️CHILONZOR_24
6.56K subscribers
34.8K photos
593 videos
10 files
271 links
🇺🇿Assalomu alaykum hurmatli vatandoshlar!

✔️Biz bilan birga ekanligingizdan g'oyat minnatdormiz!
Download Telegram
#Ma’naviyat_teatrdan_boshlanadi
#Chilonzorda_bugun
#Yoshlar_oyligi_doirasida

Bugun Yoshlar Ishlari Agentligi tashabbusi bilan #Yoshlar_Oyligi doirasida Muqumiy nomidagi O’zbekiston davlat musiqali teatri aktiyor va aktirisalari ishtirokida tuman yoshlari uchun madaniy tadbir tashkil etildi. Teatr aktiyor va aktirisalari tomonidan ijro etilgan kuy-qo’shiqlar, saxna asarlaridan parchalar yoshlarning madaniy xordiq chiqarishlariga o’z hissasini qo’shdi. Tadbir davomida mehmonlar yoshlarni qiziqtirgan ko’plab savollarga javoblar qaytarishdi.
Tadbir tuman hokimligi, Abu Ali Ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi, tuman Madaniyat bo’limi bilan hamkorlikda tashkil etildi.

#Chilonzorda_yoshlar_oyligi
#Davom_etmoqda
#Ma’lumor_uchun!

📣📣📣Диққат, МУҲИМ ТАВСИЯЛАР!
Уй-жой учун субсидия олишга ариза топшириш тартиби қандай ва қайси зарурий ҳужжатлар керак бўлади?

👉👉👉Хабар берганимиздек 1- май санасидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия олишга ҳужжатлар қабул қилиниши бошланди. Айни пайтда кўплаб тумандошларимиз субсидия олиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатларни суриштириб юрибди.

Шу боис, бу ҳақда батафсил маълумотларни тақдим этамиз:

🔷 Оилада эр-хотиннинг паспорти ва болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти (турмушга чиқмаган ва уйланмаган бўлса фақат паспорти);

🔷 Ажрашган ёки турмуш ўртоғи вафот этган бўлса, ажрашганлик ёки ўлим гувоҳномаси;

🔷 Аризалар доимий яшаш жойи бўйича берилади (бошқа вилоят ёки туманда рўйхатда бўлганлар ўз туманига бориб ариза топширади ва ўзлари рўйхатда турган жойдан уй сотиб олишлари мумкин)

🔷 Субсидияга ариза берувчи фуқаронинг даромади қуйидагича бўлиши керак:

🔷 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 3 баробаридан 9, 2 баробаригача бўлиши керак (Ҳозирда МҲТЭКМ 980 минг сўмни ташкил этмоқда);

🔷 Ариза берувчининг ёки турмуш ўртоғининг, турмушга чиқмаган ёки уйланмаган фарзандларининг номида уй-жой бўлмаслиги керак;

🔷 Субсидияга ариза бериб ижобий хулоса олган фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан янги қурилган уйлардан олиши мумкин;

🔷 Ижобий хулоса олганлиги тўғрисидаги хабарноманинг амал қилиш муддати 4 ой (олдин 1 йил эди);

🔷 Ижобий хулоса олган фуқароларга давлат томонидан бошланғич тўлов учун 32 миллион сўм маблағ тўлаб берилади;

🔷 Банк томонидан ажратилган кредитнинг 10 фоиздан ошган қисмини ( банк 17 фоиздан кредит берган бўлса 7 фоизини ) 5 йил давлат томонидан тўлаб берилади.
#Keldi bahor ishq fasli bu,
#Ma’shuqi gulruxsor qani?
#Ishq ahliga to’ldi bu bog’,
#Oxir degil: “Dildor qani?

👍Azizlar yana bir #bahor barchamizga muborak bo’lsin!