Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.9K photos
7.2K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Пандемия шароитида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари — картошка, пиёз, сабзи ва гуруч захирасини яратиш бўйича қандай ишлар қилиняпти?

Давлат раҳбарининг жорий йил 16 октябрда озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича берган топшириқларига мувофиқ,

🔰 республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида сифатли ва арзон маҳсулот етказиб бериш мақсадида қиш-баҳор мавсуми учун жами 795 минг тн (768 минг тн худудий тайёрловчи корхоналар ва ташкилотлар, 26,9 минг тн ижтимоий соҳа объектлари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шундан, 400 минг тн картошка, 130 минг тн сабзи, 180 минг тн пиёз ва 85 минг тн гуруч жамғариш (закладка) режалаштирилган.

🥕 Бу эса 2019 йилга нисбатан 388 минг (195%) тн қўшимча (382 минг тн (201%) захирачи ташкилотлар, 1,4 минг тн (105,6%) ижтимоий ташкилотлар) шундан, 219,2 минг тн (221,2%) картошка, 44 минг тн (151,1%) сабзи, 96 минг тн (213,7%) пиёз ва 28,5 минг тн (150,5%) гуруч маҳсулотларини захирага йўналтириш имконини беради.

Бугунга кунга қадар (26.10.2020 йил ҳолатига) жами 145,3 минг тонна (18,3%, худудий корхоналар томонидан 141,4 минг тн, ижтимоий соҳа объектлари томонидан 3,9 минг тн захирага жамғарилди) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар, шундан 55 минг тн картошка, 56,4 минг тн пиёз, 14,6 минг тн сабзи, 19,3 минг тн гуруч жамғарилди. Ушбу захира режаси ноябр ойи охиригача бажариш режалаштирилган.

🧊 Маълумот учун: Бугунги кунда ҳудудларда 1102 минг тн қувватга эга 3 282 та, шундан 776 минг тонналик 1732 та музлатгичли ва 326 минг тонналик 1555 та оддий омборхона мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги 648-сонли қарорига мувофиқ, захира базасини яратишда давлат томонидан захира ташкилотларига қуйидаги қулайликлар яратилмоқда:

🔹Тижорат банклари → кредит маблағларини → айланма маблағларни шакллантириш учун ажратиши,

🔹Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси → берилган кредитнинг Марказий банкининг асосий ставкасидан (15%) ошган қисмини + компенсация қилиши,

🔹Ветенария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва “Паррандасаноат” уюшмаси → гўшт ва тухум маҳсулотлари билан → аҳолини узлуксиз равишда арзон нархларда таъминлаши,

🔹“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот” АК → аҳоли эҳтиёжига мос равишда (ўсимлик ёғи, маргарин, совун, ун ва ун маҳсулотлари) → нархларнинг олдини олиш чораларин кўриши белгиланди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашда қандай ишларни олиб бормоқда?

Жорий йилда республика аҳолисини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини барқарор таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, ҳар бир ҳудуднинг ички имкониятларидан келиб чиқиб,

🍏🥩 республикада барча тоифа хўжаликларида 22,7 млн тонна мева-сабзавот, 2020 йил ҳосили учун республика бўйича жами 1 млн 259 минг га, шундан 1 млн 78 минг гектар суғориладиган ва 181 минг га лалми майдонда бошоқли дон экинлари етиштирилиб, жами 6 млн 408 минг тонна дон; 2,5 млн тн (мол гўшти 1,9 млн тонна, қўй гўшти 394 минг тонна, парранда гўшти 251 минг тн) гўшт маҳсулоти, 11,2 млн тн сут маҳсулотлари етиштирилади.

📝 «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат саноати ҳамда замонавий агросаноат кластерлари ва кооперацияларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси тайёрланди. Қарор лойиҳаси билан 2021-2025 йилларда соҳани ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

🔹Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси» қабул қилинди.

Бу стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва истеъмол рационини яхшилаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгиланган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Юрак-қон томир касаллиги бўлган инсонларда коронавирус инфекцияси нима учун оғир кечади?

Бунинг асосий сабаблари — ташқи муҳитнинг ўзгариши, аҳоли ўртасида камҳаракатлилик – гиподинамия, жисмоний ва руҳий зўриқиш, нотўғри овқатланиш - рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш. Ушбу омиллар юрак-қон томир касалликларининг аҳоли орасида кенг тарқалишига ва ёшариб бораётганига асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

Юрак-қон томир касалликларининг асосий белгилари қонда холестерин миқдорининг ортиб кетиши, қон томир деворларида холестерин пилакчаларининг пайдо бўлиши оқибатида томир ичининг торайиб қолиши, қоннинг қуюқлашиши, тўқималарга қон билан келадиган озиқ моддалар ва кислород оқимининг пасайиши ҳамда ҳужайраларнинг кислородга бўлган эҳтиёжининг ошиб кетиши билан намоён бўлади.

❗️Агар юрак-қон томир касалликларига чалинган беморлар коронавирус инфекцияси билан оғриб, ўпка пневмонияси кузатилганда ҳамда қон қуюқлашиб кетганда юқорида келтирилган кардиологик касаллик белгилари зўрайиб кетади. Кўпинча беморларда юрак-қон томир касалликларининг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади. Яъни, коронавирус юқтириб олган беморларда ўткир миокард инфаркти, бош мия инсульти, юрак етишмовчилиги ҳолатлари юзага келиб, вирус инфекциясининг оғир кечишига сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Интернетларда коронавирус мутацияга учраши хақида кўп ёзилмоқда. Коронавирус инфекцияси мутацияга учраши мумкинми ва у қандай асоратларга олиб келиши мумкин?

🔎 Олимлар фикрича коронавирус инфекцияси мутацияга учрайдиган хусусиятга эга, аммо аниқ мутацияга учрашини ва янги мутацияга учраган вирус ўзини қандай тутишини биз хали билмаймиз. Лекин мутахассислар фикрига кўра, агар вирус мутацияга учраса у янада юқумли бўлиши ва оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини таъкидланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияси болаларда енгил ўтади дейишади, демак у болалар учун хавфли эмасми?

🦠 Ушбу касаллик катталар билан биргаликда болалар учун хам хавфлидир, чунки бу инфекция биз учун янги. Пандемия бошланган даврида болалар катталарга нисбатан кам касаллангандилар ва нисбатан енгил ўтказдилар.

〽️ Лекин ҳамроҳ касалликлари яъни ривожланиш нуқсонлари, эндокрин бузилишлар, аллергик касалликлар, онкологик патологиялар, иммунтанқис холатлари бор болаларда ушбу касаллик соғлом болаларга нисбатан анча оғир кечади. Болалар яна инфекция ташувчилар бўлиб хисобланиб, уларда короновирус инфекцияси белгилари деярли катта фарқ қилмайди – иситма, юқори харорат, конъюктивит, мушакларда оғриқ, ошқозон-ичак тракти бузилишлари. Бироқ болаларнинг ота-оналари бола касаллик ўтказгандан кейин хам унга эътиборли бўлишлари талаб қилинади.

📌 Олимларнинг таъкидлашича, болалардаги короновирус асоратларидан бири бу мультияллиғланиш синдромидир. Бу — COVID 19га кечиктирилган иммунологик жавобдир. Бу болада касаллик симптомли ёки симптомсиз ўтишидан катъий назар келиб чиқиши мумкин бўлган холатдир. Маълумотларга кўра, тахминан 2-3 хафта ўтгач, лимфа тугунларини катталашиши, хароратни кўтарилиши, тошмалар тошиши, конъюктивит, кафт ва оёқларда шиш пайдо бўлиши билан бошланиши мумкин.

🛏 Агарда болаларда бундай ҳолатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва маълум текширувлар ўтказиш ва даволаш учун касалхонага госпитализация қилиш тавсия этилади.

❗️Шунинг учун ушбу касаллик болаларда енгил ўтади деб бефарқ бўлишимиз керак эмас ва хозирги кунда уларнинг саломатлигига эътиборлироқ бўлиш талаб этилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекциясига чалинган болалар қайси шифохоналарда даволанадилар?

🛏 Барча коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган тиббиёт муассаларида (ҳозирда республика бўйича 151 та даволаш муассасалари) болаларни даволаш учун шифо ўринлари ажратилган. Короновирус инфекциясига чалинган болаларда хам касаллик енгил кечаётган бўлса амбулатор шароитда уйда шифокор назратида, оғир кечаётган бўлса стационар шароитда даволанадилар.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирги кунда коронавирусга чалинган қандай беморлар орасида ўлим кузатилмоқда?

▪️Ҳозирги кунда аксарият ўлим ҳолатлари йўлдош касалликлар сабабли бўлиб ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, юрак қон томир етишмовчилиги, сурункали юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет ва семизлик мавжуд беморларда кузатилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чивинлар COVID-19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиб ҳисобланадими?

Чивинлар ва бошқа хашоратларни COVID 19 вирусли патогенини юқтиришга қодир эканлигига оид бирон бир далил ёки маълумотлар мавжуд эмас.

🦠COVID 19 вируси асосан ҳаво-томчи йўли орқали тарқалиб, улар бемор йўталганда, аксирганда ёки гаплашганда юқиши мумкин. Бундан ташқари зарарланган, ифлосланган юзаларни ушлаб ундан сўнг қўлларни ювмасдан кўз, бурун ёки оғизга текказганимизда юқиши мумкин. Қўл ювиб, ниқоб тақиб, масофа ушланса, вирус организмга жуда оз тушади. Касаллик юққан тақдирда ҳам вируснинг дозаси танага оз миқдорда киради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шу кунларда СОVID-19 инфекциясидан даволаниб чиққан қўшимча оксигенотерапия муолажасига муҳтож беморларни уй шароитида кислород концентраторлари билан таъминлаши хақида турли гаплар тарқалди. Бу қанчалик рост?

✔️ Тўғри, ҳозирги кунда беморлар касалхонадан даволаниб чиқиб реабилитация жараёнларини ўташлари зарур. Чунки ушбу инфекцияни оғир турини ўтказган беморларни организмини тиклашларига вақт керак бўлади. Шунинг учун коронавирус инфекцияси асоратлари билан даволаниб чиккан беморларни уй шароитида соғломлаштириш (реабилитация)ни янада сифатли ва мақсадли ташкил этиш хамда ногиронликнинг олдини олиш мақсадида ССВ нинг буйруғи қабул қилинди.

❗️Кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар СОVID-19 касаллигини даволашга мослаштирилган республика ва ҳудудий шифохоналар раҳбарлари мазкур касалликдан даволаниб чиққан беморларнинг касаллик тарихларидан кўчирмаларига соғломлаштириш бўйича тавсияларга кислород концентратори ва пульсоксиметрга муҳтожлиги кўрсатилган беморларга берилади.

Намунавий шартномада белгиланган дастлабки 7 кунлик муддатда тиббий жихоздан фойдаланаётган бемор соғлигининг умумий ҳолати даволовчи шифокор томонидан ўрганилади ва ўрганиш натижасида беморнинг кислород концентратори ва пульсоксиметрга зарурий эҳтиёжи мавжуд эмаслиги аниқланса, тиббий жиҳоз белгиланган тартибда бошқа беморларга йўналтирилади. Кислород концентратори ва пульсоксиметрларни самарали ва мақсадли ишлатилишининг кунлик назорати ва бу жараёнларнинг барчасини мониторинги олиб борилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, агентликка харид қилинган концерт дастурлари чипталари учун тўланган пул маблағини қайтариб олиш юзасидан истеъмолчилардан бир қатор мурожаатлар келиб тушган.

Натижада 10 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчиларга тўлиқ қайтариб берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Куз ёки қиш мавсумидаги коронавирус ёздагисидан фарқ қиладими? Коронавирусли пневмония совуқ тушганда қандай кечади? Бу ҳақда нималарни билишимиз керак?

🦠 Коронавируснинг мавсумий характери айни дамда ҳали тасдиқланмаган. Қиш ойларида гриппнинг мавсумий авж олиши коронавируснинг тарқалиши даврига тўғри келиши мумкин. Клиник белгиларга кўра, кузги ёки қишги коронавирус ёздагисидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Айни дамда коронавирус ва у сабаб юзага келувчи пневмония қишда, совуқ тушгач қандай кечиши номаълум.

❄️ Касаллик совуқ ҳаво таъсирида янада фаоллашиши ҳам мумкин. Шу сабабли барчамиз қиш мавсумида коронавирус инфекциясидан ҳимояланишга масъулият билан ёндашишимиз лозим. Бу пайтда совуб кетиш, стресс каби иммунитетни сусайтирувчи омиллардан қочиш тавсия қилинади. Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш организмнинг иммун тизимига коронавирус инфекцияси билан курашда ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Инсонда ҳолсизлик кузатилса нима қилиш керак?

Ҳолсизлик кузатилганда уйда қолиш, ўз-ўзини изоляция қилиш ва оила аъзоларингиз ҳолатини кузатиш тавсия этилади. Бу билан сиз ўзингизни асрайсиз ҳам вирус тарқалишининг олдини оласиз.

🏥 Тана ҳарорати ошиши, йўтал ва ҳансираш юзага келганда оилавий шифокорга мурожаат қилиб, ўз симптомларингиз ҳақида айтишингиз лозим. Оилавий шифокор ҳолатингизни назорат қилиб боради ва аҳволингиз оғирлашган тақдирда стационарга йўлланма беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Антитаначалар тести ижобий чиқса, организм вирусдан ҳимояланган ҳисобланадими? Бу қанча давом этади?

Инфекцион жараён натижасида икки турдаги антитанача юзага келади: IgM ва IgG. Иммуноглобулин M организмда вирус мавжудлигини кўрсатиб, жараённинг оғир босқичи кечаётганини билдиради. Иммуноглобулин G COVID-19га қарши иммунитет ҳосил бўлганини кўрсатади. Иммуноглобулин М (IgM) биринчи бўлиб шаклланади ва инфекциянинг илк даврида тез ўсади, оғир даврига келиб энг юқори даражага чиқади. Шундан сўнг секин-аста тушиб, инсон тузалгач тўлиқ йўқолади.

〽️ Иммуноглобулин G организм вирус билан тўқнаш келгач 21-28 кундан сўнг ишлаб чиқарила бошлайди. Аммо ҳозирда жаҳон олимларини кузатувларига кўра, титрлар антитаначалар каби камайиши мумкин. Агар инсон коронавирусни енгил тарзда ўтказган бўлса, антитаначалар миқдори у қадар кўп бўлмайди. Иммунитет уч турда бўлади: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва бир умрлик.

📌 Вирусга нисбатан айнан қайси турдаги иммунитет шаклланганлигини билиш осон эмас. Олимларнинг фикрича, титрлар камайиб боради ва катта эҳтимол билан бир умрлик иммунитет шаклланмайди. Чунки бу вирус мутация имконига эга. Лекин шунга қарамай, агар инсон касалликни бошидан кечирган бўлса, организмда ушбу вирус ҳақида маълумот қолади. Генетик материалнинг асосий тузилмалари ҳужайра иммунитети билан боғлиқ.

✔️ Ёшлар ва саломатлиги яхши бўлган кишиларда антитаначалар тезроқ шаклланади. Ёши катталар ва ҳамроҳ касалликлари бўлган инсонларда шаклланиши қийинроқ кечади. Шу сабабдан ҳар қандай оғир касалликларда улар бошқа нормал саломатликка эга одамлардан кўра кўпроқ азият чекишади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Охирги уч йилда адвокатларга давлат ҳисобидан жами 42,52 млрд сўм тўлаб берилди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Элдор Маҳкамов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди. Қуйида брифингдан муҳим тафсилотлар ҳавола этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишнинг амалдаги механизми тўғрисида:

Охирги уч йилда адвокатларга давлат ҳисобидан жами 42,52 млрд сўм, бир йилда ўртача 14,17 млрд сўм маблағ тўлаб берилди.

Қуйидаги ҳолатларда адвокатлар учун тўлов давлат ҳисобидан қоплаб берилади:

🔸оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,70 фоизидан (бугунги кунда 358 минг сўм) ортиқ бўлмаган шахслар учун;

🔸гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда.

(Маълумот тариқасида, охирги уч йилда жами 222 652 та, бир йилда ўртача 74 217 та жиноят ишлари бўйича адвокатлар тайинлов асосида давлат ҳисобидан иштирок этишган).

⚖️ Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда адвокатнинг иштироки суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган адвокатлик тузилмасига мурожаат юбориш йўли билан таъминланади.

Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилгани учун тўлов қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

💰 суриштирув жараёнида, дастлабки тергов босқичида, биринчи инстанция судларида ва апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилаётган ишларда тўлов ҳар бир кун учун — 111 500 сўм;

💰 суд мажлисининг ҳар бир танаффус куни учун — 55 750 сўм;

💰 дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари — 223 000 сўм;

💰 тунги вақтда — 167 250 сўм.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилади

Бугун АОКАда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Президент раислигида ўтказилган электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

Энергетика соҳасига хусусий инвестициялар кириб келиши бошланди. Бир йилнинг ўзида давлат-хусусий шериклик асосида 2 миллиард долларлик тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилиш, 2 минг 700 мегаватт қувватли 6 та янги электр станциясини қуриш бўйича лойиҳалар бошланди.

Станцияларни модернизация қилинади, энергия тежамкорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва истиқболда электр энергиясининг рақобатли бозори яратилади.

Бугунги кунда электр станцияларининг эскирганлик даражаси 50 фоиздан юқори. Бундан ташқари, эски қувватларда ёқилғи сарфи янги буғ-газ қурилмаларига нисбатан 2 баравар зиёд. Модернизация ишлари энди давлат кафолати ҳисобига эмас, балки хусусий капитални жалб қилиш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига ўтади. Мазкур 4 компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режалари ишлаб чиқилади.

Трансформация жараёнларига кўмаклашиш учун корхоналар бошқарувига ва кузатув кенгашларига чет эллик мутахассислар жалб қилинади.

Электр энергияси улгуржи бозори қоидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда. Бундай ёндашув келгусида рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқилади.

Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этилади, “рақамли трансформация” амалга оширилади.

Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда қуёш, Бухоро ва Қорақалпоғистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиқлик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш, уларга давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар йўналтирилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “1146” қисқа рақамли Ишонч телефони иш бошлади

✍️ Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан жами 150 156 та мурожаат келиб тушди. Шунингдек, кейинги уч ой давомида вазирлик ва Вазирнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларига 800 дан ортиқ фуқаролар мурожаат қилган.

🚌 Мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи кўплаб фуқаролар маҳаллий ҳокимлик даражасида ечим топиш мумкин бўлган муаммоларини ҳал қилиш мақсадида узоқ йўл босиб, ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга мурожаат қилиб келмоқда. Бу ҳолни Вазир ва вазирлик раҳбариятининг шахсий қабулида бўлган 2450 нафар фуқаро мурожаатларидан ҳам кўриш мумкин.

📞 Ишонч телефонини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимиз фуқароларининг соҳага оид барча мурожаатлари, савол ва таклифларини онлайн шаклда, 24 соат давомида узлуксиз қабул қилиш, аҳоли билан мулоқот жараёнларини янада соддалаштириш, мурожаатларни тезкор ҳал этиш орқали фуқароларнинг маҳалла тизимига ишончини ошириш, маҳаллани аҳолига энг яқин халқчил тузилмага айлантириш, оилалар, хусусан, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммоларни бартараф этишдан иборат.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди.
Минтақадаги замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра национальной обороны Турции Хулуси Акара, прибывшего в нашу страну с визитом.
В ходе встречи рассмотрены состояние и перспективы военного и военно-технического сотрудничества между нашими странами, а также подведены итоги совместных мероприятий, реализованных в последние годы в оборонной сфере.
Обсуждены актуальные вопросы совместного противодействия современным вызовам и угрозам безопасности в регионе.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 МАТБУОТ АНЖУМАНИГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 28 октябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️ Куни кеча қабул қилинган "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонуннинг аҳамияти ва соҳага оид энг долзабр масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Иштирок этади:

🎙Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

🎙Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📶Ўзбекистон 206 млн. долларга яқин электротехника маҳсулотларини экспорт қилди

📌9 ой якунларига кўра, тармоқ корхоналари экспорти 💰205,9 млн. долларни ташкил этди. Бу 2019 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,2 баробарга кўп дегани.

👉Электротехника маҳсулотларининг 🇮🇷Тожикистонга экспорти 1,7 баробарга, 🇰🇿Қозоғистонга экспорти салкам 1,6 баробарга, 🇷🇺Россияга экспорти 1,6 баробарга ва 🇬🇪Грузияга экспорти 4,0 баробарга ошган.

👉Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига Хитой, БАА, Литва, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди.

📈Йил якуни билан экспорт ҳажмини 300,4 млн. долларга етказиш белгиланган. Бундай натижага янги корхоналарни экспортга жалб қилиш, янги турдаги маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қўшни давлатлардаги йирик савдо тармоқлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, корхоналарнинг экспорт фаолиятида молиявий инструментлардан унумли фойдаланишларига шароит яратиш орқали эришилади.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкатжон Абдураззақов: Таълим соҳасига бефарқ бўлиш, сусткашликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ

Наманган вилояти Халқ депутатлари кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Президент фармони лойиҳасига таклифлар юзасидан шаҳар-туманларда сессиялар бўлиб ўтгани, жойлардан 170 дан ортиқ таклифлар келиб тушгани маълум қилинди. Вилоят ҳокими ушбу таклифларнинг барчасини кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юбориш зарурлигини таъкидлади. Таклифлар илгари суриш борасида сусткашликка йўл қўйган Наманган шаҳри, Янгиқўрғон ва Норин тумани мутасаддиларини танқид қилди.

Фарзандларимиз таълим-тарбияси жуда катта ва муҳим масала. Президентимиз бежизга Учинчи Ренессанс пойдевори таълим билан кўтарилишига урғу бермадилар. Шундай экан, бу соҳага бефарқ бўлишга, сусткашликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ, — деди Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий муносабати

Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди.
Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тараннум этилмоқда, қориларнинг Қуръон тиловатлари-ю нашидалари янграмоқда ва мавлиди шарифлар ўқилмоқда. Бундай файзиёб кунлар мусулмон умматига катта қувонч бағишламоқда...

Айни шу кунларда aйрим босма нашрларда, турли интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ сафиҳаларида Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан номуносиб, ҳақоратомуз карикатура чоп этилиши ва унинг ортидан келиб чиққан турли кўнгилсиз ҳолатлар айрим баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар ҳамда нотўғри хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди.

Шунингдек, бу каби муносабатлар халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Таъкидлаш керакки, ким бўлишидан қатъий назар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар қанча камситишга уринмасин ёки мусулмонлар ё Ислом динига тош отмасин бу билан динимизга ёки мусулмонларга заррача ҳам зиён етказа олмайди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
ТДЮУнинг хориждаги илк факультети очилди

✍️ Тошкент давлат юридик университети
ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида қўшма факультетни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

🌐 Қўшма факультетда нафақат Тожикистон Республикаси, балки бошқа хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳам ўқиши мумкин. Ўқиш халқаро стандартларга мувофиқ инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

🎓 Факультетда кадрлар тайёрлаш «бакалавриат» босқичида «3+1» ва «магистратура» мутахассисликларида «1+1» икки томонлама диплом дастур доирасида амалга оширилади ва битирувчи талабалар Тошкент давлат юридик университети ва Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети дипломларини қўлга киритади.

ℹ️ Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети Хўжанд шаҳрида жойлашган бўлиб, 6 та факультет, 3 та ўқув корпуси ва 11 та ўқув лабораторияларини ўз ичига олади. Университетда 388 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 148 нафар фан номзоди ва доктори фаолият юритади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 МАТБУОТ АНЖУМАНИГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 28 октябрь куни

🕰 соат 11:00да

✔️ Куни кеча қабул қилинган "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонуннинг аҳамияти ва соҳага оид энг долзабр масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилади.

Иштирок этади:

🎙Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

🎙Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

—————————-

🕰 соат 15:00да

✔️ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолияти таҳлили, соҳани ривожлантиришнинг аҳамияти

Иштирок этади:

🎙Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressauz га жўнатишингиз мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилот ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинарлари жорий йилнинг 3 ноябридан бошланишини маълум қилади.

Икки кунлик ўқув-семинарлари “Давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш: замонавий талаб ва тенденциялар” мавзусида бўлиб, унда:

🔺ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бу борадаги халқаро тажриба;

🔺оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданияти;

🔺ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш;
ахборот хуружларига ўз вақтида жавоб қайтариш;

🔺инқирозли ҳолатларни тезкорлик билан бошқариш технологиялари;

🔺ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш;

🔺рақамли технологиялар ёрдамида тезкор лавҳаларни тайёрлаш орқали ташкилот расмий ахборот манбаларини бойитиб бориш ҳамда соҳага доир бошқа кўникмалар ўргатилади.

📝 Семинарни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга Агентликнинг махсус сертификатлари топширилади.

📞 Қўшимча маълумот учун
71 244-57-64, 90 188-87-26

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботир Алимуҳамедов, Аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази директори ўринбосари:

— Ҳудудий меҳнат бозорини, ҳар бир ҳудуддаги мавжуд эҳтиёжни инобатга олиш муҳим. Шу маънода иш ўринларига буюртмани шакллантириш, келажакда ташкил этиладиган иш ўринларида ким ишлашини ҳал қилиш долзарб аҳамиятга эга.

🔰 Мутахассислар, кадрларни тайёрлашга буюртма деган тушунча Қонунда ўз ифодасини топган. Бу янги киритилаётган тушунча. Мақсад — меҳнат бозоридаги вазиятни тўлақонли ҳисобга олиш.

🔎 «Буюртма» — олдиндан тайёргарлик кўриш дегани. Қанча иш ўрни керак бўлади, қанча маблағ керак бўлади, имконияти борми-йўқми, имконияти бўлмаса, нима қилиш керак, шу каби масалалр ўз ечимини топади.

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги «мардикор бозор»лар билан боғлиқ масалалар янги қонунда қай даражада ўз ечимини топди?

Масалан, ишчилар йиғилиб турадиган жойларни ИИВ ходимлари томонидан тартибга келтириш ҳолатлари ҳуқуқий ҳужжатда қай тарзда ўз ифодасини топди?

〰️〰️〰️〰️
📹 Темур Маҳмудов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи

@Rasmiy_xabarlar_Official