Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Давлат_хизматлари_яхшиланмоқда
ДХМларда электрон имзо қурилмалари ўрнатилди
ДХМга келган ҳолда хизматлардан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо керак бўлмайди.
Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/DXMlarda-elektron-imzo-qurilmalari-ornatildi
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Қўшни мамлакатлар ОТМлари дипломларини нострификацияси бўйича
Республикамиз аҳолисининг олий таълим олишга бўлган иштиёқи юқори. Охирги пайтларда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ОТМларида таълим олувчилар салмоғи ўсиб бормоқда.
Сўнгги уч йилликда дипломларни нострификация қилиш учун аризалар сони 5,3 марта (12867 та) ўсган бўлса, шуларнинг 72,4% (9316 таси) қўшни мамлакатлар таълим муассасаларига тўғри келмоқда.
70% яъни 6526 та ариза “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар” соҳасига тўғри келади.
Аслида ариза топширувчилар сони эмас, аризаси ижобий ҳал бўлганлар яъни дипломи нострификация қилинганлар муҳим. Таҳлилларга назар ташласак, қўшни мамлакат ОТМларидан дипломлари нострификация қилинганлар салмоғи ўртача 23,8%ни ташкил этмоқда. Қирғизистон-22,8%, Қозоғистон-27,8%, Тожикистон-22,9%. Бу дегани уларда берилаётган таълим сифати яхши эмас дегани.
Шунга қарамай, қўшни давлатларнинг ОТМларида тўлов-шартнома суммасининг арзонлиги, қабул тизимининг нисбатан соддалиги, аксарият ҳолларда кириш имтиҳонларининг мавжуд эмаслиги боис ўқишга бораётган ватандошларимиз сони ошмоқда. Жаҳондаги таълим хизматларини кўрсатиш тенденциясидан маълумки сифатли таълим нархи арзон бўлмайди.
Қўшни мамлакатлардаги аксарият ОТМлари томонидан таклиф этилаётган тўлов-контракт нархи сифатли таълим бериш имкониятини бермайди.
Ҳозирда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда тахминан 55 000 нафарга яқин ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда.
Қозоғистонда 27 000 (кундузги - 30%, сиртқи – 70%), Қирғизистонда 18 000 (кундузги - 42%, сиртқи – 58%), Тожикистонда 10 000 (кундузги - 30%, сиртқи – 70%) нафар ўзбек ёшлари таҳсил олмоқда.
Бугун мамлакатимиз меҳнат бозорида фақатгина дипломи бор мутахассислар эмас, балки юқори билим ва амалий кўникмага эга кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Бундан буёғига меҳнат бозоримизда сифатли кадрларга талаб кундан кунга кучайиб боради.
👉@fmadraximova👈

Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
Суд миноритар акциядор фойдасига қарор чиқарди
Агентликка "Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖнинг миноритар акционери “Portfolio Investments” МЧЖ мурожаати келиб тушди. Мурожаатда компания акциядорга 2017-2018 йиллар бўйича дивиденд тўлаб бермай келаётгани бўйича шикоят қилинган эди.
Ушбу аризани ўрганиб чиқиб, Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси жорий йилнинг 16 январида Тошкент туманлараро иқтисодий судига "Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ томонидан миноритар акциядор фойдасига дивидендлар тўлаб берилиши тўғрисида даъво аризасини юборди.
2020 йил 11 февраль куни суд жамият томонидан акциядор фойдасига 38,9 млн сўм миқдорида дивидендлар тўланиши бўйича қарор чиқарди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йил давомида Агентлик акциядорларнинг 300 дан ортиқ мурожаатлари бўйича 8,6 млрд сўмлик дивиденд ундирилиб берилишини таъминлади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда унинг филиалларини қуриш, юқори технологияли инфратузилмалар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобиль дастурлар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития сферы информационных технологий.
На совещании обсуждены вопросы строительства Технологического парка программных продуктов и информационных технологий, его филиалов, создания высокотехнологичной инфраструктуры.
Выдвинуто предложение о налаживании механизма разработки и внедрения современного программного обеспечения в сферах и отраслях на основе государственного заказа.
#Mirziyoyev #yigilish #raqamliiqtisodiyot #ITpark
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари
Автотранспортни рўйхатдан ўтказишда тўловларни кескин камайтириш таклиф этилмоқда
https://telegra.ph/Avtotransportni-r%D1%9Ejhatdan-%D1%9Etkazishda-t%D1%9Elovlarni-keskin-kamajtirish-taklif-ehtilmo%D2%9Bda-02-13

