Qarshi shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktab-internat.
1.49K subscribers
4.45K photos
395 videos
23 files
1.04K links
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Qarshi shahar 1-son ixtisoslashtirilgan maktab-internatining rasmiy Telegram sahifasi.
Download Telegram
Қарши шаҳридаги мактаб-интернатида чораклик сумматив баҳолаш синовлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлигининг 2022 йил 19 октябрдаги №117-АФ сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ихтисослик фанларидан чорак бўйича сумматив баҳолаш синовлари ўтказилмоқда

ЧСБ синовларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асосий ишчи гуруҳ таркиби аъзоси Иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва олимпиадаларни ташкил этиш бўлим бошлиғи Ином Хужамов мактаб-интернатида ташкил этилган ЧСБ имтихон жараёнларини кўздан кечирди ҳамда мактаб-интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар, синфхоналар, ўқувчилар ётоқхонаси, спорт зал, мактаб-интернат ошхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

"... Илм олишда доим фаоллик кўрсатишингиз ва ҳар бир ўқув жараёнида барчангиз зийрак бўлишингиз лозим",-деди Президент таълим муассасалари агентлиги бўлим бошлиғи Ином Хужамов.

📂Батафсил

@Maktab_internat_Qarshi_shahar
@Qarshi1sonliIxtisoslashtirilgan
Forwarded from QARSHI SHAHRI HOKIMLIGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳри ҳокимлиги томонидан пресс-тур ўтказилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатаётган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди. Дастлаб "Оқсарой"  меҳмонхонасида  брифинг ташкил этилиб, ушбу янги меҳмонхона  фаолияти билан яқиндан танишилди. Шундан сўнг Қарши шаҳри 1-сонли Ихтисослаштирилган мактаб интернатга ташриф уюштирилди ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишилди. Кейинги манзил "Қавали"  МФЙ ҳудудида жойлашган  "Қавали кичик саноат зонаси"  бўлиб, ишга тушган лойиҳалар билан таништирув бўлди. "Буюк Турон"  МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган "Алп техносервис"  МЧЖнинг телевизор,кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишув тадбир иштирокчиларида  катта таассуротлар қолдирди. Қарши шаҳри ҳокими Нормумин ХОЛБОЕВ амалга оширилиши кўзда тутилган янги режа-лойиҳалар билан журналист ва блогерларни  батафсил таништириб ўтди.
Forwarded from QASHQADARYO AHLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳри ҳокимлиги томонидан шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва янги ташкил этилган тадбиркорлик объектлари билан яқиндан таништириш мақсадида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, бу ерда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишишди.

Mазкур мактаб-интернатига 2022/2023-ўқув йили учун 384 нафар билимли ва иқтидорли ёшлар имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинган бўлиб, 35 нафар малакали педагог-кадрлар ўқувчиларга билим бермоқда.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
#Psixolog_yoshlar_bilan
#ChSB_ga_yuqori_kayfiyat
#_9_alfa_guruh
O‘quvchilarda psixologik zo‘riqishlarni bartaraf qilish, ChSB lardagi stresslarni bartaraf qilish uchun maktab psixologi O.Abadov 9-alfa guruhiga qiziqarli "liderni top" treninggi va qiziqarli diqqatga oid va diqqatni chalg‘ituvchi metodikalar o‘tkazdi.
Forwarded from Абдулла Орипов шеърияти (Ruxsora Oripova)
2016 йил 5 ноябрь шоирнинг сўнгги куни...


Абдулла Орипов

ФАСЛЛАРИМ

Етаклашиб қатор ва қатор,
Йўлдан ўтди етмиш беш баҳор.
У баҳорлар меники эди,
Болам, бари сеники энди.
Йўлдан ўтди ёз билан куз ҳам,
Улар менга бўлганлар ҳамдам.
Иккови ҳам меники эди,
Эгалик қил, сеники энди.
Ортда қолди чаманлар, боғлар,
Йўл сўнгида кўринди тоғлар.
Музликларга бориб етдим мен,
Фақат қишни ола кетдим мен.

2016 йил 13 сентябрь, Хьюстон.

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi
ЙЎҚ, ҲАЛИ ЎЛМАГАН АБДУЛЛА ОРИП

(5 ноябрь - Абдулла Орипов вафот этган кун)

Ногаҳон кўринди чақноқ бир юлдуз,
Нур сочиб порлади, тилга тушди тез,
Пайдо бўлгандида  бир "МИТТИ ЮЛДУЗ"
Ёруғ юлдуз эди Абдулла Орип.

Кунларнинг бирида чақнади чақин,
Кўкдан юлдуз кўчди жуда ҳам ёрқин,
Кўк, замин гўёки бир қалқиб кетди,
Оламдан ўтганди Абдулла Орип.

Хира тортиб қолди юлдузсиз осмон,
Азадор бўлганди шоирсиз замин,
Бўзлади ўзбегим, бўзлади қардош,
Ахир ўтган эди Абдулла Орип.

Кўчди деб бўлмас ёрқин юлдузни,
Ўлди деб бўлмас жўшқин шоирни,
Ҳали кўп йўқлайди "ЙИЛЛАР АРМОНИ".
Йўқ,ҳали ўлмаган Абдулла Орип.

"ЖАННАТГА ЙЎЛ" доим излади шоир,
Топгандир эҳтимол аввали охир,
МАЛОМАТ ТОШЛАРИ " отилди қанча,
Ҳаммасин кўтарди Абдулла Орип.

"ИШОНЧ КЎПРИКЛАРИ " дардига дармон,
Туғилган маъвоси ҳур "ЎЗБЕКИСТОН"
"НАҲОТ ҚАЛЪАСИ" дир суйгани халқи,
Йўқ ҳали ўлмаган Абдулла Орип.

Ҳар тонгда уйғотса юрт мадҳияси,
Ҳеч қачон қуламас метин қояси,
Қалбидан жой олган танти халқининг,
Ҳеч қачон ўлмайди Абдулла Орип.

Нур Муҳаммад Ҳасан
#Olimpiada

AGENTLIK TIZIMIDAGI MAKTABLARNING 66 NAFAR 10-SINF O‘QUVCHILARI OLIMPIADADA G‘OLIBLIKNI QO‘LGA KIRITISHDI

🔰Xabaringiz bor, joriy yilning 3-9-noyabr kunlari respublika hududlarida umumiy o‘rta ta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar maktablarining o‘quvchilari o‘rtasida matematika, fizika, kimyo, biologiya, informatika va axborot texnologiyalari fanlaridan asosiy olimpiadaning viloyat bosqichi bo‘lib o‘tmoqda.

📆5-6--noyabr kunlarida 10-sinf o‘quvchilari o‘rtasida olimpiada o‘tkazilib, natijalar e‘lon qilindi.

Olimpiada natijalariga ko‘ra Agentlik tizimidagi maktablarning jami 66 nafar 10-sinf o‘quvchilari g‘oliblikni (I, II, III-o‘rin) qo‘lga kiritishdi.

Hududlar kesimida:
Surxondaryo 7
Namangan 7
Farg’ona 7
Xorazm 6
Toshkent shahar 5
Qashqadaryo 5
Andijon 5
Toshkent viloyati 4
Sirdaryo 4
Navoiy 4
Buxoro 4
Samarqand 3
Qoraqalpog’iston 3
Jizzax 2

👇Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
AGENTLIK TIZIMIDAGI MAKTABLARNING 66 NAFAR 10-SINF O‘QUVCHILARI OLIMPIADADA G‘OLIBLIKNI QO‘LGA KIRITISHDI

🔰Xabaringiz bor, joriy yilning 3-9-noyabr kunlari respublika hududlarida umumiy o‘rta ta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar maktablarining o‘quvchilari o‘rtasida matematika, fizika, kimyo, biologiya, informatika va axborot texnologiyalari fanlaridan asosiy olimpiadaning viloyat bosqichi bo‘lib o‘tmoqda.

P. S.: Qashqadaryo viloyati respublika bo'yicha 3-o'rinda turibdi. Ajoyib natja👍

@Rasmiykanal_uz
G'oliblar taqdirlandi

Qarshi shahridagi 1-son ixtisoslashtirilgan maktab-internatining bir guruh o‘quvchilari Qorako’l olimpiadasidagi ishtiroki, g‘alabasi hamda maktab bosqichida o‘tkazilgan olimpiada natijalariga ko‘ra 1-, 2-, 3-o‘rinlarni qo‘lga kiritganligi uchun diplom hamda medallar bilan taqdirlanishdi.

Qarshi shahridagi 1-son ixtisoslashtirilgan maktab-internatida “Kitobxonlik haftaligi” loyihasi doirasida sinflar kesimida o‘tkazilgan  ko‘rik-tanlovda faol ishtirok etib g‘olib bo‘lgan 5-“Betta”, 6-“Gamma” , 7-“Gamma”, 8-“Gamma”, 9-“Betta” sinf jamoalari hamda “Eng yaxshi badiiy chiqish” nominatsiyalari bo‘yicha g‘olib deb topilgan 5-“Gamma”, 7-“Gamma” va 9- “Alfa” sinf jamoalari ham diplom va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandi.

@Maktab_internat_Qarshi_shahar
@Maktab_internat_Qarshi_shahar