PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.42K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ;: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

устувор давлат дастурларини молиялаштириш,
бюджет тизими ходимларига иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш,
коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларини таъминлаш бўйича узлуксиз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ушбу муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жамоа ишни онлайн шаклда ташкил қилиш ҳамда ходимларни ўз-ўзини изоляция қилиши юзасидан қарор қилди.

Чунки аввалроқ вазирлик алоҳида техник ходимларининг коронавирус тест натижалари шубҳа туғдирган ва улар кейинги текширувлар учун клиник карантинга олинган эди

❗️Вазирлик жамоаси шифокорлар назорати остида қуйидаги тартибда фаолият олиб боради:

1️⃣ Вазир ва вазир ўринбосарлари бошчилигидаги раҳбарият, асосий бўлимларнинг бошлиқлари ва алоҳида ходимлари аввалгидек, вазирлик биносида иш олиб боради.

2️⃣ Ғазначилик ҳам ҳисобварақлар бўйича барча хизматларни тақдим этган ҳолда ўз фаолиятини давом эттиради. Бунинг учун тегишли ходимлар жалб қилинади ва улар алоҳида бинода мустақил ишлайди.

3️⃣ Қолган ходимлар масофадан ишлашни давом эттиради.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Иш ҳақи ва нафақалар ажратилиши тўхтамайди, шунингдек вазирликка юклатилган барча вазифалар ва функциялар белгиланган тартибда бажарилади.

❗️Вилоят, туман, шаҳар молия ва ғазначилик бўлимлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:

❗️жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.

❗️Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.

Комиссия қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акциялари давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилади.

❗️Хайрия тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади:

👉 Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;

👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;

👉 аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саҳоватпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;

👉 эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка ментазам етказиб борилади.

❗️Пул кўринишидаги маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.

Ушбу тартибга катъий амал қилиниши талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз.

Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз,
кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз».

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шавкат Мирзиёев:

«Из этого сложного испытания, которое переживает весь мир, мы с помощью Всевышнего выйдем еще более сильными, еще более сплоченными.

Если строго придерживаться порядка и дисциплины, не поддаваться панике,
не терять присутствие духа, мы победим.

Эти временные трудности и проблемы обязательно будут преодолены. У нашего добросовестного, благочестивого и стойкого народа будет еще много хороших дней,
еще много праздников и торжеств мы отметим вместе, обязательно достигнем поставленных целей».

Источник

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Президент тиббиёт соҳасига оид янги қарор имзолади

🏥Тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади. Битирувчилар тиббиёт ОТМларининг 2-курсидан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади

🎯Тиббиёт олийгоҳларида мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади

👩‍🎓 Илмий даражага эга тиббий ходимлар маоши сезиларли даражада оширилади

🏛Санитария-эпидемиология соҳасида кадрлар тайёрловчи алоҳида ОТМ очилади

🎓Тиббиёт олийгоҳлари илмий даражалар бериш ҳуқуқига эга бўлади

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалолиддин домла Ҳамроқулов карантин даврида мўминнинг одоби ва ўзини қандай тутиши ҳақида.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди

Ушбу вилоятлар эпидемиологик жиҳатдан «қизил» ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.

Наманган вилоятида 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари сақлаб қолингани аввалроқ маълум қилинган эди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️2020 йил 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2509 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

⚡️По состоянию на 12 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2509.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида гигиенага қатъий амал қилинг. Юзингизга қўл билан тегманг! 👋

〰️〰️〰️〰️〰️

В общественных местах следует тщательней следить за гигиеной. Не трогайте лицо руками! 👋

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники