This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа_вақти
Ёмғирли кечада фалакка учдим,
Шамоллар юзимга ёпишди – ивиб.
Юлдузлар армонли шивирга тушди:
- Ёмғирнинг ҳиди-ку...
- Ёмғирнинг ҳиди!..
Бир юлдуз илтижо этди тангрига
Истиғфор сўзида нур бўйи анқиб.
- Қандай соз - ётмоқлик ернинг тагида –
- Ёмғирни эшитиб ухламоқ бахти!
Улар ҳавас билан менга боқдилар,
Кумуш чангларига кўмилди жисмим.
- Бахтлиман, юлдузлар мени ёқдилар,
- Худойим! Заминга бермагин измим.
Ўзимнинг дардимни мен шундай айтдим –
Кўз ёшдан самовий қувончим ивиб.
Юлдузлар тилидан шаън шивир қайтди:
- О, ғусса ҳиди-ку!
- Ғуссанинг ҳиди...
Усмон Азим
@piskenthokimligi
Ёмғирли кечада фалакка учдим,
Шамоллар юзимга ёпишди – ивиб.
Юлдузлар армонли шивирга тушди:
- Ёмғирнинг ҳиди-ку...
- Ёмғирнинг ҳиди!..
Бир юлдуз илтижо этди тангрига
Истиғфор сўзида нур бўйи анқиб.
- Қандай соз - ётмоқлик ернинг тагида –
- Ёмғирни эшитиб ухламоқ бахти!
Улар ҳавас билан менга боқдилар,
Кумуш чангларига кўмилди жисмим.
- Бахтлиман, юлдузлар мени ёқдилар,
- Худойим! Заминга бермагин измим.
Ўзимнинг дардимни мен шундай айтдим –
Кўз ёшдан самовий қувончим ивиб.
Юлдузлар тилидан шаън шивир қайтди:
- О, ғусса ҳиди-ку!
- Ғуссанинг ҳиди...
Усмон Азим
@piskenthokimligi
1- 4 бет.pdf
4.1 MB
#мутолаа
📌Пискент тумани "Piskent hayoti" газетасининг навбатдаги сони билан танишинг!
📍"Piskent hayoti" газетасининг 23-сонида туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти акс этган қатор мақолалар билан танишишингиз мумкин.
❇️ Туман ҳокимининг "Туманга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан белгиланган қўшимча чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида" ги фармойиши тўлиқ матни;
❇️ "Муҳими халқ ишончини қозониш”; “Пандемия:бандлик тизгинини қўйиб юборманг!","Биз яна сиз билан биргамиз!", "Одамгарчилик ҳаммасидан устун", "Ташаббусли бюджетлаштириш", "Халқ қабулхонасидан кўнгил тўлди"
сарлавҳали хабар ва мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Навоийни ўқиган болалар
(ҳикоя)
✍Эркин Аъзам
Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Navoijni-%D1%9E%D2%9Bigan-bolalar-EHrkin-Azam-10-20
Навоийни ўқиган болалар
(ҳикоя)
✍Эркин Аъзам
Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Navoijni-%D1%9E%D2%9Bigan-bolalar-EHrkin-Azam-10-20
Telegraph
Навоийни ўқиган болалар (Эркин Аъзам)
1 Маликанинг «кетаман» деганига парво қилмабмиз — на мен, на Жаноб. Парво қилгулик ҳолатда эмас эдик: ўйин-кулги, сармастлик. Янги йил кирган, янги йил бошланган. Ёш умрнинг яна бир йили, узундан-узоқ. Шунинг дастлабки кечаси, бир кечагинаси. Ялдо кеча, ялло…
Erix Mariya Remark. Uch og'ayni (roman).pdf
12.1 MB
#мутолаа
✍Эрих Мария Ремарк
"Уч оғайни"
Аёл темир буюм эмас, аёл бамисоли гул. У илиқ-иссиқ гапларни хуш кўради. Унинг учун умр бўйи елкангизни яғир қилиб ишлашингиздан кўра, ҳар куни уч-тўрт оғиз ширин сўз айтганингиз минг марта афзал.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

@Elektron_Kutubxona Dorian Frey portreti.pdf
2 MB
#мутолаа
Гўзал нарсанинг ортида ҳамиша бирор-бир фожиа яшириниб ётади...
✍ Оскар Уайлд
📚 Дориан Грей портрети
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Гўзал нарсанинг ортида ҳамиша бирор-бир фожиа яшириниб ётади...
✍ Оскар Уайлд
📚 Дориан Грей портрети
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мутолаа
Яхшилик
Учиб бормоқдадир қиммат лаҳзалар,
Яна битта кун ҳам топмоқда якун.
Ортингга бир муддат ташлагин назар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Меҳрга зор бўлиб қанча мурғак кўз,
Таскин кутмоқдадир қайларда ҳануз,
Ҳеч бўлмаса, айтиб битта ширин сўз,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Оқибат қўрғони кетмасдан нураб,
Дунёни саҳоват-меҳрга ўраб,
Етим, бева, кекса ҳолини сўраб,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Отаю онангдан олдингми хабар,
Ё жигар ҳолига солдингми назар,
Қилган гуноҳингга айтиб алҳазар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Халқингнинг ризқини тунадингми ё,
Поралар кўзингни қилдими шайдо,
Қалбингда эзгулик бўлмасми пайдо,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Асли эзгуликдан тирикдир инсон,
Эзгулик иймонга куч берар дармон,
Шу саволни бергин ўзингга ҳар он,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
©️ Вафо Мўмин
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Яхшилик
Учиб бормоқдадир қиммат лаҳзалар,
Яна битта кун ҳам топмоқда якун.
Ортингга бир муддат ташлагин назар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Меҳрга зор бўлиб қанча мурғак кўз,
Таскин кутмоқдадир қайларда ҳануз,
Ҳеч бўлмаса, айтиб битта ширин сўз,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Оқибат қўрғони кетмасдан нураб,
Дунёни саҳоват-меҳрга ўраб,
Етим, бева, кекса ҳолини сўраб,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Отаю онангдан олдингми хабар,
Ё жигар ҳолига солдингми назар,
Қилган гуноҳингга айтиб алҳазар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Халқингнинг ризқини тунадингми ё,
Поралар кўзингни қилдими шайдо,
Қалбингда эзгулик бўлмасми пайдо,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
Асли эзгуликдан тирикдир инсон,
Эзгулик иймонга куч берар дармон,
Шу саволни бергин ўзингга ҳар он,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?
©️ Вафо Мўмин
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мутолаа
🔺Пискент "МИЛЛИОН"лари
«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги сонида Пискент туманининг иқтисодий салоҳияти тўғрисида сўз борган.
Газетани электрон ҳолатда ўқинг

anyflip
2_5451953759519248777