PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Тез_ёрдам

Пандемия вақтида тез тиббий ёрдамга бўлган талаб кескин ошган.Шошилинч ва биринчи ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашни вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда.

Пискент тумани "Тез тиббий ёрдам" бўлимида 8 та бригада зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланган автомашиналарда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шошилинч ёрдам кўрсатиш, шифокорлар ва бошқа беморлар ўртасида касалланиш ҳолатларининг олдини олиш, мақсадида туман ҳокимлиги заҳира маблағлари ҳисобидан 3 та янги "Дамас" русумли тез тиббий ёрдами машиналари ҳарид қилинди. Бригадалар сони 3 тага кўпайтирилди. Стандарт бўйича зарурий 41 турдаги дори-дармон воситаларининг 3 ойлик заҳираси яратилган.

"103" қисқа рақамли тез тиббий ёрдам ресурслари 7 тага кўпайтирилди. Тиббиёт коллежларини тамомлаган ва ишсиз бўлган 5 нафар ёшлар Бандликка кўмаклашиш маркази орқали тез тиббий ёрдам хизматига ишга жалб этилди. Натижада аҳолига ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Батафсил🔽
https://telegra.ph/103---A%D2%B3oliga-tez-tibbij-yordam-hizmati-%D2%9Bandaj-ishlamo%D2%9Bda-08-04