Forwarded from Музаффар Арипов
#Табрик
Хотира ва қадрлаш куни билан барчангизни чин қалбдан табриклайман.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, дастурхонингизга қут-барака, оилангизга тинчлик ва янада сермазмун ҳаёт тилайман.
Ватан йўлида шаҳид кетган аждодларимизни Аллоҳ раҳматига олсин, руҳлари шод бўлсин! Меҳнат фахрийлари, нуронийлар, ҳамиша Сизларга бўлган эҳтиром ва ҳурматимиз чексиз.
Ҳурмат билан, Музаффар Арипов.
✅ Facebook 🌐 Instagram ✅ Telegram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Музаффар Арипов
#Табрик
Азиз фуқаролар, туманимизнинг ҳавас қилса арзигулик оилалари!
Барчангизни бугунги 15-май – Халқаро оила куни билан чин қалбдан табриклайман.
Ҳар йили юртимизда 15-май санаси – Халқаро оила куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Шунингдек, жамиятимиздаги мустаҳкам ва кўп йиллар биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган оилалар барча учун ибрат сифатида кўрсатилмоқда.
Зеро, юртимизда, қолаверса, Шарқ дунёсида оила қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган. Оилада Ватанга садоқат, ота-онага оқибат, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват омиллари ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдирилиб, оиладаги маънавий муҳитни барқарорлаштиришга, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб, туманимиздаги барча оилаларни бугунги сана билан муборакбод этаман. Сизларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, умр давомида жуфтингиз билан бирга бахтли ҳаёт кечиришликни ҳамда фарзандларингиз бахту-камолини кўришликни тилайман.
Ҳурмат билан, Пискент тумани ҳокими Арипов Музаффар Акбарович.

Ҳурматли туманимиз пиллакорлари!
Барчангизни 2024 йил пилла мавсуми ижобий якунлангани билан табриклайман.
Хабарингиз бор, жорий йилда пилла мавсуми бошланиши аввалидан Давлатимиз раҳбари раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Унда ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларга тўхталиниб, бу соҳага охирги 7 йилда катта эътибор берилгани, кластер тизими жорий қилингани таъкидланган.
Шунингдек, Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилгани, пилллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилингани, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланиши соҳада катта имкониятлар эшигини очди, дейиш мумкин.
Батафсил ўқиш
🌐 Facebook | 🌐 Instagram| 🌐 Telegram

Азиз Пискент тумани фуқаролари!
Барчангизни инсонийлик, эзгу қадриятлар, ўзаро ҳурмат, меҳр-саховат айёми бўлган — Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этаман.
Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришга ҳар томонлама эътибор қаратилмоқда. Табаррук зиёратгоҳ ва қадамжолар, кўҳна масжид ва мадрасаларни обод қилиш, буюк аждодларимизнинг бебаҳо маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар халқимиз ва дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилаётгани барчага яхши маълум.
Айниқса, фуқароларнинг диний эътиқод борасидаги ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланиб, мўмин-мусулмонлар ибодат амалларини эмин-эркин бажармоқдалар.
Табаррук динимиз ва ўлмас қадриятларимиз, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саховат ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик сингари улуғ фазилатларни мустаҳкамлаб келаётган муборак Қурбон ҳайитининг барҳаёт анъаналари асрлар оша инсонларни, турли халқ ва элатларни бирлаштирувчи беқиёс маънавий куч бўлиб хизмат қилаётганидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Қадрли тумандошлар!
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, туманимизнинг кексаю ёш мусулмонларини ушбу мўътабар айём билан яна бир бор қутлаб, бардавом тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилайман.
Бахт-саодат, ишларингизга ривож ҳамроҳ бўлсин. Юртимиз ва қолаверса, туманимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган самарали фаолиятингизда зафарлар ёр бўлишига тилакдошман.
Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими.

Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповнинг Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан табриги
Ҳурматли Ички ишлар тизими ходимлари! Азиз фахрийлар!
Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклайман!
Юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларда ички ишлар тизими ходимларининг алоҳида ўрни бор. Бугун ички ишлар соҳаси нафақат жамоат тартиби ва осойишталикни сақлашда, балки халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган халқчил ва замонавий тузилма сифатида эътироф этилмоқда.
Тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги хизматларингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.
Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, оилавий тинчлик ва хотиржамлик, масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламан!
Музаффар Арипов, Пискент тумани ҳокими.
✅ Telegram✅ Facebook 🌐 Instagram

Мўътабар шифокорлар, меҳрибон ҳамширалар ва азиз фахрийлар!
Сизларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Бугун юртимизда соғлиқни сақлаш тизими нафақат халқимиз саломатлигини асраш, балки жамият фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу йўлда тиббиёт соҳаси вакиллари самарали меҳнат қилаётган, халқ ишончига сазовор бўлган энг зарурий касблардан бирига айланди. Шифокор ва ҳамшираларимиз ҳар бир инсон саломатлиги учун астойдил хизмат қилиб, туну-кун соғлом ҳаёт қўрғонида турибдилар.
Ҳар бирингизнинг ҳалол меҳнатингиз, фидойилигингиз ва юқори масъулиятингиз ортида халқимизнинг соғлом ва фаровон ҳаётга интилиши ётади. Инсонларнинг соғлиғини асраш йўлидаги беминнат хизматларингиз учун миннатдорчилик изҳор этаман.
Касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, барчангизга оилавий тинчлик-хотиржамлик, меҳнатингизда доимо юксак муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман!
Шифокор ва ҳамшираларни бугунги байрам тадбирида кутиб қоламиз.

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!
Сизларни Ватанимиз тараққиётининг ҳуқуқий асоси бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман!
Конституция – бу давлатчилигимиз пойдевори, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамловчи муҳим ҳужжатдир. Бугунги кунда асосий қонунимизга асосланиб, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганидан ғурурланамиз.
Туманда ҳам аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилган ишлар давом этмоқда. Жорий йилда Пискентда қатор ободонлаштириш, йўл таъмири ва ижтимоий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди. Бу ишлар замирида “Инсон қадри учун” тамойили ётади.
Ҳурматли тумандошлар!
Биз Бош қонунимизда белгиланган адолат, инсонпарварлик ва ижтимоий ҳамкорлик тамойилларини ҳаётга изчил тадбиқ этиш орқали, Янги Ўзбекистоннинг равнақи учун хизмат қиляпмиз. Бу йўлда ҳар бирингизнинг ҳиссангиз муҳим.
Конституция куни муносабати билан барчангизга тинчлик, фаровонлик, оилавий бахт тилайман! Байрамингиз муборак бўлсин!

Азиз ва қадрли туманимиз аҳли!
Ҳар доим қувонч ва умид билан қарши оладиган айёмлардан бири бўлган Янги йил муносабати билан, Сизларни юрагим тубидан қутлашни ўзим учун шараф деб биламан. Кириб келган 2025 йил барчамиз учун файзли, барокатли ва қутлуғ йил бўлишини тилайман.
2024 йил биз учун ютуқларга бой, аҳил ва ҳамжиҳатликда ўтди. Туманимизнинг ҳар бир соҳа ва жабҳасидаги тараққиёти, албатта, сизларнинг фидокорона меҳнатларингиз ва саъй-ҳаракатларингиз туфайли рўёбга чиқди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятлар, янги иш ўринларининг яратилиши, таълим ва тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, буларнинг барчаси юртимиз тараққиёти йўлида қўйилган қадамлардир.
2025 йилда янада улкан режаларни амалга оширишга бел боғлаганмиз. Туманимизнинг ҳар бир қишлоғи ва маҳалласида ободонлаштириш, иқтисодий ўсиш ва аҳолимиз турмуш фаровонлигини ошириш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишни давом эттирамиз.
Ҳурматли тумандошлар!
Янги йил оилаларингизга тинчлик, муҳаббат ва тотувлик олиб келсин! Ҳар бир хонадонда файз-барокат ва қувонч ҳукмрон бўлсин!
Шу ўринда Сизларни яна бир бор Янги йил билан табриклаб, янги марраларга биргаликда эришишга чақираман. Тинчлик ва фаровонлик ҳар доим юртимизга ҳамроҳ бўлсин!
Ҳурмат билан,
Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими.
✅Telegram✅Facebook 🌐Instagram

Ҳурматли азиз Пискент тумани хотин-қизлари!
Сизларни 8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман! Сизлар жамиятимизнинг беқиёс таянчи, оила устуни ва меҳр-муҳаббат тимсолисиз.
Сизларнинг меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз ва фидойилигингиз туфайли жамиятимиз тараққий этаяпти, оилаларимиз файзу баракага тўлиб бормоқда. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий саодат ва бахт тилайман! Ҳар доим хонадонларингиздан қувонч аримасин, юзларингиздан табассум йўқолмасин!
Музаффар Арипов,
Пискент тумани ҳокими
✅Telegram | ✅Facebook |🌐Instagram