кластерлари» ташкил этилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

Гулистон шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази филиали ва вилоят кўп тармоқли шифохонаси бир ҳудудда бўлиб, унга туташ ёки атрофида 10 га яқин тиббиёт муассасаси жойлашган. Уларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ягона бошқарув асосида бирлаштириб, «тиббиёт кластери»га айлантириш, тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилма мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлигига йил якунига қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда «Гулистон тиббиёт кластери»нинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш вазифаси юклатилди.

Ҳар бир вилоят ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида Сирдарё тажрибаси асосида, илғор хорижий клиникалар билан ҳамкорликда «тиббиёт кластерлари»ни ташкил этиш бўйича таклиф киритиши белгиланди.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш — бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши шунга йўналтирилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи — 55 фоизни ташкил этади.

❗️Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

🦠 60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан
йўлдош касалликларга боғлиқ эканини кўрсатди.

Яъни, соғлом турмуш тарзи — тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️2021 йил 1 июндан бошлаб 6 хил тоифадаги аҳоли бепул дори воситалари ва витаминлар билан таъминланади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

🧬 Фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида — темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда.

👦🏻 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

〰️〰️〰️〰️
Келгуси йил 1 июндан бошлаб:

🔸5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;

🔸10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;

🔸ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;

🔸35 ёшгача аёлларфолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ҳар бир ҳудудда хусусий сектор жалб этилган ҳолда илғор хорижий клиникалар филиаллари ташкил этилади

Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак қон-томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

📍Вилоят ҳокимларига Андижонда — кардиология, Бухоро ва Навоийда — ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда — нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада — эндокрин, Самарқандда — гепатология, Наманган ва Сурхондарёда — асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда — буйрак, Тошкент вилоятида — офтальмология, Тошкент шаҳрида — онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

🏥 Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицей биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб 100 мингдан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилди, улар жонини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди»

Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилиши Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилаётганини таъкидлаб, соҳанинг барча вакилларини байрам билан табриклади:

— Инсон саломатлиги учун ўзини масъул ва жавобгар деб ҳисоблайдиган ҳар бир тиббиёт ходими билим ва малакасини доимий ошириб бориши, янги технологиялар ва даволаш усулларини ҳар томонлама пухта эгаллаши энг ўткир масалага, ҳаётий заруратга айланмоқда. Аминманки, Абу Али ибн Синодек буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари, Ўзбекистон тиббиёт мактаби анъаналарининг давомчилари бўлган сиз, азизлар, ўз фаолиятингизни ана шундай юксак мезонлар асосида ташкил этиб, олижаноб бурчингизни бундан буён ҳам шараф билан адо этасизлар, — деди Президент.

🌐 Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тиббиёт марказлари ва олийгоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиши таъкидланди.

🦠 Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бу курашга 100 мингдан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилгани, улар ўзларини аямасдан, жонларини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётгани эътироф этилди.

— Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз бугунги белгиланган вазифаларни ҳам фидойилик ва матонат билан, бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, албатта уддалайдилар. Энг катта бойлик бўлган халқимиз саломатлигини сақлашда ҳақиқатда жонбозлик кўрсатадилар, — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Умумий амалиёт шифокорини оилавий шифокорга айлантириш, уларни рағбатлантириш чоралари белгиланди. Чекка ҳудудларда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, 6 хил тоифадаги аҳолини айрим турдаги витаминлар ва дорилар билан бепул таъминланиши айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни.
Определены задачи по внедрению института семейных врачей вместо врачей общей практики, стимулированию их труда. Будет реализована программа "Сельский врач" в отдаленных районах, 6 категорий населения будут бесплатно обеспечиваться отдельными видами витаминов и лекарственных препаратов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🔰 Муҳим маълумотлар

@Rasmiy_xabarlar_Official