Qashqadaryo kadastr_press
2.67K subscribers
10.9K photos
1.52K videos
4 files
6.04K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI QASHQADARYO VILOYATI BOSHQARMASI FAOLIYATIGA DOIR XABARLAR BILAN TANISHIB BORING

Fuqaro murojaati uchun :
75 227 81 95
75 227 51 13

Bizga xabar yo'llash 👉 @kadastrpress_bot
Download Telegram
Forwarded from Qashqadaryo — LIVE
#эслатма

🚘 Шанба ва якшанба кунлари автомашиналар ҳаракати тўхтатилади.

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2) махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашиналар.

❗️Эслатиб ўтамиз, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

• аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

• давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Аҳрор Содиқов, Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - вилоят махсус комиссияси аъзоси.
👉 @qashqadaryokoronainfo
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#ЭСЛАТМА

Жорий йилнинг 8-9 август кунлари бутун сутка давомида Республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган айрим тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

❗️ Уйда қолинг, беҳуда кўчага чиқманг, ўзингиз ва оилангизни асранг. Тиббиёт ходимлари тавсияларига тўлиқ риоя қилинг!

Каналга уланиш👇
👉 @qashqadaryopress