️CHILONZOR_24
1.08K subscribers
35.8K photos
683 videos
12 files
282 links
🇺🇿Assalomu alaykum hurmatli vatandoshlar!

✔️Biz bilan birga ekanligingizdan g'oyat minnatdormiz!
Download Telegram
#Семинар

Ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим кўрсатмалар берилди.

Хўш, бугунги кунда ёшлар билан иш олиб бораётган етакчилар айни вазифаларни қай даражада амалга оширмоқда?

Чилонзор тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Абдурашид Жўрабоев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, туман ҳокими Шавкат Мавлонов ҳамда бошқа масъул мутасаддилар иштирокида шаҳримиздаги барча туманларнинг ҳоким ўринбосарлари, туманлар Миллий гвардия бўлимлари масъуллари ва ёшлар етакчилари учун ўтказилган семинарда айни шу мавзуда сўз юритилди.

Семинарда масъуллар ёшлар етакчиларининг маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, тадбиркорликни бошлаш ниятида бўлган ёшларга кўмак бериш каби муҳим йўналишлардаги фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан ўз тавсия ва кўрсатмаларини тақдим қилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi