Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.9K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Президент принял участие и выступил с докладом на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества, который прошел в Сеуле в формате видеоконференции.
Были предметно рассмотрены вопросы совместного противодействия последствиям пандемии коронавируса, а также дальнейшего расширения многостороннего сотрудничества.
Глава нашего государства остановился на актуальных аспектах международной политики и перспективах регионального взаимодействия, выдвинул ряд важных предложений.

#Mirziyoyev #forum #nutq #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇳🇺🇿 Аввал эълон қилинганидек, 2020 йилнинг 4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусида халқаро онлайн-конференция ташкил этади.

⚡️⚡️Сизларга мазкур конференция иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Батафсил 👉 www.aoka.uz

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇳🇺🇿 Как было опубликовано ранее, 4 ноября 2020 г. Агентство информации и массовых коммуникаций в сотрудничестве с представительствами ООН в Узбекистане проведёт международную онлайн-конференцию — «Подари жизнь Аралу».

⚡️⚡️Представляем Вам информацию об участниках данной конференции.

Подробно 👉 www.aoka.uz

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга қарши вакцина синовларида кўнгилли сифатида кимлар қатнашиши мумкин?

— Ҳар бир мамлакатда янги дори-дармонлар ишлаб чиқарилганидан кейин у бир неча босқичларда синовлардан ўтказилади, жумладан вакциналар ҳам.

🔰 Синовда қатнашиш учун кўнгиллилар ўз хоҳишларига кўра танлаб олинади. Коронавирус касаллигига қарши вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Докадан тикилган ниқоб неча қават бўлиши керак?

— Докадан тикилган ниқоб 6-8 қаватгача бўлиши керак ва уни ҳар 3 соатда алмашириш, ишлатилганидан кейин ювиб-дазмоллаб қайта фойдаланиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Менда коронавирус аниқланди. 10 кун шифокор тавсияси бўйича даволандим. Қайта тест топширсам, яна натижа мусбат чиқди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Касаллик варақам ёпилган, лекин тест мусбат чиққани учун ишхонага киргизишмаяпти. Нима қилай?

— ЖССТ маълумотларига кўра, вирус юқтирган ёки ташувчи инсонларнинг вирусдан халос бўлиш муддати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

🦠 Лекин айрим ҳолатларда 3 ойгача юқумли бўлиши мумкинлиги келтирилган маълумотлар бор. Сизнинг вазиятингизда шифокор назоратида даволанишингиз зарур, даволаниш жараёнида касаллик варақаси берилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

———————

Киши вирус билан зарарланган ниқобни тақиб юрса, кўп миқдорда вирус юқадими?

😷Тиббий ниқобни тақишдан мақсад— ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш. Бемор киши ниқобни касаллик манбаси бўлмаслик учун ҳам тақиш керак. Соғлом инсонлар эса касалликдан ўзларини мухофаза қилиш учун ҳам ундан фойдаланишлари зарур.

❗️Ниқоб фақат фойдаланиш қоидаларига тўғри риоя қилингандагина самарали бўлади. Бунинг учун ниқобни тўғри танлаш (махсус матодан тайёрланганлиги, уй шароитида камида 6-8 қаватли докадан), уни тўғри тақиш (бурун ва оғизни тўлиқ ёпиши), тез-тез алмаштириб туриш (ҳар 2-3 соатда) зарур. Бемор ниқобни хонада бир ўзи бўлганда тақмаслиги мумкин, бироқ ушбу хонага беморни парваришловчи оила аъзолари кирганида албатта ниқобда бўлиши, хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши ва кунига 3-4 маҳал шамоллатиб, тоза ҳаво келишини таъминлаш зарур. Мана шунда хонада вируснинг турли сатх ва юзаларда ўтириб қолишини олдини олган ва хонада вирус тўпланишидан ҳимояланган бўламиз.

🦠Беморда касалликнинг оғир ёки енгил кечиши унинг ниқоб тақишига эмас, балки ундаги мавжуд сурункали касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг (нотўғри овқатланиш, жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга берилганлик) мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг учун бемор албатта оиланинг бошқа аъзоларидан алоҳидаланиши, кунига камида 3-4 литр илиқ ҳолдаги суюлик ичиши, кунига 5-6 маҳал овқатланиши (бунда асосий эътибор суюқ овқатлар ва хом мева ва сабзавотларга қаратилиши лозим), ҳолатига кўра жисмоний фаол бўлиши, айниқса нафас машқларини бажариши ва тўғри парваришланиши жуда зарур. Энг асосийси — барча даво муолажали фақат шифокор тавсиясига мувофиқ бажарилиши керак.

—————————

Астма касаллиги бўлган инсонлар коронавирусга қарши қандай профилактика ишларини амалга ошириши керак? Агар коронавирусни юқтириб олишса, қандай муолажа олиши лозим?

🤧 Бронхиал астма касаллиги нафас олиш аъзоларининг сурункали касаллиги ҳисобланиб, унинг хуруж даври асосан беморда ҳаво етишмаслик, бўғилиш каби белгилар билан кечади. Барча сурункали касаллиги бўлган беморлар каби, бронхиал астмага чалинган беморлар коронавирус касаллигидан ўзларини ҳимоя қилиш чораларини кўришлари лозим, чунки ушбу касалликлар бирга кечганида асоратланиши, ноодатий кечуви кузатилиши мумкин.

〽️ Астмаси бор бўлган беморлар зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслиги, кўчага чиқса, барча ҳимоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиши ва тез-тез қўлини ювиши, одамлар кўп тўпланадиган жойларга боришдан чекланиши, тўғри овқатланиши, жисмоний фаол бўлиши, энг асосийси касалликдан қўрқиш эмас, ундан ҳимояланиши зарур. Коронавирусга чалиниб, унинг белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра даволаниш талаб этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Маълум қилинганидек, АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️〰️

Корхона ёки ташкилот ишчисида коронавирус аниқланса, улар корхона ҳисобидан даволанадими ёки бу кўрсатма бекор қилинганми?

— Корхона ва ташкилотларда иш берувчининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишни ташкиллаштирмагани оқибатида ишчи иш вақтида турли жароҳат ва касб касалликлари юзага келса, бунда унинг даволаниши ва реабилитация жараёни учун кетган маблағ иш берувчи томонидан қопланиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Ушбу ҳолат экспертлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Мурожаатдаги ҳолатда бу тиббиёт ходими бўлиб, у иш фаолитяти жараёнида касаллик юқтирса, унга етказилган зарарни қоплаш юзасидан республка комиссиясининг махсус кўрсатмалари ва тегишли меъёрий ҳужжатлар мавжуд.

☝️ Аммо Сиз касалликни қаерда юқтирганингиз ноаниқ бўлгани учун ушбу ҳолатда иш берувчи масъул эмас. Шунингдек, Сиз «Ўзэкспомарказ»да давлат ҳисобидан даволанганингизни ҳам унутмаслик керак.

〰️〰️〰️〰️

Менда «Сovid-19» аниқланди. МСКТ таҳлили ўпкада икки томонлама пневмония, яъни 65 фоиз зарарланган деб ташхис қўйди. 8 кун шифохонада даволаниб чиқдим. Уч кундирки, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, аммо бугундан яна тана ҳароратим 38,4° гача кўтарилди, бошимда оғриқ бор. Бу ўтиб кетармикан?

— Касаллик юзага келганида асло ваҳимага берилиш эмас, балки уни даволаш чораларини кўриш лозим.

🚑 Сизда қандай касалликнинг белгилари пайдо бўлмасин, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз зарур. Бунинг учун шошилинч ҳолат бўлса, тез тиббий ёрдам хизматига, қолган ҳолатларда яшаш жойингиздаги поликлиника ёки ҚВПга мурожаат қилинг.

〰️〰️〰️〰️
8 ойлик туғилганман, ҳозир 11-синфда уқийман. Онлайн дарсни танладим, лекин устозларим мактаб мажбурий деб қўйишмаяпти. Бормасликка ҳаққим борми? Ошқозоним ҳам оғрийди, уйда нормал ҳолатда овқат еёлмайман. Яна мажбурласа, қаерга мурожат қилсам бўлади?

— Республикада ўрнатилган тартига мувофиқ, Сиз ўқишнинг онлайн ёки офлайн тарзда ўтказиш ҳуқуқига эгасиз. Шу билан бирга, халқ таълими тизимида сурункали касалликка чалинган, болаликдан ногирон ёки орттириб олинган ногиронлик ҳолатида бўлганлиги, узоқ даволанишга муҳтож бўлган болалар, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган қарорига асосан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишлари ташкил этилади.

👨🏻‍💻 Бунинг учун махсус комиссиянинг хулосаси зарур бўлади. Шу билан бирга, битирувчи синф сифатида офлайн тизимда таълим олиш сиз учун фойдададан холи бўлмайди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги қурилаётган биноларда сейсмик хавфсизлик тўла таъминланмаяптими?

⚡️"Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор ижроси юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ЎзР ФА механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти директори Ҳамидулла Сагдиев шундай фикрларни билдирди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 30 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди.

Ушбу маъмурий иш судья Ғ. Давлатов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, бугунги жараён очиқ суд мажлисида давом эттирилди ва дастлаб Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакили С. Атамуратов судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда ишни кўришда жамият истеъмолчиларини ҳамда “Azimavtomotive” МЧЖни мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилишни сўради.

Мазкур илтимоснома тарафлар ўртасида муҳокама қилингач, суднинг ажримига асосан жамият истеъмолчилари сони ва шахси аниқ эмаслиги ҳамда шикоят талаби уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита таъсир кўрсатмаслиги сабабли илтимосномани қаноатлантириш рад этилди.

Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакили С. Атамуратов судга иккинчи илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда “UzAuto Motors” АЖ вакили Н. Отахонованинг туҳмат ва ҳақоратдан иборат бўлган хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо беришни сўради.

Мазкур илтимоснома юзасидан тарафлар фикри сўралгач суднинг якуний ҳал қилув қарори эълон қилинганда тушунтириш берилиши маълум қилинди.

Шундан сўнг тарафларнинг асосий шикоят аризаси юзасидан фикрлари тингланиб, музокара сўзига киришилди.

Дастлаб, музокара сўзида аризачи “UzAuto Motors” АЖ вакиллари Л. Эрдонаев ва Р. Шаймарданов ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг музокара сўзида жавобгар МҚКҚ вакиллари Б. Умматов, У. Давлетов, Ш. Шадманкулов ва С. Атамуратовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ишда иштирок этувчи Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Э. Воҳидовнинг иш юзасидан шикоят аризасини қаноатлантириш ҳақидаги музокара сўзи тингланди.

Шундан сўнг суд ҳал қилув қарори қабул қилиш учун маслаҳатхонага кирди.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “UzAuto Motors” АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иши бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAuto Motors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

Судда раислик қилувчи ушбу ҳал қилув қарори эълон қилинганидан сўнг тарафларга нима сабабдан суд ушбу хулосага келганлиги ва суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан шикоят келтириш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳақида МАЪЛУМОТ

@Rasmiy_xabarlar_Official