PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#онлайн
#сайёр_учрашув

Айни вақтда Пискент тумани III сектор биносида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси ва ўринбосарлари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтмоқда.

Карантин тартиб-қоидалари асосида ўтказилаётган учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Худойберганов, туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов, сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Шаҳзодхон Тўрахонов иштирок этмоқда.

Кун тартибидаги асосий масала - "Темир дафтар" ларининг тўғри ва адолатли юритилишини таъминлаш.

@piskenthokimligi
#онлайн
#сайёр_учрашув

Туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов раҳбарлигида II ва IV секторларда ўтказилган сайёр учрашувлардан лавҳалар.

@piskenthokimligi
#сайёр_учрашув

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов 2, 3, ва 4-сектор ҳудудида мутасадди раҳбарлар иштирокида 27 маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари билан сайёр учрашувлар ўтказди.

Унда асосий эътибор «Темир дафтар», яъни карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати, ушбу рўйхат асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш масаласига қаратилди.

Бу борада фуқаролар йиғинлари раисларининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолияти;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилалар тоифаси, жумладан:

- кам таъминланган;
- ногиронлиги бўлган;
- ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
- якка-ёлғиз кексалар;
- доимий ишсиз фуқаролар;
- карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари ҳақида сўз борди.

Сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва масъул ходимлар ўзларининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот бердилар.

Туман ҳокими ҳар бир маҳалла кесимида «Темир дафтар»лардаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиш ҳолати билан батафсил танишди. Мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ берилди.

Шунингдек, фуқаролар йиғинларида рўйхатга олинган оила вакилларини иш билан таъминлаш ва шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#сайёр_учрашув

Ёшлар мурожаати манзилли ҳал этилади

♻️ Муротали қишлоғида "Оқтом", "Холиқберди", "Тараққиёт" маҳаллалари ёшлари билан туман сектор раҳбарларининг сайёр учрашуви бўлиб ўтди.

🏢 Маданият марказида ўтган учрашувда 65 нафар ёшлардан 22 нафари ўз мурожаатларини ўртага ташлади. Раҳбарлар томонидан 8 нафарининг муаммоси ижобий ҳал этилди. Мурожаатларнинг 12 таси ер, 6 таси кредит ажратиш тўғрисида бўлди. Ишлаш истагини билдирган 4 нафар ёшнинг саволи ечим топиш учун Бандликка кўмаклашиш марказига йўналтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_учрашув
#3_сектор

Туман ҳокими "Новкент" маҳалласида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди

Аввал хабар қилганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг навбатдаги сайёр учрашуви 18 май куни 3-сектор ҳудудидаги “Новкент”, "Дўстлик", "Зоминовул" ва "Ғайрат" маҳаллалари ёшлари билан бўлди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар иштирок этди. Ҳудуд ёшларидан 30 нафарга яқини қатнашди. Туман ҳокими ёшларнинг имкониятлари, тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича ишлар билан таништирди. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишлар ва қулай кредитлар тўғрисида маълумот берилди.

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Шуҳрат Милиев ҳам ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашди.

Мурожаатларда кўтарилган 15 дан зиёд масалани ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#сайёр_учрашув

Пенсия таъминотига оид мурожаатлар кўрилди

Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ҳудудларда Пенсия таъминоти соҳасида мавжуд муаммолар ўрганилмоқда.

Навбатдаги сайёр учрашув Пискент туманида бўлиб ўтди. Унда Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи в.в.б Ш.Абдиев тумандаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ5102- сонли Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 122- сонли Низом талаблари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, интерактив хизматлар ҳақида иштрокчиларга батафсил маълумот берилди.

Учрашув мобайнида 29 та МФЙдан 178 мурожаатчининг саволларига мутасаддилар томонидан тегишли жавоб ва маслаҳатлар берилди. Уларни қийнаб келаётган баъзи муаммолар ўз ечимини топди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_учрашув

"Сувти"даги ёшлар саноат зонасида нима гап?

Аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш натижасида раҳбар ходимлар ҳар бир маҳалла, хонадондаги ёшу қари билан бевосита суҳбатлашиб, муаммо ва таклифларидан бохабар бўлмоқда.

Айни вақтда туман ҳокими ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Отабек Расулов "Сувти" МФЙда жойлашган Ёшлар кичик саноат зонасида "Сувти" лик ишбилармонлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар билан учрашди.

Ёшлар КСЗда 2 гектар майдон 18 та лойиҳа учун лотларга ажратилган. Ҳудудда тадбиркорликни юритиш учун инфратузилма яратиш учун хизмат кўрсатиш ва коммунал соҳа раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_учрашув

Аҳоли билан сайёр қабуллар ва учрашувлар ҳар куни ташкил этмоқда. Бугун “Муротали” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими маслаҳатчиси А.Жумабоев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари З.Қудратов, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Д.Акбаров иштирокида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда фуқароларни қизиқтирган саволлар билан билан бирга таклифлар ўртага ташланди. Мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш, оилавий ва давлат хусусий шериклик асосида боғчалар ташкил этиш бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, фуқароларнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиб, конституцион ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича тарғибот олиб борилди. Сайлов участкаси масъулларига сиёсий жараённинг демократик талаблар асосида ўтишини таъминлашга доир топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_учрашув

"Файзобод" маҳалласи ҳудудидаги 17-мактабда Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда ҳудуд фаоллари ҳамда муаммоси бўлган аҳоли вакиллари иштирок этди. Уларга тегишли тартибда давлат хизматлари, маслаҳат ва амалий ёрдам курсатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_учрашув
#3_сектор

3-сектор раҳбари "Ғайрат" маҳалласида ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди

Пискент тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев сайёр қабул ўтказиб, "Ғайрат" маҳаллалари ёшлари билан учрашди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, масъул раҳбарлар иштирок этди. Ҳудуд ёшларидан 32 нафари қатнашди. Сектор раҳбари ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар, ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашилди.

Мурожаатларда кўтарилган деҳқончилик учун ер ажратиш, тиббий ёрдам учун ордер бериш сингари 10 дан зиёд масалани ижобий ҳал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi