PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.42K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

Бобур лашкарлари ўтган Дўнгқишлоқ

📜 Пискент тумани 2 минг йиллик тарихга эгалиги билан нафақат Тошкент вилояти, балки юртимизда ўзига хос қадимий кентлардан ҳисобланади.

Дўнгқўрғон қишлоғи туман марказидан 10-15 чақирим узоқликда Оҳангарон–Гулистон катта автомобиль йўли ёқасида жойлашган.

🔍 Қишлоқ ҳақида турли қарашлар бор. Маҳалла фаоли Мўмин Ғаниевнинг айтишича, қадимда бу ер атрофидан катта дарё оқиб ўтган. Бироқ қишлоқ баландликда жойлашгани боис сувсиз қолган. Шунинг учун ҳам Дўнгқишлоқ деб номланган деган тахминлар бор. Ниҳоят 1936-1937 йилларда канал қазилиб, қишлоққа сув келтирилади.

🕌 Ҳудуддаги эски масжид ғишт қолдиқларини тадқиқотчилар Қорахонийлар давлатига тегишли деса, бошқа манбада 1509 йили Бобур Бўка туманидан тўғри лашкарлари билан мазкур ҳудуддан ўтганлиги айтилади.

📌 Шунингдек, у ерда жойлашган машҳур “Юлдузтепа" маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

🔸 “Дўнгқўрғон” қишлоғи 2011 йили "Сувти”, "Дўнгқўрғон”, "Мингтепа”, "Файзобод” маҳаллаларига ажралган.

Мазкур қишлоқда бокс бўйича жаҳон чемпиони Турсуной Раҳимова туғилиб камолга етган.

📃 “Дўнгқўрғон” маҳалласида "Кўчатзор", "Чўлоққўрғон", "Дўнгқўрғон"
қишлоқлари мавжуд бўлиб, аҳоли сони 2423 нафар. Уларнинг 1125 нафарини ёшлар ташкил этади.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Муроджон Эдилов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ғайрат Шодмонов
🔹Ёшлар етакчиси –Аҳрор Тўлқинов
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳноза Бойирова
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi:
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

Жадидларни улғайтирган Мўминобод

"Мўминобод" маҳалласи Пискент тумани марказида жойлашган бўлиб, энг қадимий маҳаллалардан бири саналади. Тарихий манбаларда келтирилишича, 200 йил аввал бу ерда “Пискент ариғи” қазилган бўлиб, ўзбек миллатига мансуб муқим аҳоли истиқомат қилган.

Маҳалланинг номланиши айрим манбаларда қуйидагича келтирилади. Қадимги ўзбек халқининг урф-одатлари, миллийлиги, мўминларга хос сифатлари сақланиб қолгани боис ушбу жой мўминлар обод қилган маъносида Мўминобод деб номланган.

📚Ўтган асрнинг машҳур шоири, жадид Абдулла Алавий, Музаяна Алавия шу маҳаллада таваллуд топган. Айни пайтда маҳаллада унинг жияни Машҳура Васлиева истиқомат қилади.

Маҳалла аҳлининг асосий қисмини зиёлилар ташкил этади. Айни вақтда 52 нафар ўқитувчилар ўқувчиларга таҳсил бермоқда.

☝️Айтишларича, Пискент сўзаналари хорижда маълум ва машҳур. Ҳозиргача мўминободлик тикувчи онахонлар ёшларга миллий кашталарни тикиш сирларини ўргатиб келмоқда.

Ушбу ҳудуддан жудаям кўп маърифатпарвар инсонлар, жумладан жадид ва шоир Абдулла Алавий, фольклоршунос олима ,шоира Музаяна Алавия, шоир Мулла Бўри Шермуҳаммад ўғли Дилафгор, фан доктори,профессор Насриддин Шоматов, навоийшунос олим Акром Малик, тарих фанлари доктори Абдунаби Сиддиқов, физика фанлари доктори, доцент Адҳам Маматқулов, журналист Тоҳир Шомуродов, шарқ табобатининг моҳир мутахассисларидан бири Мажид Рўзиқулов каби машҳур намояндалар етишиб чиққан.

🤩 Бу ерлик ёшлар жудаям истеъдодли. Таэквандо бўйича ЕвроОсиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган Нодирахон Саидмуҳаммадова, Украинада ўтказилган Ёшлар фестивалининг каштачилик йўналишида 2-ўринни эгаллаган Мунисхон Хайриллахонова шулар жумласидан.

Маҳаллада XVII асрга оид “Ҳасти Бузруг” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида тилга олинадиган Занги бува (Зангиота) авлодларига дахлдор бўлиб, у ерда мақбара минораси мавжуд . Мазкур минора 2012 йилги ер силкиниши натижасида таъмирлашга муҳтож ҳолга келиб қолган.

Аҳолининг асосий даромади кўкат ва кўчатчиликни ташкил этади. Маҳаллада 14 та кўча мавжуд. 2784 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 712 нафари 16-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 19.2 гектар.

