This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Алимуҳамедов, Аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази директори ўринбосари:
— Дунё бўйича норасмий ишлаётганлар бутун ишчи кучининг тахминан ярмини ташкил этади. Яъни айни вақтда жаҳондаги ишга лаёқатли аҳолининг 50 фоизи норасмий меҳнат билан банд.
🇺🇿 Ўзбекистонда бу кўрсатгич тахминан 700-900 минг кишини ташкил қилади.
@Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️Дорихоналарда устамалар 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилгани аниқланди
Бугун АОКА залида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўтказилган брифингда пандемия даврида дори-дармон воситалари нархининг ошиши билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
💊 Агентлик томонидан республикамизда вирусларга қарши, иммунитетни ошириш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган дори воситалари нархининг ошиб кетишини олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
🔎 Аҳоли талаби юқори бўлган 91 та савдо номидаги дори воситаларини дорихоналарда мавжудлиги ва уларнинг чакана нархлари юзасидан кунлик мониторинг амалга оширилиб келмоқда.
Жорий йил 23 июлдан 9 октябргача 3 мингта дорихонада мониторинг кузатувлари ўтказилди.
❗️Агентлик томонидан 140 та дорихонада текшириш ва ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан, 30 тасида белгиланган устамаларни 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилгани, 17 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш, 18 та ҳолатда лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган.
💰 Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган жами 28 та дорихонага иш қўзғатилиб, ортиқча олинган 2 миллион 800 минг сўм пул маблағи истеъмолчиларга қайтарилган. Ҳамда лицензия шартларини қўпол равишда бузганлиги ҳолати бўйича ҳужжатлар мутасадди ташкилотларга юборилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦠 COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган 10 дан ортиқ дори воситаларининг (Арбидол, Плаквенил, Клексан, Ремдесивир, Инфлювак вакцинаси ва бошқ.) импорт қилинган ҳажмлари, харид нархлари, энг юқори улгуржи ва чакана нархлари ўрганилиб, натижалари бўйича маълумотлар оммавий ахборот воситаларига ёритиб борилмоқда.
📝 Ўтган давр мобайнида Агентлик ва унинг худудий тузилмалари томонидан дори воситалари нархлари ва дорихоналарда мавжуд эмаслиги юзасидан истеъмолчиларнинг 224 та аризаси кўриб чиқилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Бугун АОКА залида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўткакзилган брифингдан.
@Rasmiy_xabarlar_Official
📝 Ўтган давр мобайнида Агентлик ва унинг худудий тузилмалари томонидан дори воситалари нархлари ва дорихоналарда мавжуд эмаслиги юзасидан истеъмолчиларнинг 224 та аризаси кўриб чиқилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Бугун АОКА залида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўткакзилган брифингдан.
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғолибжон Қурбонов, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари:
— Хусусий секторни жалб қилган ҳолда, ўрмон ерларини ўзлаштириш, ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш, уруғчилик, кўчатчилик, экотуризм, асаларичилик, чорвачилик каби соҳадарга кенг йўл очиш масалалари қўйилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида қўмита фаолияти таҳлили, соҳани ривожлантиришнинг аҳамияти мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманидан.

— Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда ижара тўловининг 0 ставкаси қўлланиши белгиланди:
🔹ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан барпо этилган ва ижарага берилган ёнғоқ мевали ва тез ўсувчи дарахтлар эгаллаган майдонларга — 5 йил давомида;
🔹ўрмон фонидининг чўл ҳудудларида жойлашган сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштириб чўл ўсимликларина барпо қилиш учун — 10 йил;
🔹ўрмон фонидининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб қишлоқ хўжалиги озиқ-овқатлари — 1 йил муддатга;
🔹доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилса — 3 йилгача ижара тўлов 0 ставкада бўлади.

❗️Махсус илова орқали кунлик ишлар учун керакли мутахассисни ёллаш мумкин бўлади — вазирлик
АОКА залида «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов муҳим маълумотларни тақдим этди:
〰️〰️〰️〰️〰️
— Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Яшнобод туманларида янги концепциядаги кунлик ишчилар марказларини ташкил этдик. У ерда фуқароларни рўйхатга олиш тартиби, фуқаролар мурожаат қилганидан кейин уларнинг шахсий маълумотлари шакллантирилиб, ҳудудга юборилиб, ўз ҳудудида имконият бўлса, доимий ишга жойлаштириш, овқатланиш ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳам кунлик ишчилар марказида комплекс ҳал қилиш чорасини кўряпмиз.
📲 Бу ҳам меҳнат бозори. Бу ҳам вақтинчалик иш. Унга ҳам талаб бор. Буни замонавий шаклга ўтказиш бўйича мобиль илова жорий қилдик.
🔰 Ҳозир ушбу иловага кирадиган бўлсак, 14-15 минг фуқаронинг шахсий рўйхати бор. Ўзимиз ҳам мана шу мобиль иловадан фойдаланган ҳолда, ўзимизга керакли мутахассис ёки устани чақириб, ёллашимиз мумкин бўлади. Бу ҳам тартибга солиняпти.

Нобель мукофоти лауреатлари тадқиқот натижаларини Ўзбекистонда қўллаш: Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида эксперимент ўтказилмоқда
📝 Жаҳоннинг илғор мамлакатлари тажрибаси, А.Банержи, Э.Дюфло ва М.Кремер (2019 йил Нобель мукофоти лауреатлари) камбағалликни қисқартириш бўйича тадқиқот натижалари асосида республиканинг вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, улар томонидан Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида жойларга чиқиб эксперимент кузатувлари ўтказилди.
🔎 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ишчи гуруҳи аъзолари 8 кун давомида Бўка туманидаги барча маҳаллаларда 10-12 тадан жами 504 та, Чиноз туманидаги барча маҳаллаларда 10-12 тадан жами 648 та, умумий ҳисобда 1152 та уй хўжаликларида кузатувларни амалга оширди.
🧮 Кузатувлар давомида уй хўжаликлари таркиби, яшаш шароитлари, истеъмол харажатлари, реал даромадлари, узоқ муддат фойдаланадиган воситалари, уй хўжалиги аъзоларининг моддий неъматлар ва ижтимоий хизматлардан фойдалана олиш имкониятлари, жумладан, бепул тиббий хизматдан фойдаланиши, фарзандларининг таълим олиши сифати, моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ўрганилди.
📋 Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг ёшига нисбатан бўйи, вазни ўлчанди ҳамда дарсларни ўзлаштириши ўрганилди. Психологлар томонидан эҳтиёжманд оила аъзолари билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг психологик портретини шакллантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича руҳий рағбатлантириш ишлари амалга оширилди.
🛒 Кузатувлар якуни бўйича олинган маълумотлар асосида Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш, “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчиси” бўйича ҳисоб-китоб ишларини якунига етказиш, аҳолининг базавий истеъмол харажатлари ва камбағаллик чегараси мезонини ҳисоблашни амалиётга жорий этиш ҳамда республикада камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш режалаштирилган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Ижтимоий тармоқларда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банк депозитларига жойлаштирилган маблағлари бўйича билдирилаётган фикрлар юзасидан Марказий банк ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маълумот берди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг сентябрь ойида тижорат банклари томонидан юридик шахслардан жалб қилинган чет эл валютасидаги муддатли депозитлар миқдори 105,7 млрд. сўм эквивалентига тенг бўлиб, ушбу депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2,8 фоизни ташкил қилди.
Сентябрь ойида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 51,5 млрд. сўм эквивалентига тенг миқдорда чет эл валютасидаги маблағлар узоқ муддатли (13 ой) депозитга йиллик 2 фоиз ставкасида жойлаштирилди.
Ушбу маблағлар умумдавлат аҳамиятига доир вазифаларни бажаришда ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда кўмаклашиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашда ёрдам кўрсатиш каби муҳим йўналишларга сарфланиши мақсад қилинган бўлиб, ҳомийлик ва бошқа тушумлар ҳисобидан йиғилган. Келгусида ушбу маблағлар сарфланиши бўйича даврий ахборот бериб борилади.
Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкларга жойлаштирган жами депозитлар ҳажми 160 млн. АҚШ доллари миқдорида” деб тахмин қилинган рақамлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилинди.

Таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон лойиҳасига халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича 700 дан ортиқ таклифлар келиб тушди
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.
Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид 200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.
Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ.

Forwarded from Hudud Inform
⚡️Сирдарё вилоятидаги агрокластерлар раҳбарларининг республика агрокластерларига мурожаат йўллади
Давлатимиз раҳбари жорий йил 13 октябрь куни Оқолтин туманида биз билан бўлиб ўтган суҳбатда: “Қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларидаги кластерлар жойларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг локомотиви бўлиши керак”, ҳамда “кластер тизими – бу манфаатдорлик, соҳага илм-фан ва инновациянинг кириб келиши, қишлоқ хўжалигининг келажаги ва рақобатбардош бўлиши демакдир”, деб таъкидладилар.
Қишлоқда кластер тизими аграр тармоқ иқтисодиётининг “асосий ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланди.
Бу янги йўналиш қишлоқ хўжалигига саноатни олиб кириш, хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош тайёр маҳсулот ва қўшилган қиймат ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишда асосий куч бўлиши учун барча имкониятларни бермоқда.
Авваллари маҳсулот ишлаб чиқариш учун моддий ресурслар етишмаслиги, сув таъминотидаги узилишлар, кредит олишдаги тўсиқлар, замонавий ускуна ва техникаларни четдан олиб келишда миллий валютамизни конвертация қилиш билан боғлиқ муаммолар тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятимизни ривожлантиришда катта қийинчиликлар туғдирганини, ўйлаймизки, ҳеч биримиз унутганимиз йўқ.
Бугун янги Ўзбекистонда халқимиз ва келажак авлод фаровонлиги йўлида аниқ режалар, улкан ишлар амалга оширилаётган бир даврда давлатимиз раҳбарининг азму шижоати, кучли ва оқилона сиёсати ҳамда тизимли ислоҳотлари биз тадбиркорлар учун янги ва жуда катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Президентимизнинг коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш шароитида тадбиркорликни, жумладан, агрокластерларни қўллаб-қувватлашга оид қатор фармонлари соҳа вакилларига қаратилган юксак ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.
Ўз вақтида қабул қилинган ушбу ҳужжатларга биноан сув солиғи 50 фоизга қисқартирилди, табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилди, олинган кредитлар фоизларини тўлаш узайтирилди.
Энг асосийси, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 2019 йилда пахта етиштириш учун олинган кредитларни қайтариш муддати кечиктирилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилди.
Батафсил
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбиркорларга таклиф этиладиган корхоналарнинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.
Аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш муҳимлиги айтилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам реформирования государственных предприятий и приватизации государственных активов.
Отмечено, что прежде всего необходимо подобрать отдельный подход к каждому из предлагаемых предпринимателям предприятий и выставлять их на торги в упрощенном порядке.
Подчеркнута важность организации для населения и предприятий консультационных клиник и колл-центра по вопросам приватизации.
#Mirziyoyev #videoselektor #transformatsiya #xususiylashtirish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент: Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари олдидаги вазифа давлат корхона ва активларининг ҳақиқий эгаларини топиб, уларни тўлиқ қувватда ишлатиш, маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтиришдан иборат
—
Президент: Задача руководителей отраслей и регионов – найти реальных хозяев для государственных предприятий и активов, задействовать их в полной мере, увеличить объем производства и число рабочих мест, расширить налогооблагаемую базу
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент: Задача руководителей отраслей и регионов – найти реальных хозяев для государственных предприятий и активов, задействовать их в полной мере, увеличить объем производства и число рабочих мест, расширить налогооблагаемую базу
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️«Кўп корхона ва объектлар сотилмасдан турибди, на давлатга, на тадбиркорга наф келтиряпти», — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумки, кеча мамлакатимиз раҳбарининг шу борадаги фармони қабул қилинган эди. Бугунги йиғилишда мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Фармон иловаларига мувофиқ, 2 мингдан ортиқ давлат активларига тегишли масалалар тасдиқланган. Шундан 479 та корхона ва 15 та кўчмас мулк савдоларга қўйилади, 62 та корхона хусусийлаштиришга тайёрланади, 32 та корхона ва тармоқ трансформация қилинади, 507 та бозор фаолияти такомиллаштирилади. Бундан ташқари, илгариги қарорларда кўрсатилган 386 та ҳамда сотиш ваколати ҳокимларга берилган 559 та объект савдоларга чиқарилади.
– Очиқ айтиш керак: олдин ҳам хусусийлаштириш бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинган. Лекин бирорта раҳбар пастга тушиб, бу соҳадаги билим ва методикани жойларга етказмагани сабабли кўп корхона ва объектлар сотилмасдан турибди, на давлатга, на тадбиркорга наф келтиряпти, – деди Шавкат Мирзиёев.

⚡️“Қишлоқ қурилиш лойиҳа”, “Оғир саноат лойиҳа”, “Георангмет ЛИТИ”, “Шаҳарсозлик ЛИТИ”, “Тош уй-жой ЛИТИ”, “Тошкeнт бошплан ЛИТИ” лойиҳа институтларидаги давлат улуши сотилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда давлат лойиҳа институтларини трансформация қилиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Мамлакатимизда йирик қурилиш корхоналари кўпайиб бормоқда. Уларни давлат лойиҳа институтлари билан кооперация орқали боғлаб, лойиҳалар сифатини ошириш, бошқарувни яхшилаш мўлжалланмоқда.
Биринчи бўлиб, намуна сифатида “Қишлоқ қурилиш лойиҳа”, “Оғир саноат лойиҳа”, “Георангмет ЛИТИ”, “Шаҳарсозлик ЛИТИ”, “Тош уй-жой ЛИТИ”, “Тошкeнт бошплан ЛИТИ” лойиҳа институтларида ушбу янги тизим жорий этилиши белгиланди. Лойиҳа институтларидаги давлат улуши кейинчалик ҳамкор қурилиш ташкилотларига сотилади.
Йиғилишда бозорлар билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан ишлаяпти, 210 таси эса паст рентабелли.
Бундай шароитда бозорларни ҳам савдо, ҳам дам олиш, ҳам кўнгилочар марказларга айлантириш яхши иқтисодий самара беради. Шу мақсадда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, инвесторлар ўртасида танлов эълон қилиниши айтилди. Танлов ғолибига энг яхши шартларда банк кредити ажратилади. Шунингдек, тадбиркор бозор даромадини ошириб, солиқ тушумлари ва иш ўринларини мунтазам кўпайтириб борса, унга бозорнинг давлат улушини бўлиб-бўлиб харид қилиш имконияти берилади.
Вилоят ҳокимларига бозор ва савдо мажмуаларини шу тарзда фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

❗️Сотиш ваколати ҳокимларга берилган давлат объектларини хусусийлаштириб, янги иш ўринлари ташкил этиш лозим — Президент
Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
🔹Йиғилишда тадбиркорларга таклиф этиладиган 479 та корхонанинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.
🔰 Масалан, Қарши шаҳридаги “Техник таъмирлаш-бутлаш” корхонасининг 2 гектар ер майдони ва 6,5 минг квадрат метрлик биноларидан фойдаланилмаяпти. Айни пайтда, бу ерда юзлаб тадбиркор ўз бизнеси учун ер ажратиш тўғрисида мурожаат қилган. Бундай мисолларни ҳар бир вилоятда кўплаб топиш мумкин.
💰 Шу боис, бўш ер ва иншоотларни хатловдан ўтказиб, корхоналар эҳтиёжидан ортиғини аукционга чиқариш зарурлиги айтилди. Аввал қабул қилинган қарорлар доирасидаги ҳамда сотиш ваколати вилоят ҳокимларига берилган давлат объектларини хусусийлаштириб, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.
🏬 62 та йирик корхонани олдин инвестициявий жозибадорлигини ошириб, кейин хусусийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
📉 Мисол учун, “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” корхонасининг йиллик тушуми 85 миллиард сўм бўлса-да, соф фойдаси катта эмас.
Ёки, “Хоразмсувқурилиш” корхонаси сўнгги 2 йилда фойда олмаган. Ваҳоланки, Янгиариқ туманида ушбу корхонага тегишли 1 гектардан зиёд ер майдони ва 3 минг квадрат метрдан ортиқ даромад келтирмайдиган бинолари мавжуд.
🔎 Мутасаддиларга бу каби корхоналарни хусусийлаштиришдан аввал “диагностика” қилиш, аудитдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини тўғрилаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.