Forwarded from Nishon24.uz | Rasmiy kanal
#кун_қаҳрамони
🔵Сувчи. У гектарлаб майдонга сув тарайди. Ҳар бир эгатга минг эгилиб-букилади. Қўли қадоқдан қотган, юзлари қуёш нурида қорайган одам. Ер билан тиллашади, сув билан сирлашади.
✅Қаҳрамонимиз Зокир Ибрагимов сал кам 60 ёшни қоралаган. Ўзи яшаётган Пискент туманидаги “Ўсмат ота” маҳалла ҳудудидаги ерларни оби-тобини яхши билади. Шунданми узоқ йиллардан бери мазкур ҳудуд фермер хўжаликларида фаол ишлайди. Тўрт нафар фарзандини ҳам шу касби орқасидан вояга етказди.
– “Bek fayz stars” фермер хўжалигида 8 йилдан бери ишлайман, – дейди у. – Ҳозир 60 гектар ерда ғўзанинг “Султон” нави етиштиряпмиз. Тўрт маротаба агротехник тадбирларни бажардик. Экин ўз вақтида суғорилиб, ўғитланса ҳосилнинг чўғи мўл бўлади.
🌱Одатда экинлар кун ботиш арафасида суғорилади. Кун тиғидан қизиган тупроқ оқшом ором олади. Шафақ томон интилиб, ерга сингаётган сувнинг ҳам ўз ҳикмати бор. Ҳаёт давом этади...
Facebook | Telegram | Instagram