PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#кумуш_тола

🐛Пиллачилик қишлоқ хўжалигида оз вақт ичида ҳосил берадиган сердаромад соҳаларидан биридир. Туманда айни вақтда пилла парвариши қизғин кетмоқда.

📝Мавсумда ипак қурти парваришлаш бўйича 1500 та, жумладан: хозирги кунда биринчи босқич бўйича жами 220 та фермер хўжалиги билан 543,5 қути, 531 та касаначи билан 956,5 қути ипак қурти парваришлаш учун контрактация шартномалари тузилган.

“Бир оилага бир қути” акцияси доирасида маҳаллаларда карантин вақтида 1500 нафар фуқаро мавсумий иш билан таъминланди. Уларга даромаддан ташқари бир йиллик меҳнат стажи ҳисобланади.

👩‍⚕Пилла агрономлари томонидан айни вақтда биринчи мавсум бўйича 3-4 ёшга кирган пилла қурти назорат қилиниб, пиллакорларга зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

📌Маълумот ўрнида: Пискент туманида пилла етиштириш мавсумида жами 2327 қути пилла қурти парваришланиб, 128 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган.

@piskenthokimligi
#кумуш_тола

🐛"Ғайрат" маҳалласи пиллакорлари ҳосил йиғишни бошлаб юборганлар.
Қишлоқнинг касаначи аёллари баҳор ойларида карантинда уйда бекор ўтирмадилар.

"Ҳар бир оилага бир қути" акцияси доирасида 45 оила вакилалари пилла қурти уруғи олиб, парвариш қилдилар. Мана бир ойда митти уруғ оппоқ "
кумуш тола" ўради.

Эндиги вазифа ҳосилни йиғиб, топшириш. Мавсум аввалида ҳар қути учун 300 минг сўмдан бўнак пули олган пиллакорлар айни вақтда 55 кгдан пиллани буюртмачи "Жин жуз силк" топширмоқдалар. Аҳамиятлиси, бир ойлик юмуш меҳнат дафтарчасига бир йиллик стаж бўлиб қўшилмоқда.

@piskenthokimligi