#мурожаат_юзасидан
Пискент - Олмалиқ шаҳрига қатновчи таксиларда нархларнинг асоссиз оширилиши бўйича эълон қилинган мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Бегматовдан жавоб олдик:
Пискент туманида такси ҳайдовчиларининг қоидаларга риоя этишини таъминлаш бўйича бир неча бор назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Пандемия шароитида автобус ва бошқа жамоат транспортлари ҳаракати чеклангани сабабли ушбу йўналишда мунтазам қатновчи транспорт воситаси қўйилмаган эди. Республика махсус комиссияси қарори билан жамоат транспорти (микроавтобуслар) ҳаракатига рухсат берилгач, 20 августдан бошлаб, Пискент-Олмалиқ йўналишида "VH 333" рақамли 4 та микроавтобус қатнови йўлга қўйилади.
Шунингдек, йўналишли таксилар фаолияти ва нархларнинг асоссиз оширилиши бўйича эртага, 19 август куни назорат тадбирлари ўтказилади.
@piskenthokimligi