PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ҳаракат_хавфсизлиги
#профилактика

🔹Йўлингиз бехатар бўлсин

5-мактабда туман ИИБ ЙҲХБ ва Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Қ.Ёқубов, Халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Рашидов, мактаб директорлари, ёшлар етакчилари, битирувчи синф ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган Қ.Ёқубов жорий йилда туман ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисаларини таҳлил этди. Фожиаларнинг асосий сабаблари ва оқибатларига алоҳида тўхталди.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш инсон ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган. Йиғилишда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар батафсил тушунтирилди. Мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

Айни вақтда Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йил 1 июндан 30 июнгача Тошкент вилоятида “Ҳаракат ҳавфсизлиги ойлиги” эълон қилинган. Маълумки, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 68-моддаси 17-бандига асосан жаримага сабаб бўлади. Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант Қаҳрамон Ёқубовнинг сўзларига кўра, ушбу профилактик рейдлар жарима ундириш учун эмас, аксинча, йўл ҳаракати ҳодисаларининг олдини олиш, шу билан бирга пиёдаларнинг ҳам ўз ҳаёти ва саломатлигига жавобгарлик масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

Суратларда кўриб турганингиз, кап-катта, ақли расо, йўл ҳаракати қоидаларини, светофор нимаю, пиёдалар ўтиш чизиғи нима эканлигини яхши билган одамлар.

Афсуски, ораси 10 метр ҳам чиқмайдиган масофага юришга эриниб, йўлнинг мумкин бўлмаган қисмидан кесиб ўтмоқдалар. Хўш, шу вақтда йўловчини автомашина туртиб юборса, ким айбдор бўлади?! Албатта ҳайдовчи...

Ҳурматли пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидалари сизу бизнинг фойдамиз учун, бехатар ҳаётимиз учун ишлаб чиқилган. Йўл қоидаси – умр фойдаси, деган ибора Сизга ҳам тегишли.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

-Мақсад жарима ундириш эмас, одамларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, - дейди туман ИИБ ЙҲХБ ходими Ғ.Джураев.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳаракат_хавфсизлиги_ойлиги
#Рейд

Рейд давомида ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ноқонуний фаолият юритаётган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар ҳам огоҳлантирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi