Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
⚡️30 октябрь куни Ўзбекистонда 251 кишида коронавирус аниқланди, 2 бемор касалликдан вафот этди

Даволанаётган 2 164 бемордан 267 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кун давомида 13 ҳудудда 265 бемор соғайди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот анжумани — «Мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, сифатли кўмир билан таъминлашдаги муаммолар»

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида мактабгача таълим ташкилотларига сифатсиз кўмир тарқатилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар билан боғлиқ материаллар эълон қилинмоқда. Бугун, 31 октябрь куни соат 12:00 да АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ва "Ўзбеккўмир" АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида барча саволларга жавоб берилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Укасига ер берилганидан норози аёл ўзи ва фарзандларининг жонига қасд қилди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 октябрь куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган “Эски ер” сув омборидан 3 нафар одам жасади топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2020 йил 26 октябрь куни соат 17-00 ларда Янгиқўрғон тумани, Навкент маҳалласида яшовчи аёл Н.Ғ. (1984 й.т., судланмаган, уй бекаси) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2,0 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сўнг, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан тумандаги “Янгиқўрғон эски ер” сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанд вилоятида мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари сифатсиз кўмирдан брикет (таппи) тайёрлаётгани ҳақида хабарларга муносабат билдирди.

Шодиёр Маматқулов, Мактабгача таълим вазири ўринбосари:

«Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 30-сонли мактабгача таълим муассасида бўлган. Ушбу муассасага 11 тонна кўмир келтирилган. Ана шу кўмирнинг 400-500 килограми майдаланган, сифатсиз кўмир шаклида бўлган ва шу сабабли ходимлар томонидан шу ҳолатда тайёрланган.

Мактабгача таълим муассасаси директори кўмирни увол қилмаслик мақсадида ўз ихтиёрлари билан қўлбола брикетларни ясагани маълум бўлди»

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўмирлар сифатли бўлса, нега жойларга етказилганда сифати ўзгариб қоляпти?

Эркин Жўраев, "Ўзбеккўмир" АЖ бош геологи:

❗️Ангрен кўмир конига тегишли бўлган қўнғир кўмири қаттиқлик даражаси бўйича 4-шкалада, бу жудаям юмшоқ. Биз кўмир конидан юкланган маҳсулотни кўмир жамланмасига элтамиз, у ердан лабораториядан ўтказилади ва шу тариқа ҳар бир вагондаги маҳсулотга сифат сертификати берилади.

〽️Кўмирнинг сифати яхши. Сифатсиз дейилаётган кўмир бу — майдаланган кўмир. Уни лабораторияда текширсангиз сифатли бўлиб чиқади. Кўмир истеъмолчининг қўлига етиб боргунича бир неча босқичдан ўтгани боис майдаланиб кетяпти ва сифатсиз кўринишга келяпти.

Масаласининг ечими йўқми?

🔎 Бирдан-бир йўли — жойларга етказилган кўмирдан сифатли брикет ишлаб чиқарилиб, етказилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сифатсиз кўмирлар учун ким жавобгар?

Эркин Якубов, "Ўзбеккўмир" АЖ бош директори ўринбосари:

«Кўмирни омбордан олган пайтда, муассаса раҳбарларига маҳсулотнинг сертификати берилади. Ўша сертификат бўйича олиш лозим. Агар сифатсиз бўлса, олмаслик керак. Чунки брикетлар ишлаб чиқарилгандан кейин уч-тўрт кун қуритилиши лозим.

Агар брикетни олиб кетишни истамаса, биз бошқа кўмир билан таъминлаймиз. Бу бўйича раҳбариятдан топшириқ олганмиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим ташкилотлари учун сифатсиз кўмир маҳсулотлари нега қабул қилиняпти? Бунда коррупция аломатлари йўқми?

Шодиёр Маматқулов, Мактабгача таълим вазири ўринбосари:

«Кўмир маҳсулотлари қопларга жойлаштирилган бўлади. Уни ташиш жараёнида майдаланиш юзага келади. Масалан, 11 тоннадан 400-500 кг тоннаси майдаланади.

Жойлардан олинаётган маълумотларга кўра, бу йил тарқатилаётган кўмир маҳсулотлари олдинги йиллардагига нисбатан сифатлироқ.

Агар жойларда сифатсиз кўмир маҳсулотлари аниқлсанса, "Ўзбеккўмир"га мурожаат қилиниши лозим».

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Мактабгача таълим муассасаларига етказиб берилган кўмирнинг сифатсиз ёки брикет кўринишидагиларини далолатнома асосида қайтариш ва сифатни кўмирга алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Буни вилоят ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилиши тавсия қилинди».

Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Каналга
уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

——————-

Биринчи гуруҳ ногирониман, уйда касал бўлиб қолдим. Таниш шифокор укол ёзиб берди. Менга ким укол қилиб кетиши керак?

Агарда Сиз ногирон бўлсангиз ва касал бўлиб қолган бўлсангиз, уйдан чиқмасдан худудий поликлиникангиздаги участка шифокорига мурожаат қилишингиз керак. Улар томонидан тиббий кўрикдан ўтганингиздан сўнг, сизга тиббий муолажа буюрилади.

〽️ Агарда касалликнинг енгил ва ўрта оғир даражасини ўтказаётган бўлсангиз умумий амалиёт шифокори назорати остида уйда даволанишингиз мақсадга мувофиқдир. Даволанишингиз учун бепул дори тўпламлари поликлиника томонидан берилади. Лекин шуни хам айтиб ўтиш жоизки, касалликнинг енгил ва ўрта даражасида инъекция буюрилмайди. Шунинг учун Сизга уй шароитида даволанишингизга укол қилувчи керак эмас.

🛏 Агарда касаллик зўрайса ва бемор аҳволи оғирлашса, белгиланган тартибда махсус бригада чақиртирилиб — стационар даволанишга юборилади. Тузалиб чиққанидан сўнг, ўз оилавий шифокори/умумий амалиёт шифокори уларда “Д” назоратини давом эттираверади.

————————-

Қайнонамда коронавирус аниқланди. Фарзандим мактабгача таълим муассасасига бормаслиги керакми, у вирус ташувчи ҳисобланадими?

🦠Коронавирус инфекцияси ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив. Кўпинча юқиш вақти ва биринчи аломатлар пайдо бўлишининг ўртасида ўртача 5-6 кун ўтиши мумкин. Лекин бу кўрсаткич хар хил беморда 1 кундан 14 кунгача кузатилиши мумкин.

❗️Агарда барчангиз битта уйда истиқомат қилган бўлсангиз, улар билан мунтазам мулоқотда бўлган бўлсангиз, албатта 14 кун давомида ўзингизни яккалаш тартибига ўтишингиз ва қуйидаги тавсияларга амал қилишингиз зарур:

Шифокор маслаҳат берган даврга кўра уйдан чиқмаслик;

Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилишингиз керак.

Фарзандингизда хам касаллик белгилари кузатилмаса хам ўқув муассасага 14 кун давомида бормасдан тиббий назоратда бўлиши керак. Чунки биз бир неча маротаба айтиб ўтмоқдамизки, Болаларда коронавирус келтириб чиқарадиган Covid-19 касаллиги кўпчилик ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига, ўқитувчиларга, тарбиячиларга юқтириши ва ахоли ўртасида касалликни купайишига олиб келиши мумкин.

🔎 Корея хамда бошқа кўпгина давлатлар олимларини изланишлари натижаларига кўра, коронавирус симптомлари бор болалар организмларида короновирус, 20 кун давомида, симптомсиз кечадиган болаларда эса 14 кун давомида ишлаб чиқариб турилган. Демакки улар шу кунлар давомида ўзлари билмаган холда атрофдагилар учун хавфли бўлганлар. Ушбу изланишлар натижаларига кўра Корея давлатида кўпгина ота- оналар ва ўқитувчилар касалликни болаларидан юқтирганликлари аниқланган. Шунинг учун фарзандингизни ва барча оила аъзоларингизни 14 кун давомида тиббиёт ходимларини кузатуви остида бўлиши тавсия этилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

⚡️Транспорт вазирлигига раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори (670-сон, 30.10.2020 й.) билан Илхам Рустамович Махкамовга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (671-сон, 30.10.2020 й.) билан Фарруҳ Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Пахта мавсумида нечта мансабдор жавобгарликка тортилди?

❗️2020 йил пахта йиғим-терими мавсуми ўз ниҳоясига етаётган бўлсада, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

‼️Жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобогарликка тортилган.

☑️ 35 нафар мансабдор шахсга мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юзасидан 372 млн. 410 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарима, банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратиш, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган меъёрларда бериш масалалари юзасидан 123 нафар мансабдор шахсларга 204 млн. 937 минг сўм миқдорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн_маслаҳат

Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
«Worldskills Uzbekistan-2020» чемпионати бошланди

🔹«Ишга марҳамат» мономарказида Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan) томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ишчи касблар бўйича «WorldSkills Uzbekistan-2020» чемпионати бошланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔸Икки кун давом этадиган мусобақада 16-25 ёшда бўлган иштирокчилар WorldSkillsнинг 6 та йўналиши – меҳмонхона маъмурияти, сартарошлик санъати, ошпазлик, қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари, электр монтажи, пайвандлаш технологиялари бўйича ўз маҳоратини намойиш этади.

✔️Чемпионатда Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарёдан 36 нафар ёш мутахассис қатнашмоқда. Чемпионатнинг барча иштирокчилари касбий билим ва кўникмалар тўғрисидаги сертификатлар – Skills паспортлар олади ва энг яхшилари олтин медаль билан тақдирланади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
50 дан ортиқ ёшлар ярмарканинг ўзида иш билан таъминланди

👍 “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати хабар беришича, компания томонидан илк маротаба пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “2-Чарх Камолон” маҳалласида “Бўш иш ўринлари (вакант) меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

✍️ Ишга кириш истагида бўлган банд бўлмаган аҳолига 10000 дан ортиқ бўш иш ўринлари намойиш этилди. Номзодларга муносиб иш ўринлари таклиф этилди. Масалан, пойтахтнинг “Технопарк” МЧЖ корхоналари томонидан 30 га яқин ёшлар шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиндилар.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Қашқадарёликлар!

Барчангизни Қашқадарё вилояти ташкил топган кун билан самимий табриклайман. Бундан 96 йил муқаддам, яъни 1924 йилнинг 1 ноябрида Қашқадарё алоҳида маъмурий бирлик сифатида, Республика вилоятлари сафидан жой олган.

Марказий Осиёнинг энг қадимий маданият бешикларидан бири бўлган Қашқадарё замини - азал-азалдан олиму фузалолар, алломаю донишмандлар, саркардаю беклар ватани бўлиб келган.

Ҳа, табаррук ва муқаддас бу гўшада меҳнаткаш, матонатли, танти, муҳими машаққатлардан чўчимай мақсад сари дадил интиладиган одамлар яшайди.

Ризқ насибам қўшилиб, бугун юзи қуёшдик тафтли воҳа одамлари билан бақамти ишламоқдаман.

Қашқадарёда қуёш қалбли, меҳри иссиқ инсонлар яшайди, - дегим келади. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик сезиб, бир-биримизни қўллаб, ҳамжиҳатликда – юрт равнақига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунман.

Вилоятнинг ташкил топган куни, байрам муборак! Барчага сиҳат саломатлик, хонадонларга файз тилайман. Фарзандлар бахту камолини кўриш, муҳими меҳнатдан роҳат топиш яшаш ҳамиша насиб этсин.

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маҳмудхўжаев Фурқат Сиддиқхўжаевич 1965 йил 1 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Маҳмудхўжаев 1982-2020 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва бошқа масъул вазифаларда меҳнат қилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Бугун Самарқандда “Samarkand Half Marathon” ярим марафони ўтказилмоқда

Жараённи жонли эфирда вилоят ҳокимлигининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида кузатиб боринг:
https://www.facebook.com/sampressservice/live/

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📸 “Samarkand Half Marathon”нинг 21 километр масофага югуриш баҳси якунланди. Унда эркаклар ўртасида Тошкент вилояти вакили Андрей Петров биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Қизлар баҳсида 10 километрга Ўзбекистон рекордчиси сурхондарёлик Ситора Ҳамидова ғолиб бўлди.

Манба

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми?

❗️Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Huquqiy axborot

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Samarkand Half Marathon” ғолиблари аниқланди

Батафсил
- Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати материалида

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official