🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿💠Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссиясининг (БМТ ЕИК) Ер маъмуриятчилиги, уй-жой ва шаҳарсозлик қўмитасининг таклифига биноан,
🌟К
адастр агентлиги директори Ф. Пўлатов бошчилигидаги делегация Женевада бўлиб ўтаётган БМТ ЕИК Ер маъмуриятчилиги, уй-жой ва шаҳарсозлик қўмитасининг 85-сессиясида иштирок этмоқда.
Сессияда:➡️ер ва мулк бошқаруви сиёсатини такомиллаштириш бўйича ўтказилган семинар ва вебинарлар муҳокамаси;
➡️ер маълумотлари хавфсизлиги, ер бошқаруви ва экотизимлардаги чорловлар;
➡️ноқонуний қурилмаларни расмийлаштириш йўналишида амалга оширилган ва режалаштирилаётган тадбирлар муҳокамаси;
➡️ер ва уй-жой маълумотлари бошқаруви бўйича мамлакатлар профилларини тузишнинг жорий ҳолати, 2025-2026 йилларда ер, уй-жой ва шаҳарсозлик бўйича профиллари яратилиши танланган давлатларни эълон қилиш масалалари ўрин олди.
🫥Шунингдек, сессияда
Ўзбекистонда ер маъмуриятчилиги, жумладан рақамлаштиришда амалга оширилган ислоҳотларга бағишланган тақдимот амалга оширилди.🫥Ташриф доирасида БМТнинг Ер бошқаруви бўйича ишчи гуруҳи раиси Виктория Эббот, Европа ва МДҲ давлатларининг ер, геодезия, кадастр ва қурилиш соҳалари бўйича масъул идора раҳбарлари, академик давра вакиллари билан ўзаро мулоқот ва учрашувлар бўлиб ўтди.
#Kadastr_agentligi #BMT
📩 Telegram | 📩 Instagram | 📩YouTube | 📩 Facebook | 📩 Web-sayt