Telegraph
Автотранспортни рўйхатдан ўтказишда тўловларни кескин камайтириш таклиф этилмоқда
Адлия вазирлиги фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида ҳамда келгусида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш учун автотранспортни расмийлаштиришда ундириладиган йиғимларни камайтириш бўйича Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, халқ муҳокамасига қўйди.…
Forwarded from ARM (ayollar rivojlanish markazi)
Фонд маблағлари қаерга сарфланди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-5325-сонли Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сонли қарори билан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти ташкил этилди. Ушбу фонд соҳанинг ривожланишида кўплаб ишларни молиялаштирди. Жумладан, 2019 йилда фонд томонидан юқорида инфографикада акс этган ишлар амалга оширилди.
Марҳамат, танишинг:
Facebook|Telegram|Instagram
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Forwarded from O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali (Хусан Тангриев)
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Божхона юк декларациясини ўзгартиришнинг янги тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 февраль куни “Божхона юк декларациясини (БЮД) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” 3220 рақам билан рўйхатга олинди.
➡️Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 266-моддасига мувофиқ, божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, божхона юк декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида божхона юк декларациясини божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин.
➡️БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш БЮДни тузатиш шакли (БДТ) орқали амалга оширилади.
Бунда БДТнинг муайян графалари билан бирга фақат БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши лозим бўлган графалари тўлдирилади, холос.
✅Яъни, БЮДнинг биргина графасига ўзгартириш киритиш учун ҳам уни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тўлиқ янгидан қайта тўлдиришга ҳожат қолмайди.
✅БЮДдаги мавжуд ҳужжатларни такроран БДТга илова қилиниши талаб этилмайди, сифатсиз (ҳира, бўялган, тушунарсиз ва ҳ.к.) ҳужжатлар бундан мустасно.
✅БДТ ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган электрон БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
➡️Шунингдек, товарларни электрон декларациялаш автоматлаштирилган ахборот тизимда божхона органлари ва декларацияловчи шахслар ўртасида электрон хабарларни алмашиш ва бу орқали қўшимча хужжатларни тақдим этиш ва қабул қилиб олиш воситаси – ахборот алмашиш тизими жорий этилади.
➡️Эндиликда БЮДга ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун декларант ёки декларацияловчи шахс мурожаат этилаётган йилда расмийлаштирилган БЮДга божхона тўловлари суммаларини қайтариш ёки экспорт шартномалари бўйича олиб чиқилган товарларнинг халқаро товар биржаларида қиймати ўзгариши сабабли унинг қиймати ва божхона тўловлари суммалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш юзасидан БЮД рўйхатга олинган божхона пости бошлиғига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлди.
➡️БЮДнинг фақат божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш зарур бўлган тақдирда, ўзгартириш киритиш божхона органи ходими томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва шахсий рақамли муҳри (электрон БЮДда ЭРИ) билан тасдиқланади.
✅Божхона органи томонидан тўлдириладиган графаларидаги ёзувларга ўзгартириш киритилганлиги ҳақида декларант ёки декларацияловчи шахс ёзма шаклдаги хат ёки ахборот алмашиш тизими орқали хабардор қилинади.
➡️Низомда қайси ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ёки қайтариб олиш мумкинлиги ёки қайси ҳолларда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш тақиқланиши белгилаб берилган.
➡️Низом 4 бўлим, 8 боб ва 106 банддан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин, 2020 йил 10 майдан эътиборан кучга киради.
ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA

Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Аввал хабар берилганидек, 2020 йил 5-6 март кунлари биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
✅ Мазкур йирик тадбирларга "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси қандай тайёргарлик ишларини олиб бормоқда?
✅ Форум доирасида озиқ-овқат соҳаси бўйича жаҳоннинг йирик компаниялари билан имзоланиши кутилаётган келишувлар, тақдимоти режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари?
➡️ "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси Бошқарув раиси Тоҳиржон Жалиловнинг ЎзАда эълон қилинган мақоласида шу каби саволларга батафсил жавоб оласиз.
Мақола билан ушбу ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
https://uza.uz/oz/society/milliy-ozi-ov-at-sanoati-rivozhi-yangi-investitsiya-loyi-ala-13-02-2020 👈
https://uza.uz/ru/society/razvitie-otechestvennoy-prodovolstvennoy-promyshlennosti-tre-13-02-2020 👈

uza.uz
Миллий озиқ-овқат саноати ривожи янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни тақозо этмоқда
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Forwarded from Feruza Madrakhimova
Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун, агар юзумни эвурсам, бало манга.
Неткаймен, ул рафиқ билаким, қилур басе
Меҳру вафо рақибға жавру жафо манга.
Бегона бўлса ақл мени телбадин, не тонг,
Чун бўлди ул парий сифатим ошно манга.
Бобур бўлубтурур ики кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манга-манга.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур