️CHILONZOR_24
1.08K subscribers
35.8K photos
683 videos
12 files
282 links
🇺🇿Assalomu alaykum hurmatli vatandoshlar!

✔️Biz bilan birga ekanligingizdan g'oyat minnatdormiz!
Download Telegram
#Чилонзорда_бугун
🇺🇿26.01.2021
ЁШЛАР ҚАЛБИДА СПОРТ

Бугунги кунда юртимизда, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хохиш-истакларини амалга ошириш, ўз иқтидорларини намоён этишда муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманидаги 101-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия 81140-сонли ҳарбий қисм томонидан “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ташкиллаштирилди. Жамоаларга бўлинган ўғил-қизлар ўз истеъдодлари ва жисмоний қобилиятларини синовдан ўтказдилар. Ўтказилган тадбирда, ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир сўнгида, ҳарбий хизматчилари томонидан қўл жанги усуллари бўйича саҳна кўринишлари ҳамда ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Бу эса ўғил-қизлар қалбида катта таассурот қолдирди.