Qashqadaryo VIIB huquqiy targʻibot 🇺🇿
721 subscribers
5.65K photos
963 videos
108 files
6.68K links
Qashqadaryo viloyat IIB yuridik taʼminlash boʻlimi telegramm kanali: https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
Download Telegram
“Odam savdosi-davr muammosi”

Qashqadaryo viloyati IIBda “Odam savdosi-davr muammosi” mavzusida “Ma’naviyat va ma’rifat darsi” bo‘lib o‘tdi. Unda viloyat IIB rahbariyati, tarkibiy bo‘limlari va sohaviy xizmatlar xodimlari ishtirok etdi. Uni viloyat IIB boshlig‘i o‘rinbosari, podpolkovnik Tal’at Mamatqulov ochdi.
Mavzu yuzasidan boshqarma TQH JQB odam savdosiga qarshi kurashish bo‘linmasi xodimi, mayor Aziz Rustamov odam savdosiga qarshi kurashish bugunning dolzarb mavzularidan ekani qolaversa mazkur illatning og‘ir oqibatlari haqida ma’ruza qilib, Odam savdosi insoniyat sivilizatsiyasiga, jamiyat taraqqiyoti va davlatlar rivojiga jiddiy xavf tug‘diradi. Shu sababli odam savdosining har qanday ko‘rinishiga qarshi kurash bugun xalqaro darajada dolzarb muammo bo‘lib turibdi. Ta’kidlash joizki, BMT tomonidan 30 iyul – Butunjahon odam savdosiga qarshi kurashish kuni, deb e’lon qilingan.
Dunyodagi barcha mamlakatlar odam savdosidan jabrlanishadi. BMT ma’lumotlariga ko‘ra, odam savdosi qurbonlarining 71 foizini ayollar va bolalar tashkil etadi.
2010 yil 30 iyulda BMTning Bosh Assambleyasi bilan Odam savdosiga qarshi kurashish bo‘yicha BMTning Global harakat dasturi qabul qilingan. Mazkur harakatlar dasturida ushbu jinoyatning oldini olish, jabrdiydalarning himoyasi, jinoyatchilarni ta’qib etish va barcha yo‘nalishlarda hamkorlikni mustahkamlash bo‘yicha chora-tadbirlar ko‘zda tutilganligini aytib o‘tdi.
Yig‘ilishda boshqarma Tashkiliy boshqarma yuridik ta’minlash guruhi yetakchi yuriskonsulti mayor Elyor Normanov qonunchilikka kiritilayotgan yangiliklar bilan shaxsiy tarkibni tanishtirdi.
Yakunda IIV SHXBB Qashqadaryo viloyati bo‘yicha boshqarmasi mas’ul xodimi respublika va viloyat miqyosida xodimlarning xizmat intizomi va qonunchilikka rioya etishi, shaxsiy tarkib bilan bog‘liq sodir bo‘lgan salbiy va favqulodda holatlar va ularni oldini olish borasidagi ishtirokchilarga tegishli tushuncha va tavsiyalar berdi.

— — —
“Одам савдоси-давр муаммоси”


Қашқадарё вилояти ИИБда “Одам савдоси-давр муаммоси” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этди. Уни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Талъат Маматқулов очди.
Мавзу юзасидан бошқарма ТҚҲ ЖҚБ одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ходими, майор Азиз Рустамов одам савдосига қарши курашиш бугуннинг долзарб мавзуларидан экани қолаверса мазкур иллатнинг оғир оқибатлари ҳақида маъруза қилиб, Одам савдоси инсоният цивилизациясига, жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдиради. Шу сабабли одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши кураш бугун халқаро даражада долзарб муаммо бўлиб турибди. Таъкидлаш жоизки, БМТ томонидан 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни, деб эълон қилинган.
Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.
2010 йил 30 июлда БМТнинг Бош Ассамблеяси билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТнинг Глобал ҳаракат дастури қабул қилинган. Мазкур ҳаракатлар дастурида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилганлигини айтиб ўтди.
Йиғилишда бошқарма Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти майор Элёр Норманов қонунчиликка киритилаётган янгиликлар билан шахсий таркибни таништирди.
Якунда ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими республика ва вилоят миқёсида ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, шахсий таркиб билан боғлиқ содир бўлган салбий ва фавқулодда ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасидаги иштирокчиларга тегишли тушунча ва тавсиялар берди.

— — —
⚠️ Xavfsiz internet yordamchisi

Telegram |   Website | Facebook | Youtube | TV
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Айрим имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисми субсидия сифатида қайтарилади


Ҳукумат қарори (466-сон, 24.07.2025 йил) билан “Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом пахта хомашёсини етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди.

📝 Низомга кўра, субсидия олувчи пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар ва ҳисобланган фоиз тўловларини ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган бўлиши керак.

🔗 Аризалар тижорат банкининг Бош офиси Subsidiya.mf.uz" портали орқали юборилади.

Тижорат банки томонидан барча маълумотлар "Subsidiya.mf.uz" порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

📚 Субсидия олувчининг солиқлар ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлмаганда, субсидия маблағларидан эркин фойдаланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Адлия_хабари

🌐 Yurxizmat.uz платформаси орқали шахсан ўзингиз юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий хизматдан фойдаланинг!

Платформада барчаси:

🔸қулай;
🔸осон;
🔸мутлақо бепул!

Сайтда 1 255 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

▫️Олди-сотди шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Меҳнат шартномаси (контракт) |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Транспорт воситасининг ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Маҳсулот сотиш, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Адлия_хабари

🌐 Yurxizmat.uz платформаси орқали шахсан ўзингиз юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий хизматдан фойдаланинг!

Платформада барчаси:

🔸қулай;
🔸осон;
🔸мутлақо бепул!

Сайтда 1 255 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

▫️Олди-сотди шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Меҳнат шартномаси (контракт) |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Транспорт воситасининг ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

▫️Маҳсулот сотиш, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ?

📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,

ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;

вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;

бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;

қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.


Каналга уланиш 👇👇👇
 https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
⚡️ ДИҚҚАТ!

❗️ЭНДИЛИКДА КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЎҚИЁТГАН АЪЗОЛАРИНИ КОНТРАКТ ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📃 23.07.2025 йил куни Вазирлар Маҳкамасининг 462-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, камбағал оилалар реестрига киритилган ва олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини контракт тўловини маълум қисми тўлаб берилади.

Контракт тўлови айнан қандай шахсларга тўланади ?

Контракт тўлови камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизлар ва уларнинг олий таълимда ўқиётган фарзандларидан бирига тўланади

Бу имтиёздан фойдаланаман деган шахслар олий таълимнинг қандай йўналишида ўқиётган бўлиши керак ?

Талабгорлар бакалавриат ёки магистратура йўналишининг кундузги шаклида таълим олаётган бўлиши керак.

Талабгор хотин-қизлар бу имтиёздан фойдаланиш учун неча ёшда бўлиши керак ?

Юқоридаги қарор талаби бўйича бундай имконият 30 ёшдан ошган хотин-қизларга берилади. Уларнинг фарзандлари учун эса ёш чегараси қарорда кўрсатилмаган.

Талабгорлардан қандай хужжатлар талаб қилинади ?

Талабгорларнинг олий таълимга ўқишга кирганлиги бўйича олий таълим ташкилоти буйруғи хамда тўлов-контракт шартномаси талаб этилади.

Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади ?

Контрактнинг 50 фоизигача, лекин БХМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Ўқишни битириб кетганлар хам бу имтиёздан фойдаланса бўладими ?

✏️ Бўлади. Фақат сеҳирганлик қобилиятини ишга солган ҳолда замонни орқага қайтариб, камбағал оилалар реестрига киритилиб, жинсни аёлга ўзгартириб, ёшни ўттиздан ошириб кейин фойдаланса бўлади...


Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Bilasizmi

❗️Hukumat qarori bilan “Bolalarga nisbatan zo'ravonlik holatlarini aniqlash, zo'ravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi to'g'risida”gi nizom tasdiqlandi. (440-son, 14.07.2025 y.)

🔰Unga ko'ra, bolalarga nisbatan zo'ravonlik holatlarini aniqlash va ularni himoya qilish tartibi belgilandi.

Nizomga ko'ra, zo'ravonlikdan jabrlangan yoxud o'ziga nisbatan zo'ravonlik sodir etilishi xavfi ostida bo'lgan bolalar bevosita o'zlari yoxud qonuniy vakillari “Inson” markazlari, ichki ishlar organlari va boshqa mas'ul organlarga murojaat qiladi.

📝 “Inson” markazlari ichki ishlar organlari ishtirokida bolaning hayotiy vaziyatini 1 kun muddatda o'rganadi.

📜 Bunda “Inson” markazi bolaning hayoti yoki sog'lig'iga tahdid soluvchi omillarni dastlabki baholashdan o'tkazadi hamda xavf darajasini “past” yoki “yuqori” deb topishi mumkin.

☑️ Xavf darajasi “yuqori” deb baholanganida, ichki ishlar organi quyidagi choralardan birini ko'radi:

🔹 zo'ravonlik sodir etgan shaxsni ma'muriy yo'l bilan ushlab turish hamda protsessual majburlov choralarini qo'llash;

🔹 bolaga yoxud uning qonuniy vakiliga himoya orderini berish;

🔹 bolani ota-onasidan (ularning biridan) yoxud uni o'z qaramog'iga olgan boshqa shaxslardan olib qo'yish va uning xavfsizligini ta'minlash.

🗓 Tahdid soluvchi omillar bartaraf etilgach, “Inson” markazi bolaning hayotiy vaziyatini 14 kalendar kun ichida kompleks baholashdan o'tkazadi.

Kompleks baholash natijalariga ko'ra 3 ish kuni ichida bolani himoya qilish rejasi ishlab chiqiladi.

✔️ Bolalarga nisbatan zo'ravonlik sodir yoki sodir etishga moyil bo'lgan shaxslarga quyidagi ta'sir choralari qo'llanilishi mumkin:

▪️ tuzatish dasturidan o'tish;
▪️ bolalarini olib qo'yish;
▪️ ota-onalik huquqini cheklash yoki ota-onalik huquqidan mahrum qilish.
▪️ narkologiya muassasalarida majburiy davolanish;
▪️ majburiy tibbiy yo'sindagi majburlov choralarini tayinlash.

https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
❗️ Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (444-сон, 16.07.2025 й.) билан “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

🔗 Нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

✍️ Ариза берувчи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан бошлаб 1 ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимлари (ваколатли орган) га шахсан мурожаат қилади.

Ваколатли орган 1 иш кунида ариза берувчини нафақа тайинлангани ва нафақани олиш учун мурожаат қилиниши лозим бўлган тижорат банки тўғрисида хабардор қилади.

📙 Нафақа олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки жазони ўтаб бўлганлик ёхуд жазодан озод қилинганлик ҳақидаги маълумотнома асосида, 1 ой муддатда тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

📌 Маълумот учун: нафақа миқдори БҲМнинг 6 бараварини ташкил этади.

https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сув кодекси қабул қилинди


Қонун (ЎРҚ–1076-сон, 30.07.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.

🔰 Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

✔️ Кодексга кўра, сув умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

🔗 Сувдан фойдаланиш умумий ва махсус фойдаланишга бўлинади.

📋 Сув объектларининг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

🔹 Ўзбекистоннинг ер усти ва ер ости сув объектлари;

🔹 Ўзбекистонда жойлашган ва унинг ҳудудини кесиб ўтадиган трансчегаравий ер усти ва ер ости сув объектлари.

Сув объектлари танҳо ёки биргаликда фойдаланишда бўлиши мумкин.

🏛 Сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш мақсадида республика ва ҳавзалар, зарур ҳолларда ҳудудлар даражасида коллегиал-маслаҳат органи шаклида сув кенгашлари ташкил этилади.

🖼 Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика сув кенгаши ташкил этилади.

📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сув объектларидан сув сервитути асосида фойдаланиш асослари белгиланди


📙 Кодексга кўра, сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга асосан фойдаланишга берилади.

⌛️ Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.

✔️ Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:

▪️ ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
▪️ чўмилиш;
▪️ чорва молларини суғориш;
▪️ спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.

Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.

📝 Сувдан махсус фойдаланиш Кодексда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.

🔗 Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:

сувдан умумий фойдаланиш;
фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.

📋 Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланади


💰 Кодексга кўра, балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади, жумладан:

🔹 сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 20 фоизи;

🔹 сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 30 фоизи;

🔹 сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 5 фоизи;

🔹 сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 40 фоизи.

✔️ Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади


Қонун (ЎРҚ–1077-сон, 30.07.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Қонун билан айрим қонунларга ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига бир қанча қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши кўзда тутилди:

🔹 ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

🔹 қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳаси ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш;

🔹 ҳар чоракда "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида масала киритиш.

📍 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (475-сон, 30.07.2025 й.) билан “Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичларининг шакли, ўлчамлари ҳамда уларни тайёрлаш ва ўрнатиш тартибини белгилайди.

Кўрсаткичнинг намунавий шакллари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹 1-тоифа – полиетилентерефталат, полиетилинтерефталатгликол, полистирол ёки поликарбонат материалдан тайёрланган, ёритиш мосламали кўрсаткич;

🔹 2-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган, нур қайтарувчи қопламали кўрсаткич;

🔹 3-тоифа – композит алюминий материалидан тайёрланган кўрсаткич.

📝 Бунда, қоида тариқасида, 1-тоифа кўрсаткичлар шаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар, 2-тоифа кўрсаткичлар туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар ва 3-тоифа кўрсаткичлар эса маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларда ўрнатилади.

🚫 Кўрсаткичда кўчанинг номи қисқартирилишига йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
⚡️Расман

❗️ ЭРТАГА, ЯЪНИ 1 АВГУСТДАН БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,

2025 йил 1 август санасидан:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм этиб;

базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланган.

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot
❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (440-сон, 14.07.2025 й.) билан “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


🔰 Низомга кўра, зўравонликдан жабрланган ёхуд ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7648472

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/Qashiibhuquqtargibot