#ФВБ_хабар_қилади
Қуриган ўт-ўланлар ёнғинга сабаб бўлди
Бугун соат 11:19 да туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин хавфсизлиги бўлимига “Митан” маҳалласи ҳудудида жойлашган СЕО ва ЖС бўлими ёнидаги ҳудудда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. Туман ФВБ бошлиғи Р.Ахроровнинг сўзларига кўра, ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари 2 та ўт ўчириш командаси билан соат 11:21 да воқеа жойига етиб бориб, 20 дақиқа ичида ёнғин бартараф этилган.
Аниқланишича, ёнғин ҳудуддаги “Иссиқлик манбаи” га қарашли қувурни демонтаж қилиш жараёнида учқун сачраши оқибатида келиб чиққан. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Шу ўринда ФВБ фуқароларни кўча ва ҳовлилар, маҳаллалар ҳудудидаги қуриган ўт-ўланлар, тез ёнувчан чиқиндиларни вақтида тозалаш, акс ҳолда кичик бир учқун ҳам катта офатларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi