PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#об_ҳаво

Бугун вилоятимизда ёғингарчилик кутилмоқда.

@piskenthokimligi
#об_ҳаво

O‘zgydromet хабарига кўра, 29-30 сентябрь кунлари кундузги ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 6-8 даражага пастдир.

Ўзбекистонда ҳафта давомидаги об-ҳавога баландликдаги циклон таъсир кўрсатади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кўпчилик вилоятларда айрим жойларга ёмғир ёғади, ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади.

@piskenthokimligi
#об_ҳаво

Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади

6-8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

6-7 февралда республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.

7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.

7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ, кундуз кунлари 10-15° илиқ атрофида бўлади.

Узгидромет

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#об_ҳаво

☂️Бугун, 29 мартдан кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келди. 🌦Тошкент вилоятида ёмғир, айрим тоғли ҳудудларда қор ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 💨Шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳаво ҳарорати +6, +11° гача пасаяди.

🌐 Ўзгидромет

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Об_ҳаво

Ўзгидромет хабар беришича, 9-11 октябрь кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик, айрим ҳудудларда кўпроқ, тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин. Тошкент вилояти ҳудудларига ҳам Қозоғистоннинг қўшни Туркистон вилояти ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудларидан булутлар оқими яқинлашмоқда. Нам ҳаво оқими ўзи билан биргаликда кучли шамоллар ва ёғингарчилик олиб келади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Об_ҳаво

Чанг-тўзоннинг сабаби маълум бўлди

Ўзгидромет хабарига кўра, Уралдан келаётган совуқ фронт зонасида шамолнинг секундига 12-15 метргача, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса секундига 20-25 метргача кучайиши кузатилган.

Шамол кучайишининг оқибатида, тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилган ва республиканинг қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарган.

Қайд этилишича, ҳаводаги чанг миқдори белгиланган миқдордан 5 баробарга ошган.

Ҳозирда шамол тезлиги 5-10 метргача бўлиб турибди ва бу 24:00га қадар давом этиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Об_ҳаво

🌧"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, ёмғир қорга айланиши мумкин.

Батафсил⤵️
https://piskent.toshvil.uz/uz/ob-avo-pasajisi-kutilmokda

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi