#Янги_йил_қувончлари
Болажонларга Президент совғалари топширилди
Янги йил байрами шукуҳи юртимиз бўйлаб кезиб юрган шу кунларда Президент совғасини ҳар доимгидек кичкинтойлар орзиқиб кутади. Бу лаҳзалар улар учун унутилмас таассуротларга бой бўлади.
Мусиқа ва санъат мактабида Янги йил байрами муносабати билан 79-мактаб интернати ва боқувчисини йўқотган болажонлар учун "Янги йил эртаги" дастури ташкил этилди.
Унда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирок этиб, барча болаларни байрам билан табриклади ва ёш авлодни соғлом, баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг муносиб шароитларда таълим-тарбия олиши ва улғайиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шундан сўнг байрам муносабати билан жўнатилган Президент совғаларини фаоллар билан бирга болажонларга топширди.
Тадбир давомида туман Маданият бўлими жамоаси томонидан “Янги йил саргузаштлари" номли мусиқали саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi