PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ис_газидан_сақланинг

Пискент тумани ФВБ ҳамда "Пискенттумангаз" филиали масъуллари ҳамкорлигида таълим муассасалари ҳамда аҳоли гавжум масканларда ис газидан заҳарланиш ва газ ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш билан боғлиқ бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ҳамда семинарлар ўтказиб борилмоқда.

Тадбир иштирокчилари ис гази нима эканлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари, ёнғин ўчириш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, энергия тежовчи ва хавфсиз газ ускуналаридан фойдаланиш афзалликлари тўғрисида маълумотга эга бўлмоқдалар.

У.Ҳамдамов, туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

@piskenthokimligi
#ис_газидан_сақланинг

ИС ГАЗИ НИМА?🔥

Ҳаво совуши билан уйни иситишнинг турли йўлларидан фойдаланишга киришилади. Яъни одамлар қишдан чиқиш учун ўзларига қулай, нисбатан арзон йўлларни излашади. Кўпинча эҳтиётсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ёнғин билан боғлиқ фожиалар содир бўлади.

Шундай экан бу борадаги айрим маълумотларни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ис гази (углерод оксиди) — табиатда энг кўп тарқалган заҳарли газлардан бири бўлиб, рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз. Кимёвий формуласи — CO. Уни “тилсиз ёв”, деб ҳам аташади.

Қазиб олинган ёқилғининг тўлиқ ёнмаслиги
Ис газининг бош манбаидир!

Ис гази асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлади. Нафас олиш жараёнида ҳаво таркибида 0,1% ис гази бўлса, тамом. Бу ўлимга сабаб бўлиши мумкин! Ис гази организмга тушганда, у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислородни тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада, инсон ҳушини йўқотиб, қайта ўзига келмаслиги мумкин.

Ис газидан сақланиш учун нима қилиш керак? Мутахассислар тавсия этишади.

1. Ҳар йили иситиш мавсумидан олдин дудбўрон, ҳаво алмашиш (вентиляция) каналлари, иситиш жиҳозлари ва ускуналари созлигини тегишли ташкилотлар мутахассислари текширувидан ўтказиш лозим.

2. Носоз, деб топилган газ жиҳозлари ва иншоотлари тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилмагунича, ундан иситиш мақсадида фойдаланмаслик керак.

3. Ёпиқ бинода очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланилмаслик зарур.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

@piskenthokimligi
#Ис_газидан_сақланинг

5-мактабгача таълим муассасасида ис газидан заҳарланиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбиридан лавҳалар.