❗️Шавкат Мирзиёев: «Карантиндаги аҳолининг 83 фоизи ўз уйига қайтди»

Ўзбекистон Президенти 5 май куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди:

Бутун инсоният коронавирус билан бирга, иқтисодий инқирозга ҳам қарши курашаётганини ҳаммамиз кўриб, кузатиб турибмиз.

🌐 Жаҳонда мураккаб вазиятдан чиқиш учун карантин чораларини аста-секин юмшатаётган давлатлар сони кўпайиб бормоқда.

🇺🇿 Яратганга шукур, бугун Ўзбекистонда эпидемиологик вазият тобора барқарорлашиб боряпти. Бугунги кунда коронавирус юқтирган 2 минг 204 нафар бемордан 1 минг 454 нафари ёки 66 фоизи тўла соғайди.

📈 Карантиндаги аҳолининг 83 фоизи ўз уйига қайтди. Яъни, ижобий динамика кучайиб бормоқда. Шифохоналарда қолаётган 740 нафар беморни даволаш, саломатлигини тиклаб, оиласи бағрига қайтариш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

💰 Бу ишлар осонликча бўлаётгани йўқ. Ҳозирга қадар бунга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2 триллион 250 миллиард сўм сарфладик ва 500 миллион доллар халқаро молия институтларидан жалб қилдик.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
❗️Шавкат Мирзиёев: «Карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди»

Бугунги кунда бутун дунёда ҳеч ким пандемия яна қанча давом этишини билмаяпти. Шу сабабли, қанчалик қийин бўлмасин, халқимиз билан бирга пандемия шароитида, барча талабларга амал қилган ҳолда, ишлаш ва яшашга ўрганишимиз керак.

🔰 Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Чунки бу тартиб иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда Президентимиз бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
⚡️Стикерлар бекор қилинади.

🚗 Шахсий
автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.

✔️ Вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланади.

❗️Айнан қайси кундан бунга рухсат берилиши Республика махсус комиссияси қарори билан белгиланади.

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
▪️Сардобадаги сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, бир киши бедарак йўқолган

Бу ҳақда бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

— Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди.

Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди.

Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
❗️Карантин чоралари юмшатиладиган туман ва шаҳарлар "қизил", "сариқ", "яшил" ҳудудларга ажратилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

〰️〰️〰️〰️

Карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланади.

Туманлар ва шаҳарлар:

🔻 "қизил" юқори хавфли,

🔸 "сариқ
" ўрта хавфли,

"яшил" хавфсиз ҳудудларга ажратилади.

〰️〰️〰️〰️

🔎 Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
❗️Шавкат Мирзиёев: «Айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради»

Бугунги йиғилишда Президент "Сардоба" сув омбори фожиасида айбдорлар албатта жазо олишини таъкидлади:

— Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим.

Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган.

Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.

Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
🇰🇿🇺🇿 «Эт ва тирноқдекмиз» — Президент Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди:

🌀 «Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош бўлган ён қўшнимиз — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди.

📞 Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганди.

❗️Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

🔘 Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

🤝 Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
❗️Жамоат транспорти, тўйхоналар, концерт ва спорт заллари, театрлар бўйича чекловлар сақлаб қолинади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

✔️ Йиғилишда эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда:

ноозиқ-овқат дўконлари,
тиббий диагностика,
такси хизмати,
таъмирлаш,
тикувчилик,
маиший техника ва пойабзал тузатиш,
сартарошхоналар

фаолиятига РУХСАТ БЕРИШ кераклиги қайд этилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
🇰🇿🇺🇿 «Эт ва тирноқдекмиз» — Президент Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди:

🌀 «Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош бўлган ён қўшнимиз — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди.

📞 Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганди.

❗️Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

🔘 Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

🤝 Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
⚡️⚡️Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Президентдан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

💰Ватандошимиз Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган.

Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда давлат раҳбари Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️ Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади

Батафсил 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@QaraozekHakimligi.