Айни дамда:

🔹Маҳалла раиси – Дилором Ҳакимова
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Ёрқин Воҳидов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳром Ҳасанов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Латофат Усмонова


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
👍10🔥2
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

КЎҲНА КЕЛОВЧИ (КЕРОВЧИ)

Манбаларда Керовчи номи ҳар хил, яъни “Кировчи”, “Крейучи”, “Креяучи”, “Керовчи” ва хакозо номлари билан аталиб келган. Бундай номланиши илмий тадқиқотлар ва тарихий манбаларда турлича тариф берилган.

Тарих фанлари номзоди Т.Файзиев томонидан Қурама вохаси бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларда Керовчи (Келовчи) бу ўзбек уруғларидан бирининг номи эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, манбаларда ҳозирги Керовчи қишлоғидаги қирликда Керовчи қальаси ва қалъадан пастда шу номдаги қишлоқда аҳоли истиқомат қилган. Бу ерда карвонсарой ва савдо-сотиқ ривожланган.

Илмий тадқиқот манбаларида XVIII-XIX асрларда Керовчи шаҳрида тахминан 200 та хонадон ва бир мачит бўлганлиги кўрсатиб ўтилган.

XVIII аср иккинчи ярмида Тошкентдаги сиёсий-иқтисодий инқироз, Юнусхўжанинг (1787-1803) мустақил Тошкент давлати, Тошкентнинг Қўқон хонлиги давридаги маъмурий-ҳудудий ҳолатидаги ўзгаришлар ҳам алоҳида тадқиқ этилди. Жумладан, XVIII аср охирида Шоҳрухия вилояти ўрнида Қурама вилояти шаклланиб, вилоят таркибига 24 та қалъа кирган. Керовчи шаҳри Қурама вилояти маъмурий маркази ва вилоят ҳокими қароргоҳи вазифасини бажарган. Вилоят таркибида Облиқ, Тилав, Тама, Бўка каби қалъалар ҳам бўлиб, уларга ҳам ҳокимлар тайинланган.

Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси академиги, Биринчи ўзбек археолог олими Я. Ғуломовнинг илмий изланишларида, Тошкентдан
45 км узоқликда, яъни Керовчи қишлоғида Абдуллахон равоти бўлганлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, тарихдан Керовчида қадимдан “Кайвони момо” ва “Ғойиб ота” зиёратгоҳлари зиёратчилар билан гавжум бўлган.

Ўзбек роман жанри асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романида ҳам Қўқон хонлигининг энг оғир қалтис вазиятларини акс эттириш билан бирга, Отабекнинг Марғилон ва Тошкент ўртасида ўз тақдири учун кечган кечинмаларини акс эттирилишида Қурама воҳаси маркази Керовчини бир неча бор тилга олиб ўтган.

Қадимги топилмалар билан қизиқувчиларнинг севимли китоби бўлган “Тайны выцветших строк” (“Ранги хиралашган сатрлар”) номли китобда 1958 йил гидрогелог олим И.А.Анбоев томонидан Ангрен дарёси бўйидаги Керовчи қалъаси яқинида изланиш олиб бораётганида нодир қўлёзмалардан бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат" тўпламини (ХII аср) топгани ёзиб кетилган.

Машҳур ўзбек этногрф олимаси Музаяна Алавиянинг қатор тадқиқотларида ҳам Керовчига алоҳида ўрин берилган.

Керовчидан республикамиз илм-фан ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган қатор зиёлилар етишиб чиққан. Улардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, Республика Халқ маорифи аълочиси Ислиддин Ҳайдаров, филология фанлари номзоди Раҳима Эргашева, техника фанлари номзоди Сирожиддин Ғуломовларни айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тиббиёт фанлари доктори Манзура Ҳамидова иш фаолиятини шу қишлоқда бошлаган.
Ҳозирги кунда олий таълим масканларида таълим олаётган ёшлар улуши бўйича ҳам керовчилик ёшлар етакчи.

"Келовчи" қишлоқ фуқаролар йиғини 2021 йили “Келовчи”, “Гулистон” маҳаллаларига ажралган. Ҳозирда унинг маркази “Келовчи” маҳалласидир. Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та тикувчилик корхонаси, Пискент пахта сақлаш пунктининг филиали, ”Келовчи” маданият маркази, 11 та тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатувчи объект мавжуд.

Аҳоли сони - 4170 нафар, 14-30-ёшлилар - 682 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 1,5 минг гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Жалолхон Ғуломов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Рустамхон Усмонов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Худайбердиев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулноза Ҳайдарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
👍15
#Қишлоқларимиз_тарихидан

МИНГТЕПА: БРОНЗА КЎЗГУ, СИРЛИ ҚАБРЛАР ВА ОЧИЛМАГАН ХАЗИНА

Батафсил

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2