PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳашар

Маҳалла аҳли ташаббус кўрсатди
#Ҳашар

МАҲАЛЛА АҲЛИ ТАШАББУС КЎРСАТДИ

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари жумладан шундай деган эди:
“Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. Бугун кўчага ёки исталган жойга қаранг. Ҳамма жойда одамлар ташлаб кетган чиқиндиларни кўрасиз. Биз она юртимизни муқаддас деймиз. Агар шу юрт, шу тупроқ биз учун муқаддас бўлса, нима учун уни тоза-озода сақламаймиз?”. Дарҳақиқат, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда, “бу ишингиз нотўғри бўлди”, дейдиган муҳитни шакллантиришимиз, одамларимизни бунга ўргатишимиз керак.

Хайрли сўзнинг қаноти бўлади, дейишади. Айни кунларда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да Оқтом маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари маҳалла ҳудудидагина қолиб кетмаяпти. 1-сектордаги Муротали, 3-сектордаги Ғайрат, 4-сектордаги Митан маҳалласида ҳам аҳоли вакиллари, ёшлар маҳалла раиси бошчилигида ўзлари ташаббус кўрсатиб, ҳашар уюштирдилар.

Муроталиликлар аввало тозаликка эътибор қаратиб, қаровсиз майдон ва кўчаларни тозаладилар. Ҳашарда аждодлари мангу макон топган қабристонлар ҳам четда қолмади. Қабристон ҳудуди ободонлаштирилиб, қуриган хашаклар чиқариб ташланди.

Ҳудди шундай тадбирлар Ғайратда ҳам ўтказилди. Уй бекалари, ёшларнинг қўлни қўлга бериб қилган ишлари натижасида Мустақиллик ва Янгибой кўчалари, далалар атрофидаги йиллар давомида йиғилиб қолган чиқиндилар йўқ қилиниб, маҳаллага файз киритилди.

Митан маҳалласи одамлари ҳам туманда аҳиллиги билан ном қозонган. ташаббуси билан Машраб кўчасини шағаллаштирдилар. Бунгача маҳалла хомийлари томонидан Фарҳод, Маликов кўчалари шағаллаштирилган, ёриткичлар ўрнатилган эди.

Халқимизда “бирлашган ўзар” деган ибора бежиз айтилмаган. Маҳалла ободлиги йўлидаги ташаббус ва саъй-ҳаракатлар барчага бирдек ўрнак бўлади. Президентимиз таъкидлаганидек, бу – ҳаммамизнинг ишимиз ва инсоний бурчимиздир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

1-сектор ҳудудидаги Муротали маҳалласида фуқаролар йиғини раиси бошчилигида ҳашар уюштирилди. Маҳалла аҳлининг меҳнати билан Жоме кўчасининг таъмирталаб қисмига шағал ётқазилди, ариқлар тозаланди, дарахтлар оқланиб, гуллар экилди. Баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари барча маҳаллаларда бошлаб юборилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

🌷Баҳор нафаси каттаю кичикнинг қалбида заминни гўзалликка буркаш туйғусини уйғотди. Туманимиздаги 39-мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари ҳам ҳашар ўтказиб, билим даргоҳи ҳовлисига турфа гуллар экишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Муротали маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилди. Маҳалланинг Жомий, Янгиобод ва Анорбоғ кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, қарийб 2 км узунликда ички йўллар асфальтланди. Бундан ташқари, эски симёғочлар ўрнига 42 та бетон устунлар ўрнатилди. Маҳаллада ҳашар ташкил этиб, йўл бўйидаги хонадонлар эгалари томонидан уйлари оқланди.

Бирликда гап кўп дейишади. Халқ бирлашиб, ўз маҳалласини обод этаётгани тахсинга лойиқ.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Гулистон маҳалласида Сағана қишлоғи фаоллари, ёшлари билан биргаликда муборак Рамазон ойи муносабати билан ҳашар ташкил қилинди.

Ҳашарда қабристон ҳудуди ва атрофини ўт-ўландан тозалаб, бўш майдонларга "Яшил макон" умуммилий дастури асосида терак кўчатлари ва анвойи гуллар экилди. Қабристон атрофи ободонлаштириб, оламдан ўтганларнинг руҳи-покларига атаб Қуръон тиловати ва дуолар қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Бугун ёшлар ҳам “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш тадбирларига қўшилдилар. Барча маҳаллаларда етакчилар бошчилигида мевали ва манзарали дарахтлар экилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Ойбек маҳалласи Низомий кўчаси аҳлининг кўплаб мурожаатларига сабаб бўлган кўприкни таъмирлаш ишлари бошланди.

4-сектор раҳбарияти ва маҳалла аҳлининг ҳамкорлигида ҳашар бошлаб юборилди. Сектор раҳбари ҳомийлигида қурилиш ишлари учун зарур материаллар келтирилди. Низомий кўчасидаги тажрибали инсонлар, йигитлар иштирокида кўприк вақтинча ёпилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Яшил_макон
#Ҳашар

Мактабда ўтган кўчат экиш акциясига туман кенгаши депутати бошчилик қилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Ҳашар

Маҳалла ободлиги - юрт фаровонлиги!

Озодалик, саранжомлик юртимизни янада обод ва файзли, кўркам қилувчи жиҳатлардан. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Улуғ айём - Рамазон ҳайити арафасида бошланган умумхалқ ҳашарида туманимиз меҳнат жамоаларини, маҳалла фуқароларини, ёшларни уюшқоқлик билан қатнашишга чақирамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Туман ҳокимлиги жамоаси эрта тонгдан ҳашарни бошлаб юборишган. Ободлик аввало кўнгилдан, қолаверса ишхона, хонадонлар покизалигидан бошланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ҳам ҳашар қизғин давом этмоқда. Яшаётган, ишлаётган масканини обод қилишдек эзгу ишдан врач ва ҳамширалар ҳам четда туришмаяпти.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Оқтом маҳалласида тиббий хизматни янада яқинлаштириш мақсадида қишлоқ тиббий пункти қурилиши жадал олиб борилмоқда. Бугунги ҳашар муносабати билан тиббиёт пунктида кенг кўламда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Электр тармоқлари корхонаси томонидан Оқтом маҳалласидаги яроқсиз ҳолга келган симёғочлар бетон столбаларга алмаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

“Пискенттумангаз” ходимлари эса газ қувурларини таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
#ҳашар
#эзгулик

Бугун биз ҳам баҳолиқудрат енг шимариб, Бекобод туманидаги олис маҳалла ҳашарига ҳисса қўшдик.

Шу баҳона одамлар билан мулоқот қилдик. Муаммо ва камчиликларни яна бир ўргандик. Қишлоқ одамларининг тафти, самимияти, очиқкўнгиллигидан ҳаммамизга завқ берди, куч ва шижоат олдик

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ҳашар

4-сектор ходимлари Оқтом маҳалласи раиси билан биргаликда ҳашарни ташкил этишда ташаббус кўрсатишди. Жараёнда ариқлар тозаланди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди, йўл бўйларидаги бегона ўт-ўланлар ўриб, чиқиндилар чиқариб ташланди. Бундан ташқари маҳалладаги эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Ҳашарда маҳалла, Ободонлаштириш бошқармаси, Ватанпарвар ташкилоти ходимлари фаол қатнашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Туман ҳокими ўринбосари А.Манаев бошчилигида Инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходимлари маҳалла аҳлини ҳам ҳашарга жалб қилиб, йўл ёқасидаги хонадон деворлар ва дарахтларни оқлаш ишларини ташкил қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Сувти маҳалласида ҳашар давом этмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов бошчилигида техникалар ва Ободонлаштириш бўлими ишчилари ёрдамида ариқлар қазиш, йўлни текислаш, сув ювиб кетган ҳовлилар сатҳини шағаллаштириб, таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Хотин-қизлар ҳашарчилар учун тушлик ҳозирламоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳашар

Бўш қоп тик турмайди, дейишади. Масъуллар ҳашарчилар учун тушлик тараддудини ҳам кўришган. Дошқозонда палов дамланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi