Расмий хабарлар I Официальные новости
28.4K subscribers
31.2K photos
6.83K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

Олий Мажлис Сенати
ахборот хизмати


t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за 9 месяцев текущего года и задач на период до конца года.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий баёнот

«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан судлашув жараёнида Қўмитанинг расмий вакиллари томонидан оммавий ахборот воситаларига босим ўтказишга уринишлар бўлгани тўғрисида расмий баёнот берди.

Агентлик автокомпания даъвосига кўра давлат идорасининг ОАВларга яққол босим ўтказгани (гўёки) исботланган фактларни ўз ваколати доирасида тўлиқ ўрганиб чиқади. Биз ОАВларга нисбатан ҳар қандай усулда босим уюштиришга йўл қўйилмаслиги лозим деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги, ОАВларнинг мустақил фаолияти ва давлат органларининг очиқлигига эришиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Чунки айнан шу йўл орқали Ўзбекистоннинг фаол ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда ахборот хилма-хиллиги таъминланишига мустаҳкам замин яратиш мумкин.

Ўз ўрнида АОКА, барча ОАВларни қонунийлик, ҳаққонийлик, холислик тамойилларига амал қилган ҳолда фаолият юритишга чорлайди ва юқоридаги масалага соҳа экспертларининг ўрганишлари натижасига асосан тегишли баҳо берилишини маълум қилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қароридан кўзланган асосий мақсад нима?

📹 Фарҳод Мирзаев, ДТМ бош бошқарма бошлиғи:

— Бу қарорнинг асосий мақсади — биринчидан, ёшларга қулайлик яратиш. Иккинчидан, бир вақтда ўтказиладиган тестларни доимий равишда ташкил этиб бориш. Учинчидан, ёшларга ўз билимини баҳолаш учун имконият яратиш.

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида «Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилишнинг аҳамияти» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дилшода Норбоева, Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати мониторинги бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига бир марталик тест синовларидан ўтиб эмас, билим даражасини акс эттирувчи сертификатлар асосида қабул қилиниши хорижий давлатлар тажрибасида ҳам мавжуд.

🇬🇧 Масалан, Буюк Британияда «А» даража деб номланган имтиҳон орқали мактаб битирувчилари имтиҳон топширишади ва мазкур имтиҳон натижасида тақдим этилган сертификат асосида бир нечта олий таълим муассасаларига кириш имкониятини қўлга киритишади.

🏛 Аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур имтиҳонлар бир нечта нодавлат ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ҳам умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларини ўтказиш ҳамда сертификат бериш ваколати Давлат тест маркази билан бир қаторда қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкил этилган таълим сифатини баҳолаш бўйича ташкилотлар томонидан ҳам ўтказилиши белгиланган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимига ҳужжат топшириш тартиби қандай бўлади?

Гулжаҳон Мадраҳимова Давлат тест маркази бош юрист консультанти:

🌐 Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби худди abitur.dtm.uz ресурси сингари онлайн шаклда шахсий кабинетлар яратилади ва имтиҳон вақти, шакли, жойи ва бошқа тўлиқ маълумотларни шахсий кабинети орқали олиши мумкин бўлади.

Етарли балл тўплаб, сертификатга эга бўлганлар ҳам шахсий кабинети орқали уни қабул қилиб олиши мумкин бўлади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим сифатини баҳолаш сертификати нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам берилиши мумкинми?

Ҳикматилла Даминов, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори ўринбосари:

❗️Таълим сифатини белгилаш Давлат тест маркази билан бир қаторда қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган нодавлат ташкилотлар ҳам томонидан ўтказилади.

📎 Келгусида бундай сертификатларни нодавлат ташкилотлар томонидан берилиши бўйича аниқ тартиблар ишлаб чиқилади. Бундай имтиҳонларни инсон омилининг иштирокисиз ва адолатли, холис ўтказиш бўйича талаблар қўйилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни сохталаштиришнинг олдини олиш бўйича қандай чоралар белгиланган?

🔎 «Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида сертификатларни текшириш имконияти бўлади. Бу ҳозирги кунда халқ орасида «СЕФР» деб аталадиган миллий сертификатларни текшириш тизими каби ишлайди.

Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизимида ҳам ДТМ сайти орқали, сертификатнинг серия-рақамини киритиб, ҳақиқийлигини текшириш мумкин бўлади».

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official