PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳокимлик_соати

⚡️ Бугун, 21 сентябрь куни Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев раислигида навбатдаги "ҳокимлик соати" бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этган йиғилишда масъул раҳбарлар билан кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, раҳбар кадрлар салоҳиятини ошириш, ижро интизомига риоя этилиши, фуқаролар билан муомала маданияти ҳамда мулоқот давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши масалаларида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш давомида масьуллар билан бирга бўш турган обьектлардан самарали фойдаланиш, аукционга чиқарилган ерлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, пахта йиғим-терими мавсумида ишсиз фуқароларнинг мавсумий бандлигини таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган ходимлар огоҳлантирилди.

@piskenthokimligi
​​#ҳокимлик_соати

⚡️Пискент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев раислигида "ҳокимлик соати" бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этишди.

📌Туман ҳокими ташкилотларда ижро интизомига риоя қилиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича сўз юритди.

📊Ҳудудларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Ҳ.Исматуллаевнинг ҳисоботи тингланди. Хусусан, "Файзобод" МФЙ, 15, 36-мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга вазифалар белгиланди.

🗓Шунингдек, солиқ тушумлари режаси, дебитор қарздорлик, кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, "Обод маҳалла" дастури ижроси, аҳоли ва ижтимоий соҳа обьектларини табиий ва суюлтирилган газ, кўмир билан таъминлаш сингари масалалар муҳокама этилди.

🎄Республика махсус комиссияси қарори асосида янги йил байрамини беталофат ўтказиш бўйича туман ИИБ бошлиғи Ш.Милиев сўзлади. Байрамда осойишталик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида 45 нафар ходим, 6 та автоулов, 20 та алоқа воситаси, 10 та металлодетектор жалб этилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳокимлик_соати

Аниқ мақсад ва бирдамликда ҳаракат зарур

❇️Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик аппарати ходимлари иштирок этди.

🖇Йиғилишда туман ҳокими якунланаётган 2020 йилни сарҳисоб қилди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бажаришга улгурмаган муҳим тадбирлар таҳлил қилинди.

📊Туманни барча соҳаларда ривожлантириш учун аниқ мақсад қўйиш, эришиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бу йўлда жамоа бўлиб меҳнат қилиш зарурлиги таъкидланди.

🎁Йиғилиш сўнггида барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳокимлик_соати

👥Бугун, 18 январь куни туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Йиғилишни туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев олиб борди.

♻️Йиғиш давомида қатъий тартиб ва интизом асосида иш олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига масъулият билан ёндошиш бўйича ҳар бир раҳбар ва мутахассисга тегишли кўрсатмалар берилди.

♻️ Шунингдек, 2020 йил охири ва 2021 йил январь ойининг ўтган даврида эришилган натижалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди. Жумладан, секторлар фаолиятини жонлантириш, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, камбағалликни қисқартиш соҳаларидаги камчилик ва муаммолар танқидий муҳокама этилди.

Туман ҳокими иқтисодиёт бўлими бошлиғи сифатида фаолият бошлаган Шерзод Камалов ва ҳокимлик юристконсульти Бўрон Ботиров жамоага таништирилди.

🔰Йиғилишда макроиқтисодий кўрсаткичлар ва бошқа мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳокимлик_соати

🟢22 январь куни туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати бўлиб ўтди. Йиғилишни туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев олиб борди.

🔰Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар сезадиган натижа қилиши шарт ва зарурлиги таъкидланган.

Шу муносабат билан йиғилиш кун тартибидан 4 та сектор ва 27 та маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилган ўрганиш якунлари, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ишлаш, бандлик масалалари кўриб чиқилди.

📊Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш бўйича туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботи тингланди. Камчилик ва муаммолар танқидий муҳокама этилди.

📌"1+1" лойиҳаси доирасида ёшларни тадбиркорларга бириктириш, деҳқончилик қилиш истагидаги ёшларга шоликорлик йўналишида 1 гектардан ер ажратиш ва бошқа амалий тадбирлар белгилаб олинди.
Ҳокимлик соати”: асосий эътибор ишлар самарадорлигига қаратилди

Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов раҳбарлигидаҲокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, янги ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган янги лойиҳалар, 2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлапштириш дастури ижроси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг “Е-ижро аукцион” тизими жорий этиш билан боғлиқ ишларнинг бориши, коммунал корхоналарнинг дебитор кредит қарзларини камайтириш бўйича ишлар самарадорлиги, вилоят ҳокимлиги мажмуалари ҳамда шаҳар-туман ҳокимликларида ижро интизомининг аҳволи ҳамда ўтган “Ҳокимлик соати”да берилган топшириқлар ижроси, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил ҳамда жойларда олиб борилаётган қурилиш ишлари жараёнида озодалик ва тартибга риоя этиш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Наврўз байрами яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан йиғилиш иштирокчилари эътибори ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишни кучайтиришга қаратилди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг ташрифига тайёргарлик ишларини бошлаш, шаҳар ва туманларда ташриф манзилларини аниқлаб, объектлар паспортларини тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Тайёргарлик ишлари жараёнида ички кўчаларга шағал қопламаси ётқизиш, уларни жорий таъмирлаш чораларини кўриш, ҳар бир маҳалла фуқоролар йиғинлари жойлашган бинолар жорий таъмирланган ҳамда ораста бўлишига эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Кун тартибига киритилган бешта масаланинг ҳар бири таҳлилий материаллар асосида атрофлича муҳокама этилди ва вилоят ҳокими томонидан масала ижросига масъул бўлган ҳар бир раҳбарга аниқ топшириқлар берилди.

#Ҳокимлик_соати

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ҳокимлик_соати

МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

🔹Бугун туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот мутасаддилари ва ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2021 йил 1-чоракда эришилган натижалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳасини ривожлантириш, экспорт, қурилиш ишлари, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги камчилик ва муаммолар танқидий муҳокама этилди. Кутилаётган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва бошқа мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, йиғиш давомида қатъий тартиб интизом асосида иш олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига масъулият билан ёндошиш бўйича ҳар бир раҳбарга тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳокимлик_соати

Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида ҳокимлик аппарати учун навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тумандаги ижроси таҳлил этилди, ҳафта давомида қилинажак ишлар режалаштирилди.

Маҳаллабай ишлар, бунда аввало маҳалла тизими ходимларига шарт-шароит яратиш, фуқаро мурожаатлари, ижро интизоми, иш ҳужжатлари юритишда давлат тили қоидаларига риоя қилиш, "Яшил макон" кўчат экиш акцияси доирасида ишларни жадаллаштириш, туманни ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан масъулларга топшириқлар юклатилди.

Туманни барча соҳаларда ривожлантириш учун аниқ мақсад қўйиш, эришиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бу йўлда жамоа бўлиб меҳнат қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокимлигида ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассис - чегара масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасига М.Баратов тайинланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳокимлик_соати

Бугун туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик аппарати ходимлари, ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирокида ҳокимлик соати бўлиб ўтди. Йиғилишга туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлик қилди.

Кун тартибидан давлат идораларида ижро интизомини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш, давлат тили бўйича қонун талабларига риоя этилиши, давлат хизматчиларининг хизмат вазифасига масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий дастури бўйича бажарилаётган тадбирлар ўрин олиб, танқидий таҳлил этилди.

Йиғилиш давомида Наврўз умумхалқ байрамини “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ва юқори савияда нишонлаш тўғрисида мутасадди раҳбарларга бир қатор топшириқлар белгиланди.

Шунингдек, туман ҳокими тегишли ташкилотларда бўлган тайинловлар ҳақида тўхталиб, янги иш бошлаган кадрларни туман фаолларига таништирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi