#Тил_миллат_кўзгуси
Она тили миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муомала воситаси балки халқнинг маданияти ва маънавияти, урф-одатлари ва қадриятларини англатувчи омил ҳам.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана арафасида 1-ИДУМда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда ана шу жиҳатлар тилга олинди. Тадбирга таниқли ижодкор Ашурали Боймурод, пискентлик журналист ва ёзувчи Собиржон Иномов, умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ташриф буюрдилар.
Ижодкорлар ўқувчиларга она тилига эҳтиром, уни соф сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш, тилни аслидек тоза сақлашда мутолаанинг аҳамияти тўғрисида сўзладилар. Ўзбек адабиётининг забардаст шоир ва ёзувчилари ижодидан намуналар ўқидилар.
Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир муассасада ташкил этиляпти.
@piskenthokimligi

Халқ тақдири тил тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Тил ҳар бир миллат маданиятининг асосидир.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги олдидан туманимиз мактаблари устоз ва муаллимлари томонидан ёзилган иншолар ва диктантларда ана шу жиҳатларга урғу берилди.
Суратларда: 21 ва 40-умумтаълим мактабларида танлов жараёнидан лавҳалар.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида туманимизда маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ўтказилмоқда.
9-умумтаълим мактабида "Тарихим ўзинг, тақдирим ўзинг, она тилим!" мавзусида 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди. Шунингдек, она тили фан ойлиги доирасида очиқ дарслар ташкил этилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тил_миллат_кўзгуси
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана олдидан таълим муассасаларида шеърият танлови ташкил этилди.

19-умумтаълим мактаби ўқувчилари она тилимизнинг нақадар гўзал ва сермазмун тил эканлигини шеърлар орқали ифода этишмоқда.

ОНА ТИЛИМ
Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.
Беланчагинг узра Кошғарий
Куйлаб ўтди қадим навони
Ва навқирон япроқларингга
Дил қонини берди Навоий.
Самарқанддан Бобур кетаркан
Дилда бўғиб ҳасрат сасини,
Олиб кетди она юртидан,
Туркий тилим, биргина сени.
Машрабмас, сен осилдинг дорга, Нодирамас, сенсан сўйилган
Ҳозиқнингмас, сенинг, эй тилим,
Бошинг айру, кўзинг ўйилган.
Аммо душман ўлдирган ботир
Тирилгандек яна қасосга,
Мангу борсан ва мангу қодир
Тўлдирмоққа ерни овозга.

Тил байрами арафасида халқимизнинг суюкли адиби, масалнавис шоир ва олим Мухтор Худойқулов ва шоира Муҳлиса Раҳмат 2-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
"Тил-маънавият хазинаси"мавзусида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана муносабати билан мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ажойиб маънавий-маърифий дастур тайёрладилар.
Мактаб бадиий ҳаваскорлик тўгараклари томонидан она тили мадҳ этилган шеърлари, миллий куй-қўшиқлар, сахна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбирнинг азиз меҳмони Мухтор Худойкулов инсон ҳаётида она тилининг беқиёс аҳамияти тўғрисида сўзлаб, ҳаётий ҳикояларини сўзлаб берди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 4-мактабда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Давлат тили - миллий ғуруримиз рамзи. Она тилимизнинг тақдири уни келажак авлодларга асл ҳолида етказиш билан боғлиқ. Ўз миллий тилига ҳурмат кўрсатиш мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги обрўсини ҳам белгилайди.
Пискент тумани Мусиқа ва санъат мактабида "Тил бор экан, миллат барҳаёт!“ шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда айнан шу жиҳатлар эътибор марказида бўлди.
Mутасадди раҳбарлар, журналистлар, маънавиятчилар, она тили ва адабиёт ўқитувчилари, ёшлар иштирок этган тадбирда миллатнинг борлиги ва борлиғини кўрсатувчи тилимизни асраб-авайлаш энг аввал оила, жамоа, маҳалладан бошланиши таъкидланди.
Туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Раҳима Мирхолиқова, 1-ИДУМ директори, "Эл-юрт ҳурмати", "Дўстлик" орденлари соҳибаси Марҳабо Қурбонова, маҳоратли журналист Тўхтамурод Ҳасанбоев ўзбек тилининг ривожланиш тарихи, ҳаётимиздаги ўрни тўғрисида кенг мулоҳаза юритдилар.
Тантанали тадбир мусиқий дастурга уланди. Туман мусиқа мактаби ўқувчиларининг куй-қўшиқлари, 1 ва 4-мактаб ўқувчиларининг “Тил борки,миллат барҳаёт” номли композицион чиқишлари барчага манзур бўлди. Ўзбек тилининг бойлиги ва жозибаси, ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдилар.
Тадбирда иштирок этган Тошкент тиббиёт академиясининг бир гуруҳ профессор ва ўқитувчилари байрам иштирокчиларини байрам билан муборакбод этдилар.
Тадбир якунида иншолар ва диктантлар танлови ғолибларига туман ҳокимлиги ва Халқ таълими бўлимининг фаюрий ёрлиқлари, совғалари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"қарори ижроси доирасида туманимизда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказилди.
1-умумтаълим мактабида тил байрамга бағишланиб, "Тил-миллат кўзгуси!" деб номланган шеърият кечаси ташкил этилди.
Туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда тилни улуғловчи шеърлар, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
12-умумтаълим мактабида 21 октябрь куни эрта тонгдан карнай-сурнай садолари янграб, мактабда тил байрами эканлигини барчага маълум қилди.
Байрам тадбирига пухта тайёргарлик кўрган ўқувчилар ва устозлар жамоаси ота-оналар ва маҳалла фаоллари эътиборига "Она тилим - қалбим қуёши" мавзусидаги мусиқий дастурни намойиш этдилар. Мушоиралар, саҳна кўринишлари орқали ўзбек тилининг нақадар сермазмун ва гўзал тил эканлигини намойиш этдилар.
Шу каби маънавий-маърифий тадбирлар туманимиздаги барча таълим муассасаларида ўтказилди.