Бугун АОКА залида Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Асарнинг ижтимоий мулкка айланиши асарнинг таркибий қисмларини қайта ишлашга рухсат берадими?
➖ «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддасига биноан, асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатининг тугаши уларнинг ижтимоий мулкка айланишини билдиради.
⚠️ Ижтимоий мулк бўлган асарлардан ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда эркин фойдаланиши мумкин. Бунда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларига риоя этилиши керак.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Миллий рассомчилик ва дизайн институтида таҳсил оламан. Яқинда бир буюртма асосида туғилган кун учун реализм услубидаги асар чизиб бердим. Буюртма нархи 2 млн сўм эди. Энди билсам у бу асарни 5 млн сўмга галерея орқали бошқасига сотиб юборибди. Асаримни сотиб юборган одам муаллиф бўлганим учун менга пул тўлайдими?
➖ «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун 23-моддасининг учинчи қисмига биноан,
💰 тасвирий санъат асарини олдинги нархдан камида йигирма фоиз юқори нарх бўйича ошкора қайта сотишнинг (кимошди савдоси, тасвирий санъат галереяси, бадиий салон, дўкон ва ҳоказо орқали) ҳар бир ҳолатида муаллиф сотувчидан қайта сотиш нархининг беш фоизи миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилмайди ва фақат муаллифнинг қонун бўйича меросхўрларига муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатига ўтади.
💵 Сиз мазкур ҳолатда кейинги савдодан 5 фоиз, яъни 250 минг сўм ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен ёш академик ижрочилар уюшмасини ташкил қилмоқчиман. Мақсадим — соҳамизни ривожлантириш, ижроларимиз учун гонорарларни тўлаш тартибини ташкилот шаклида ҳимоя қилиш. Ёш академик ижрочилар ўзлари яратган асарларни бир неча муаллифлик ташкилотларига беришга ҳақлими?
➖ «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига кўра,
✅ фан, адабиёт ва санъат асарларининг муаллифлари, ижрочилар, фонограммаларни тайёрловчилар ёки бошқа ҳуқуқ эгалари ўз мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган ташкилотлар тузишга ҳақлидир. Бундай ташкилотлар нотижорат ташкилотлари ҳисобланади ва ўз устави асосида фаолият кўрсатади.
📎 Муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгаси ўз мулкий ҳуқуқлари ёки ҳуқуқни амалга ошириш ваколатларини тегишли тоифадаги ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарувчи фақат битта ташкилотга беришга ҳақлидир.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Асарнинг контрафакт нусхалари деганда нима тушунилади?
➖ «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» 2006 йил 20 июлдаги Қонуни 62-моддасининг иккинчи қисмига кўра, асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг такрорланиши ёки тарқатилиши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган ҳолда амалга ошириладиган нусхалари контрафакт нусхалардир.
🛡 Ушбу Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг бундай асарларни ва турдош ҳуқуқлар объектларини муҳофаза қилиш тўхтатилган ёки ҳеч қачон муҳофаза қилинмаган давлатлардан ҳуқуқ эгаларининг розилигисиз импорт қилинадиган нусхалари ҳам контрафакт нусхалар саналади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» асари иккинчи қисми топилмаган деб эшитганман. Агар иккинчи қисм топилиб, кенг оммага эълон қилинса, муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясига нисбатан 50 йиллик муҳофаза қай тартибда қўлланилади?
➖ «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни 35-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, муаллифнинг вафотидан кейин биринчи марта эълон қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар эълон қилинганидан кейин эллик йил давомида амал қилади.
✏️ Тасаввур қилайлик, агар бу асар 2020 йилда эълон қилинса, у ҳолда муаллифнинг ушбу асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи 2070 йилга қадар амал қилади.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Хабар берилганидек, бугун АОКАда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Тошкент стоматология институти изланувчисиман. Тиш касаллигини даволашнинг янги усулини яратдим. Мазкур ихтирони патентлаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.
➖ «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга кўра, ихтирога патент бериш ҳақидаги талабнома топшириш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
🔘 патент олиш учун талабнома муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ворислари томонидан Агентликка тақдим этилади;
🔘 патент олиш учун талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин.
Ихтирога талабнома қуйидагилардан иборат бўлади:
🔸ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки патент олиш сўралаётган шахс номи, шунингдек, уларнинг турар жойлари ёки манзиллари кўрсатилган ҳолда ёзилган патент бериш тўғрисидаги ариза;
🔸ихтиро моҳиятини тўлиқ очиб берувчи, уни амалга ошириш учун етарли бўлган баёни;
🔸ихтиронинг моҳиятини ифодаловчи ва баёнига тўлиқ мос тушувчи формуласи;
🔸агар ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизма ва бошқа материаллар;
🔸ихтиро реферати.
📞 Шунингдек, Сизда патентлаш тартиби ҳақида қўшимча саволлар туғилса, консултация марказининг 232-50-45 ва 232-50-47 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Интеллектуал мулк объекти патент муддати тугаган тақдирда уни узайтириш мумкинми?
➖ Саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан Агентлик томонидан тегишинча беш йилга ҳамда уч йилга узайтирилиши мумкин.
⏳ Ихтиро патентининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
💰 Фойдали модель патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Агентликка патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен яқинда саноат намунасига патент олиш Агентликка талабнома билан мурожаат қилдим. Бироқ саноат намунасининг ташқи қиёфасида ўхшашлик аниқлангани боис менга сўровнома юборилган. Мен сўровномага жавоб бериш муддатини ўтказиб юборибман. Давлат экспертизаси сўров муддати қандай ҳолларда тикланиши мумкин?
➖ «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга кўра, Давлат экспертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим этишнинг талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатлари, белгиланган муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо этган сабаблар тасдиқланган ва патент божи тўланган тақдирда, Агентлик томонидан тикланиши мумкин.
🌀 Ўтказиб юборилган муддатларни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан бошлаб кўпи билан ўн икки ой ичида топширилиши мумкин.

❓Агар мен яратган фойдали модел ўзга шахс томонидан ноқонуний, яъни лицензия шартномаси тузмасдан фойдаланаётганини аниқласам, унга қандай чора кўрилади?
➖ Ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузиш «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг 177-2-моддасига биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
❌ Хусусан, тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш —
❗️фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
💵 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқаролик Кодексига биноан, интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усуллар билан ҳам амалга оширилади. Яъни фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:
🔹ҳуқуқни тан олиш;
🔹ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
🔹тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
🔹бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
🔹зарарни тўлаш;
🔹маънавий зиённи қоплаш орқали ҳимоя қилинади.
Шунингдек,
▫️мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали;
▫️йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати раҳбари Феруз Жўраев иштирокида ўтказилган брифингдан.

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓56 ёшдаман, вазним 83 кг. Коронавирусда бу вазн хавфли эмасми?
⚖️ Ёшингизга нисбатан вазн кўрсаткичининг меъёрини аниқлаш учун бўй кўрсаткичи ҳам муҳим, бўй ва вазн солиштирма формула асосида ҳисоблаб кўрилса, ёшингизга мос вазнни аниқласа бўлади. Бунинг учун, яшаш жойингиздаги тиббиёт муассасаси шифокорига учрашинг. Улар вазн ва бўйингизни ўлчаб, сўнг кўрсаткичларни формула асосида ёшингизга мос тана-вазн индексини айтишади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ёшим 30 да, туғруқдан кейин оёқларимда варикоз кенгаймалари қолган, бу коронавируснинг оғир кечувига сабаб бўлиши мумкинми?
✅ Ҳа, албатта. Бугунги кунда коронавирус инфекцияси юрак қон-томир тизимини шикастлаши, айнан қон қуюлишини кучайтириши исботланган.
🩸Сизда варикоз касаллиги, яъни қон қуюлиши натижасида оёқлар қон-томирларда тромблар тўпланиши билан веналарда қон оқими бузилади, ҳаттоки баъзи оғир даражаларида веналар тўлиқ фаолияти тўхтайди. Бу эса, ўз ўрнида коронавирус кечишини оғирлаштириши мумкин.
👩🏻⚕️ Шу боис, сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Унинг назоратида, клинико-лаборатор текширувлардан ўтиш ва тор соҳа мутахассислари, кардиолог, қон-томир мутахассисларига учрашиб керакли муолажаларни олишингиз талаб этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Пневмония касаллигида қовурилган балиқ истеъмол қилиш мумкинми?
🐟 Балиқ ўзингиз оқсил ва микроэлементларга бой хусусияти билан қанчалик фойдали бўлмасин, уни истеъмол қилишда маълум бир талаб ва тартиблар бор. Бунда, пневмония касаллигининг кечиши ва қайси даврида истеъмол қилиши ҳам муҳим.
🦠 Пневмония касаллигида инсон организмида нафақат ўпкани жароҳатланиши, балки ошқозон-ичак тизими шиллиқ қаватларини зарарланиши кузатилади.
🚫 Касалликнинг ўткир кечуви ва авж олган даврларида беморларга имкон қадар ошқозон-ичак тизимини таъсирлайдиган овқатлардан чекланиш талаб этилади. Қовурилган, ёғли, аччиқ, нордон ва аллергия келтириб чиқариши мумкин бўлган овқатларни истеъмол қилмаганингиз маъқул.
🥣 Пневмония реабилитацияси даврида, яъни касалликдан кейинги вақт оралиғида димланган ёки шўрва каби таомларни истеъмол қилса бўлади. Шунда ҳам, агарда кимдадир аллергик касалликлари мавжуд бўлса, имкон қадар балиқ истеъмолидан чекланинг.

Хабар берилганидек, АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирусга чалиндим, 5 ойлик фарзандим бор. МСКТ текшируви ўнг ўпкада 15 фоиз, чап ўпкада 25 фоиз зарарланиш борлигини кўрсатди. Поликлиника врачи «Дексаметазон», «Амикацин 500» ва шунга ўхшаш антибиотикларни тавсия этди. Лекин «Дексаметазон» мумкин эмаслигини ўқигандим, нима қилиш керак?
🔎 Республикамизда тасдиқланган стандарт протокол асосида кўрадиган бўлсак, МСКТ натижасига кўра ўпкангиздаги жароҳатланишлар касалликнинг енгил даражадаги кечишини англатади.
🧪 Ҳозирда сизда касалликни ўткир даври ҳали тугамаган, сиз умумий қон ва қон қуюлиш хусусиятига хос таҳлилларни топширишингиз керак.
❌ Шифокорингиз касалликни кечувига қараб дори воситаларни тавсия этгандир, аслида касалликни биринчи кунлари уй шароитида бу дорилар тавсия этилмайди.
🏥 Бугунги кундаги ҳолатингиз чуқурроқ текширувни талаб этади, шу боис коронавирус билан касалланган беморларни чуқурроқ текшируви ва амбулатор шароитда ёрдам кўрсатиш учун ҳар бир туманда «Covid-поликлиника»лар ташкил этилган.
Шу поликлиникада қўшимча таҳлиллар, тор мутахассислар ва стационаргача даъво кўрсатилади. Оилавий шифокорингиз йўлланмаси орқали шу поликлиникага мурожаат этинг.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Яқинда тиббиёт коллежини битириб, диплом олдим. Ҳамшира сифатида Covid-19 беморларини даволаш мақсадида ишлаш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилдим. Улар менга: коронавирус беморларини даволаш бўйича 3 кунлик малака оширишим кераклигини айтиб, Тиббиёт институтига юборишди. Институтга борганимда улар менга, малакали тиббиёт ходимлари керак, дейишди.
Ҳеч қаерда ишламаганим учун коронавирус беморлари билан ишлашга ҳаққим йўқми? Кўнгилли бўлиб ҳам қатнаша олмайманми?
🦠 Коронавирус билан касалланганларни даволаш учун махсус шифохоналарда ишлайдиган тиббиёт ходимлар, ҳақиқатан ҳам махсус тайёргарликдан ўтишлари жуда муҳим.
⚠️ Шифохоналарда коронавирус билан касалланган ва оғир, ўта оғир ҳолатга тушган беморлар даволанишади. Уларга махсус эътибор ва даво муолажалари зарур. Шифохонадаги беморларга тўсатдан, зудлик билан тез ёрдам кўрсатилиши керак бўлади. Бундай ҳолатларда билим, кўникма ва кўп йиллик тажриба жуда муҳим ҳисобланади.
🔰 Бугунги кунда кўнгилли бўлиб ишламоқчи бўлсангиз, соғлиқни сақлашнинг бирламчи тиббий санитария ёрдами-тизимида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам беришда тиббиёт ходимларига ёрдамчи волонтёрлар жуда ҳам зарур, сиз ўз билимингиз, кўникма ва тажрибангизни ошириш мақсадида шу бирламчи тиббий санитария муассасаларида тиббиёт ходимларига кўмак беришингиз мумкин.

⚡️Энергетика вазирлиги томонидан журналист ва блогерлар учун Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги “Uzbekistan GTL” заводида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил қилинди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
❗️Завод, дунёнинг нефтгаз кимёси соҳасида етакчи ҳисобланадиган Sasol (Жанубий Африка), Haldor Topsoe (Дания) ва Chevron (АҚШ) каби компанияларнинг техологиялари асосида лойиҳалаштирилган. GTL яъни “газдан-суюқликка” технологияси асосида юқори технологик заводлар сони дунё бўйлаб саноқлидир, жумладан Жанубий Африка, Малайзия ва Қатар каби давлатларида мавжуд.
🔹Журналистларга 21 октябрь куни Uzbekistan GTL заводи ишчиларида норозиликлар юзасидан ҳам маълумот берилди. Унда ошхонага кириш ускуналарининг вақтинчалик ишламай қолгани ва ишчилар карантин чоралари сабаб 45 кун объектда қолиб кетишгани сабаб бўлган эди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Маълум қилинганидек, АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Савол-жавоблар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирус асоратида бош мияда тромб ҳосил бўлса, даволаш мумкинми?
🦠 Коронавирус инфекцияси қон-томирларни жароҳатлаши ва шу каби асоратлар қолдириши тасдиқланган. Бош мияда тромб ҳосил бўлган бўлса, беморнинг ҳолатини тўлиқ ўрганиш керак.
⚠️ Бу ўта хавфли бўлиб, тўсатдан тромб қон-томирлар ёрилишини келтириб чиқариши ва бош мияга қон қуюлишига олиб келиши мумкин.
🚫 Шу боис бундай беморларга тез ва кучли ҳаракатлар бажариш тақиқланади. Невропатолог, кардиолог назоратида бўлиб, тегишли текширувлардан ўтиш ҳамда даво чораларини олишлари зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Турмуш ўртоғим коронавирус билан касалланди. Шифокорларнинг айтишича, у касалликни ўрта оғир даражада ўтказган. Ҳозирда унда ҳолсизлик, мушакларнинг асабий тортилиши ва жуда кўп эсноқ кузатиляпти. Касаллик ўтиб кетганига 2 ҳафта бўлди, бу унинг асоратлари бўлиши мумкин. Нима қилишимиз керак?
📌 Ҳа, бу ҳолат коронавируснинг асорати бўлиши мумкин. Мазкур касаллик баъзи инсонларда енгил ёки ўрта оғир даражада ўтмоқда. Лекин унутмаслигимиз керакки, инфекция ички органлар ва тизимларни шикастлайди.
🔎 Агар турмуш ўртоғингиз тузалганидан сўнг ҳали шифокорга мурожаат қилмаган бўлсангиз, айни пайтда оилавий шифокор, невропотолог, кардиолог ва гастроэнтерологга учраш, ҳозирги ҳолатнинг баъзи органларнинг зарарланиши билан боғлиқлигини аниқлаш учун бир нечта лаборатор-инструментал анализларни топшириш зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ишхонада тест ўтказилганда менда коронавирус аниқланди. Аммо ҳеч қандай симптомлар йўқ, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ишхонада манфий натижа чиқмагунга қадар ишга чиқмаслигимни айтишди. Оила боқувчисиман, пул топишим керак. Қанча вақт ишга чиқмаслигим керак?
⏳ Сиз 5-7 кун давомида ўзингизни изоляция қилишингиз, нафақат ишга чиқмаслик, балки оила аъзоларингиздан ҳам алоҳидаланишингиз керак.
Сўзларингизга қараганда сизда касаллик симптомсиз кечяпти. Тўғри, сизда ҳеч қандай белги йўқ, аммо барибир атрофдагилар учун хавфли бўлишингиз мумкин.
‼️ Ўткир нафас касалликларини келтириб чиқарувчи бошқа инфекциялардан фарқли равишда коронавирус бурун ва томоқ йўли оқсиллари билан бирлашиб, ҳужайраларга кириб олади ҳамда 7-10 кун давомида бурун бўшлиғи ҳужайларида сақланади ва кўпаяди. Оқибатда инсон касаллик ташувчисига айланади.
🧪 Қанчалик қийин бўлмасин, 5-7 кунга ўзингизни изоляция қилинг ва 7 кундан сўнг ПЗР тестни қайта топширинг. Унга қадар оилавий шифокорга мурожаат қилиб, унинг назоратида бўлинг, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг. Агар уйда изоляциянинг имкони бўлмаса, бошқаларга юқтирмаслик учун ниқобни ечмасликка ҳаракат қилинг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи Мурод Содиқов аҳолининг иситиш мавсумида эҳтиёт чораларини кўриши лозимлиги юзасидан мурожаат қилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Пресс-секретарь МЧС Мурад Садыков обратился к населению с просьбой соблюдать меры предосторожности в период отопительного сезона.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
〰️〰️〰️〰️〰️
Пресс-секретарь МЧС Мурад Садыков обратился к населению с просьбой соблюдать меры предосторожности в период отопительного сезона.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Божхоначилар қарийб 10 млрд.сўмлик “транзит операцияси”га чек қўйишди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бошқармаси Андижон ва Тошкент вилоятлари божхона бошқармалари билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумотлар асосида ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширин равишда олиб кириш мақсадида амалга оширилган транзит операциясини фош қилишди.
Содда қилиб айтганда, республикамиз ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши керак бўлган товарларнинг ички ҳудудда тушириб қолдирилишига чек қўйилди.
Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетиш учун тун ярмида келган мана бу 2 та юк автотранспорт воситалари белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилади.
Қарангки, юк автотранспорт воситаларида олиб чиқилаётган товарлар билан ҳайдовчиларнинг божхонага тақдим қилинган ҳужжатларида кўрсатилган товарлар ўртасида кескин тафовутлар аниқланади. Ҳужжатларга кўра, машиналарнинг бирида 11 турдаги, иккинчисида эса 14 турдаги товарлар бўлиши лозим эди.
Аммо, божхона кўриги давомида автотранспортларга божхона қиймати нисбатан паст бўлган пўкак, елим, қурувчилар учун махсус кийим ва қўлқоплар, резина этик ва болғалар ортилганини кўриб, хулоса қилса бўладики, машиналар шунчаки бўш тарзда чиқиб кетмаслиги учун ушбу товарлар билан номигагина тўлдирилган, холос!
Хўш, ростдан ҳам мазкур автотранспорт воситалари республикамизга қиймати 48 млн. 771 минг сўмлик товарлар билан кириб келганмиди деган савол туғилади.
Ахир, бу товарларни минглаб чақирим йўл босиб, тан нархидан ҳам бир неча баробарга ошиб кетадиган йўл ҳаражатларига қарамай хориждан келтиришга ҳожат бормиди?
Аслида мазкур автотранспорт воситалари жорий йилнинг 16 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги “Доут ота” чегара-божхона пости орқали юртимизга кириб келган. Кириб келишда божхона органларига тақдим қилинган ҳужжатлар билан инспекцион кўрик мажмуаси орқали олинган тасвирларда божхона ходимларини шубҳалантирган жиҳатлар кўзга ташланмаган. Натижада, юк автотранспорт воситалари транзит тарзида чиқиб кетиши учун “Андижон” вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона постига йўналтирилган. Демак, ҳужжатларда кўрсатилган товарлар аслида ушбу автотранспорт воситаларида ҳақиқатдан ҳам бўлган.
Аммо, республикамизга кириб келишда ва чиқиб кетишда инспекцион кўрик мажмуаси орқали олинган тасвирларнинг бир-биридан фарқли эканлигини кўриб ҳақли савол туғилади: Ҳужжатларда кўрсатилган товарлар қаерда?
Олиб борилган кенг қамровли тезкор тадбир давомида бу саволга ҳам жавоб топилди. Аниқланишича, юк автотранспорт воситаларига ортилган товарлар Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган омборлардан бирига тушириб қолдирилган.
Мазкур омборни белгиланган тартибда кўздан кечириш давомида шу ерда бўлиб турган чет эллик фуқаро ушбу юклар ўзига тегишли эканлигини маълум қилди. Аммо, уларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатларни тақдим қила олмади.
Аниқланишича, мазкур юк автотранспорт воситалари тиркамаларининг эшиклари очилмаган ва мавжуд пломблалар бузилмаган. Шунга қарамай, уларнинг ичидаги юкларни алмаштириш учун тиркамалар бошқа томонидан туриб, ўзбошимчалик билан очилган.
Шу тариқа, божхона ходимлари респбуликамиз ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши лозим бўлган 24 турдаги 9113 дона товарларнинг ички ҳудудда тушириб қолдирилганини фош қилишди.
Мазкур товарларнинг умумий қиймати эса 6 млрд. 502 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Тезкор тадбир давомида ҳуқуқбузарлардан жами қиймати 9 млрд. 850 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги товарлар ва транспорт воситалари вақтинча сақловга олинди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати

❓Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми?
🔰Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
❗️ТАҚИҚЛАНАДИ
Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
👉телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
👉телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
✅ телефони ёрдамида:
👉 атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
👉 таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
✅ ўқув машғулотлари вақтида:
👉 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
👉 телефонни стол устига қўйиш;
👉 мусиқа тинглаш;
👉 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
👉 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
👉 телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
❗️РУХСАТ ЭТИЛАДИ
📌Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
❗️ТАРТИБНИ БУЗСА
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
Ҳуқуқий ахборот

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Модернизация ишларини давом эттириш, бунга хусусий капитални жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Тармоқдаги 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам трансформации предприятий энергоэнергетической отрасли.
Подчеркнута необходимость продолжения работ по модернизации, привлечения к ним частного капитала. Поставлена задача разработать трехлетнюю финансовую модель и бизнес-планы 4 отраслевых компаний.
Даны поручения по широкому внедрению передовых технологий, «цифровой трансформации» отрасли.
#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #elektrenergetikasi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш вазифалари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
📉 Бугунги кунда электр станцияларининг эскирганлик даражаси 50 фоиздан юқори. Бундан ташқари, эски қувватларда ёқилғи сарфи янги буғ-газ қурилмаларига нисбатан 2 баравар зиёд.
💼 Шу боис модернизация ишларини давом эттириш, лекин буни олдингидек давлат кафолати ҳисобига эмас, балки хусусий капитални жалб қилиш орқали амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
📝 Ҳозирда электр энергияси улгуржи бозори қоидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда. Бундай ёндашув келгусида рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Икки нафар ҳамюртимиз Халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан юксак мукофотга сазовор бўлишди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бош қароргоҳи Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган ушбу нуфузли спорт ташкилоти Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциациясининг президенти Лазиз Ҳасановни 7-DAN (мастер) қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификатлари билан мукофотлади.
Шунингдек, Халқаро таэквондо ИТФ федерацияси томонидан яна бир ҳамюртимиз, Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Убайт Мукаррамовга 6-DAN қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификати топширилди.
Спортчи ёки тренер Халқаро таэквондо ИТФ федерациясининг 7-DAN даражасини олиши учун ушбу спорт турида камида 30 йил фаолият олиб борган бўлиши лозим. Лазиз Ҳасанов эса 31 йилдирки ушбу спорт турини Ўзбекистонда оммалаштириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Президент қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Беш қаватли арзон уйларни мамлакатимизнинг аҳоли зич жойлашган барча туманларида қуриш зарурлиги таъкидланди.
Тошкент давлат техника университети ҳудудида инновацион ўқув-амалий комплекс барпо этиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
Нукус шаҳрининг замонавий марказини бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Президент ознакомился с проектами ряда строительных объектов.
Отмечена необходимость возведения пятиэтажных домов по доступным ценам во всех густонаселенных районах страны.
Представлен проект организации инновационного учебно-практического комплекса на территории Ташкентского государственного технического университета.
Даны указания по строительству современного центра города Нукуса.
#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar