PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Саволлар асосан коммунал соҳа, моддий ёрдам ажратиш, имтиёзли кредит учун амалий ёрдам, уй-жой ажратиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам мазмунида.

Туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар ва уларнинг сабаби тўғрисида Электр таъминоти корхонаси раҳбари У.Холиқов ахборот берди. Сабаблар таҳлил этилиб, оқибатларини зудликда бартараф этиш тўғрисида топшириқ берилди.

Туман ҳокими мурожаатларни эшитиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирди. Шахсий масалалар бўйича алоҳида суҳбат олиб борилди.
Мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш бўйича тегишли раҳбарларга вазифа белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

♻️Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг фуқаролар мурожаати бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Батафсил ўқинг👇
https://telegra.ph/Birni-k%D1%9Erib-fikr-%D2%9Bil-01-20

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Муаммолар бартараф этилмоқда

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев ҳамда мутассадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

📍Очиқ мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, мерос, моддий ёрдам, бандлик, кредит, ер ажратиш каби масалалар бўйича 79 нафар фуқаро рўйхатга олиниб, мурожаатлари тингланди.

Қабулда иштирок этган Д.Қодирова нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Бўш турган бино боғча учун ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, Д.Холиқованинг субсидия асосида иссиқхона қуриш, Д.Норматованинг ёшлар дастури асосида ер ажратиш, Д.Эгамбердиеванинг "Лолаариқ" МФЙда боғча фаолиятини қайта тиклаш, Д.Мўминовнинг тадбиркорликни бошлаш, М.Раимованинг ижара уй тўловларига ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

📌Айрим мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Фуқаро мурожаати қонун доирасида ҳал этилмоқда

🔹Белгилаб қўйилганидек, бугун Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Қабулда 88 нафар фуқаро мурожаат билан рўйхатга олинган. Уларнинг аксарияти уй-жой, кадастр, ер ажратиш ҳамда бандлик масаласида бўлиб, ҳар бир мурожаат мазмуни тегишли раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилмоқда.

Жумладан, "Саидобод" маҳалласида яшовчи М.Эшонова, Ж. Мажидовга Охунбобоев ҳудудидан 25 сотихдан ер ажратиладиган бўлди. "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи З.Нишонованинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ҳал қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

🔹Туман ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

Бугун Пискент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, қабулда ҳоким ўринбосарлари С.Исақулов, А. Деҳқонов, коммунал ва хизмат кўрсатувчи соҳа мутасаддилари иштирок этди. Рўйхатга олинган 80 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат шу ернинг ўзида соҳа вакиллари иштирокида атрофлича ўрганилиб, зарурий чоралар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун фуқаролар мурожаатини тинглади

📌Ҳафталик қабулда ер, уй-жой кадастри, кредит, нафақа, моддий ёрдам, оилавий низолар ва бошқа масалалар бўйича 48 нафар фуқаронинг мурожаатларига масъул раҳбарлар иштирокида ечим изланди.

“Мустақиллик ” маҳалласидан Б.Самандаров ўғлини ишга жойлаш масаласида амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилди. Фуқаронинг сўрови туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали қондирилди.

“Навоий” маҳалласида яшовчи О.Ханнинг фарзанди тиббий кўмакка муҳтож. Туман раҳбари мурожаат асосида туман Соғлиқни сақлаш бўлими бош шифокорига тегишли топшириқ белгилади. Фуқаронинг республика тиббиёт масканларида ўтказиладиган муолажалари тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилди.

“Мўминобод”лик Г.Толипованинг уй-жой кадастри билан боғлиқ мурожаатига ҳам мутасадди раҳбар иштирокида аниқлик киритилди ва жойида ҳал этилди.

Фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз мулоқот давомида айрим саволлар бўйича туман ҳокими ўринбосарларига вазифа юклатилди. Шу куннинг ўзида мурожаатчилар билан алоҳида суҳбатлашиб, тегишлилиги бўйича банк, пенсия жамғармаси масъуллари иштирокида ижобий жавоб берилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича раҳбарларга тегишли вазифалар ва аниқ муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

🔹Фуқаро мурожаатлари эътиборда

Бугун Пискент туман ҳокими Р.Рихсиев фуқаролар учун навбатдаги
қабул ўтказди.

Жараёнда уй-жой, коммунал соҳа, ишга жойлашиш тадбиркорлик ва моддий ёрдам масалалари юзасидан 70 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат бўйича ҳоким ва ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари фуқаролар билан бирма-бир суҳбат қилишиб, қабулнинг ўзида 10 га яқин муаммо бартараф этилди.

Муддат талаб этувчи мурожаатлар назоратга олиниб, мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг навбатдаги қабули 10 апрель, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида 57 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарият қисми уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиш, хонадон эгаларини доимий рўйхатга олиш ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида бўлди.

Аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ҳал этишда вақт талаб қилувчи масалаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

ҚАБУЛДА 65 НАФАР ФУҚАРО МУРОЖААТИ ТИНГЛАНМОҚДА

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилмоқда.

Қабулда 65 нафар фуқаро мурожаат учун рўйхатга олинган. Мурожаатлар асосан имтиёзли кредит олиш, бандлик, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер ажратиш масалалари бўйича бўлмоқда.

Сувтилик С.Мусурмонова ёлғиз она, уй-жойини таъмирлашда кўмак сўради. Масала ижобий ҳал қилинди.

Меҳнат фахрийси Ҳамид ота Исаев бугун кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, ҳокимни уйига таклиф қилди.

Чимқўрғонлик Д.Муҳиддинова қишлоғида макарон цехи ишлаб чиқармоқчи. Бунда электр таъминотида ёрдам сўради. ТЭТКга қисқа муддатда ҳал этиш топшириғи берилди.

Деҳқон бозорида фаолият юритувчи О.Солиева ва бир неча мурожаатчилар бозордаги бир гуруҳ аёлларнинг қўпол муомаласи, ноқонуний ҳатти ҳаракатларидан шикояти қонун доирасида ҳал этилиши билдирилди.

Қабул давом этмоқда...

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули

Айни вақтда Пискент туман ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтмоқда. Унда ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва хизмат кўрсатувчи идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда. Қабулга 81 нафар фуқаро рўйхатга олинган.

"Майлобод" МФЙда яшовчи М. Сангинова ёлғиз она, уй-жойга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Унга "Ғайрат" МФЙда уйлар қурилаётгани тушунтирилди. Мурожаати ижобий ҳал этилиб, янги қурилаётган уй-жойлар учун рўйхатга олинди.

"Мустақиллик" МФЙдан З. Нишонова нотураржой иншоотини тураржой обьектига ўтказиш бўйича мурожаат қилган. Аёлнинг мурожаати ҳам туман ҳокими топшириғи асосида ҳоким ўринбосари Б.Шерматов ва кадастр бўлими иштирокида ҳал этилди.

Қабул давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули
#онлайн

Ҳафтанинг ҳар шанба куни туман ҳокимининг фуқаролар қабули ўтказиши анъанага айланган. Бугунги қабулда 53 нафар фуқаро қабулда иштирок этиш учун рўйхатга олинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули
#онлайн

Д.Атақулова, М.Мамараимова уй-жойга эҳтиёжи борлигини айтиб, амалий ёрдам сўради. Туман ҳокими мурожаатга қонуний асослари бўйича тегишли тавсия бериб, фуқаролар уй-жой учун рўйхатга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_қабули
#онлайн

Олмалиқлик М.Мусаеванинг уйи ОКМКда олиб борилган янги қурилишларда бузилган. Энди фуқаро Пискент туманида уй-жой қурилиши учун ер участкаси олишда амалий ёрдам сўради. Фуқаро мурожаати батафсил эшитилиб, қонун доирасида ҳал этиш бўйича туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматовга топшириқ юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Фуқаролар мурожаати тингланди

Пискент тумани ҳокимининг шанба куни бўлиб ўтадиган фуқаролар қабули давом этмоқда. Навбатдаги қабул учун 65 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, жараёнда асосан уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мол-мулк можаролари, кредит масаласи, йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Тумандаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳам қабулда иштирок этиб, барча мурожаатлар ўрганилди ва ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда 23 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулга йигирма уч нафар фуқаро мурожаати билан қатнашиш истагини билдирган бўлиб, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида уларнинг мурожаатлари тингланди.

“Тараққиёт” МФЙда яшовчи Ш.Шохидова вояга етмаган ёш фарзандлари билан яшайди. Шароит тақозоси билан ёзда ҳашар билан қурилган уйининг томини ёпиб олишга қурби етмаган. Аёлнинг мурожаати туман ҳокими ва ўринбосарлари иштирокида ўрганилди. Иморатининг томи учун зарур қурилиш материаллари олишда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

М.Нажмиддинова “Саид” МФЙ да яшайди. Унинг уй-жой масаласида қилган мурожаатини тинглаган туман ҳокими хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчига йўналтирилиб, ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатма берилди.

Муроталилик З.Усмонова ҳуқуқий ёрдам сўраб келган. Унинг оилавий муаммоси бўйича туман ҳокимлиги юристконсульти томонидан ҳуқуқий маслаҳат берилиб, масала суд тартибида ҳал этилиши тушунтирилди.

Қабул давомида йўллар таъмири, кредит, болалар нафақаси, уй-жой, коммунал соҳага оид мурожаатлар тегишли раҳбарлар иштирокида ўрганилиб, қонун доирасида ҳал этиш учун йўналтирилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мурожаатчилар орасида боқимандалик кайфиятида бўлган фуқаролар ҳам учрайди. Масалан, “Файзобод”лик З.Қ. ўзи ва меҳнатга лаёқатли 22 яшар ўғли борлиги, фарзандига деҳқончилик қилиши учун 30 сотих ер ажратилган бўлишига қарамай, ишламасдан уй таъмири учун ёрдам сўраган. Аёлга мавжуд бўш иш ўринларидан иш таклиф этилди.

Қабуллар давом этади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди. Қабулда Раҳимжон Рихсиев ўзларини ўйлантирган масала ва муаммолар билан мурожаат қилган фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Уларнинг уй-жой кадастри, моддий ёрдам, ер-мулк тақсимоти, таълим кредити ва контракт тўловлари, тадбиркорликни бошлаш, хусусий боғча ташкил этиш юзасидан саволларига туман раҳбари ва соҳа мутасаддилари томонидан аниқ ва батафсил жавоб берилди.

Жумладан, Э.Деҳқонбоевнинг газ ҳисоблагич ўрнатиш, Р.Топилованинг сув тармоғи бўйича мурожаатлари жойида ҳал этилди. Шунингдек, уйида боғча ташкил қилиш, нодавлат таълим муассасасига ўқишга кириш, боғдорчилик узумчилик хўжалигида ер участкалари тақсимоти бўйича мурожаат қилган фуқароларга соҳа мутахассислари томонидан тегишли тавсия ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ечими вақт ва ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Бугун ҳар бир раҳбар одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини эшитиши зарурлигини яхши англайди.

Анъанага кўра ўтказилган туман ҳокими Р. Рихсиевнинг бугунги қабулида 20 дан ортиқ савол ва мурожаат тингланди. Қабул жараёнида тумандаги бўлим, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Мурожаатларга тегишлилиги бўйича амалий ёрдам, қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари асосан ижтимоий нафақа, кредит, коммунал соҳа, кадастр, ер-мулк масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан бўлди. Мурожаатлар бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбиркорлик учун маблағ сўраган С.Эгамбердиевнинг кредит масаласи, фалокат оқибатида уйи ёнган Д.Қораевнинг моддий ёрдам масаласи, фарзанди ўқишида амалий ёрдам сўраган Н.Хамдамованинг контракт тўлови масаласи ечим топди. Ҳал этишда вақт ва ўрганиш талаб этилувчи мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_қабули

Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Бугун туман ҳокимлигида Р.Рихсиев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва тегишли масъуллар билан биргаликда фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг газ ва электр таъминоти, уй-жой, кадастр, йўл таъмири, деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари аъзолиги, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш каби турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, тегишли чоралар кўрилган бўлса, айримларининг қонуний асосдаги ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi