PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Тадбир

Мангу хилпирайвер, юртим байроғи!

23-мактабда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилган сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Пискент тумани ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 92-27-ҳарбий қисм, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга ДХХ чегара қўшинлари фахрий офицерлари, ҳарбий хизматчилар, маданият ходимлари, ёшлар иштирок этмоқда.

Ўқувчи ёшларда Ватанга садоқат, мамлакатимиз тарихи ва халқимизнинг қадриятларига ҳурмат ҳамда инсонийлик туйғуларини янада шакллантириш мақсадида "Байроғим - фахрим, ғурурим!" шиори остида расмлар танлови, акциялар ўтказилмоқда.

Қутлуғ санага бағишлаб ҳафта давомида туманда маънавий-маърифий кечалар, спорт мусобақалари ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

🛡Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирга ҳамкор ташкилот вакиллари, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи ва ҳозирда ҳайдовчилик курсида ўқиётган ёшлар, фахрийлар иштирок этишди.

Қутлуғ сана муносабати билан фахрийлар ҳамда фаол ҳамкорлик қилаётган ташкилот вакилларига “Ватанпарвар” ташкилоти Пискент тумани ЎСТКнинг фахрий ёрлиқ, ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
#Тадбир

🔰Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси

🎥Пискент тумани ҳокимлигида Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида батафсил видеороликда томоша қилинг.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

“Баркамол авлод” болалар марказида “Конституция - ғуруримиз” номли маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди. Республикамиз Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мактабнинг ёш иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган дастур намойиш этилди. Иштирокчилар томонидан Конституциядаги таълим, соғликни сақлаш, атроф-муҳитни асраш тўғрисидаги моддалар, инсон ҳуқуқлари ва бурчлари мустаҳкамланган моддалари ўқилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Халқ ва армия бир тану бир жондир

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пискент туманида жойлашган 92/27-ҳарбий қисмда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

«Халқ ва армия бир тану бир жондир» шиори остида ўтказилган тадбирда Мудофаа бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, чақириққача ёшларни тайёрлашга масъул ўқитувчилар иштирок этишди.

Ватанпарварлик тадбири тўғрисида батафсил видеороликда кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#тадбир

Илғор деҳқон ва фермерлар тақдирланди

⚜️ Бугун "Марҳамат" тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам муносабати билан аграр соҳа ходимлари учун тўкин дастурхон ёзилди. Қутлуғ кунларда дийдорлашган қишлоқ хўжалиги ходимлари дастурхон устида суҳбатлашиб, ўтаётган йилни сарҳисоб қилдилар. Келгуси йил учун яхши ниятлар режалаштирилди.

Тадбирда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан миришкор деҳқонлар, тажрибали фермерлар, тадбиркорларнинг машаққатли меҳнати эътироф этилди. Соҳанинг илғор, фидойи ходимлари, сувчию механизаторларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Юлдуз Усмонова, Тохир Содиқов, Шоҳруҳхон, “Тарона” гуруҳи санъаткорлари томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар, сўз усталарининг ўткир ҳангомалари, туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ва раққосалари томонидан тайёрланган мусиқий дастурлар барчага хушкайфият улашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

Туман ҳокими ватанпарварлик тадбирини очиб, ёшларни табриклади.
#Тадбир

Ҳар баҳорнинг илк кунида такрорланганидек, бугун барча мактабларда ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфияхоним таваллудига бағишланган шеърият кечалари бўлиб ўтди. Ижодкорлар, зиёлилар, ўқувчилар билан ташкил қилинган тадбирлар садоқат ва вафо куйчиси Зулфияхоним шеърлари, у ҳақдаги саҳна чиқишларига уланди.

Суратларда: 6-мактабда бўлиб ўтган тадбирдан лавҳалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

Бугун Мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида “Мен муваффақиятли аёлман” номли маънавий тадбир ташкил этилди. Унда турли соҳаларда фаолият кўрсатиб, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган хотин-қизлар, маънавият тарғиботчилари, кутубхона ходимлари, ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Тадбир давомида катта ҳаётий тажриба тўплаган нуроний аёллар ҳаётда муваффақиятга эришишида китоб мутолааси, ўқиб-ўрганишнинг беқиёс аҳамияти тўғрисида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар. Сўнгра фахрийларга байрам совғалари топширилди. Мусиқа ва санъат мактабининг бадиий гуруҳларининг қўшиқ ва рақслари даврага файз киритди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

«Ассалом Наврўз, меҳр-оқибат, янгиланиш ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллалар ва муассасаларда сайиллар ташкил этилмоқда. Бугун Келовчи маҳалласидаги маданият марказида ҳам урф-одатларимиз ва анъаналаримиз асосида тадбир бўлиб ўтди. Кураш беллашуви ва арқон тортиш сингари халқ ўйинлари, қизларнинг ҳунармандчилик ҳамда пазандалик бўйича имкониятлари намойиш этилди. Якунда фаол иштирокчилар тақдирланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Тадбир

Яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз арафасида Муротали маданият марказида ҳудуддаги 23 ва 35-мактаб жамоалари ўртасида “Балли, қизлар!” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва беш ташаббус доирасида 1-сектор, Маданият бўлими, Муротали МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, маҳалла фуқаролар йиғини, мактаблар маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди.

Иштирокчи қизлар ўзларининг билим ва салоҳияти, сўзамол ва топқирлиги, ижодкорлигини намойиш этиб, ҳакамлар ва тадбир томошабинларининг олқишларини олдилар. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Рустам Шеров сўзга чиқиб, иштирокчи қизларга нафақат саҳнада, балки мустақил ҳаётда ҳам муваффақият тилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

Маҳаллаларда Наврўз тантаналари давом этмоқда. Ойбек маҳалласининг фаол фуқаролари, ёши улуғ отахону нуроний онахонлари ҳам «Эргаш ота» тўйхонасида байрам дастурхони устида жамулжам бўлишди. Тадбирда маҳалла раиси А.Умаров, ҳоким ёрдамчиси К.Собиржонов, ёшлар етакчиси Д.Шомуродовалар меҳмонларни табриклаб, 4-сектор раҳбарининг совғаларини улашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Наврўз - миллий қадриятлар таровати

Наврўз шукуҳи ўлкамизнинг барча чеккаларида меҳнат жамоаларида, муассасаларда нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири «Баҳорий қадриятлар» ҳафталиги доирасида Пискент туманида янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 15-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

4-мактабгача таълим муассасасида “Бувижоним ўгитлари” номли тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мирсоатова, тарғибот гуруҳи раҳбари Р.Турғунбоева қатнашдилар. Таъкидланганидек, бугунги қиз бола эртага жамиятнинг фаол аъзоси, бир оила бекаси, фарзандлар тарбияловчи она бўлиб улғаяди. Бунда оила ва таълим даргоҳларида берилган таълим-тарбиянинг аҳамияти беқиёс. Тадбирда айнан шу мавзуга алоҳида урғу берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!

Бугунги болажонлар байрами муносабати билан 1-сектор ҳудудидаги Бекобод маҳалласида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган байрам тадбиридан видеолавҳа.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Пискент туманидаги “Дийдор ширин” тантаналар мажмуасида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганлигининг 90 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга туманда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар таклиф қилинди.
Меҳмонлар учун тўкин байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури намойиш қилинди.

Тадбирда Вақф хайрия жамоат фонди, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ҳомий ташкилотлар томонидан имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатилди. Туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан 1 нафар ногиронга сихатгоҳда даволаниши учун бепул йўлланма, 2 нафар кўзи ожиз инсонга овоз чикарувчи тонометр, вилоят кўзи ожизлар жамияти томонидан ва хомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир

Оила -жамиятнинг муҳим бўғини

«Қирққиз» зиёратгоҳида хотин-қизлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Халқлар_дўстлиги
#Тадбир

Пискент туманида ўзбек, қозоқ, тожик, рус, корейс ва бошқа миллат вакиллари аҳилликда, қуда-анда, қариндош бўлиб яшаб келмоқда.

Куни кеча Халқлар дўстлиги куни муносабати билан кўпмиллатли Файзобод маҳалласида жойлашган Дўнгқўрғон маданият марказида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Маданият бўлими, миллий маданий марказлар ходимлари фаол қатнашди. Қозоқ ва тожик миллий маданий маркази аъзолари, ижодкор ўқувчилар томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI (Sunnat Baxtiyorovich)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқлар_дўстлиги
#Тадбир

Пискент туманида ўзбек, қозоқ, тожик, рус, корейс ва бошқа миллат вакиллари аҳилликда, қуда-анда, қариндош бўлиб яшаб келмоқда.

Республика Маьнавият ва маьрифат маркази Пискент туман булими тамонидан "Халқлар дўстлиги" куни муносабати билан кўпмиллатли Файзобод маҳалласида жойлашган Дўнгқўрғон маданият марказида ташкил этилган тадбирдан видео лавха.

👉 https://t.iss.one/manaviyatbekati
#тадбир
#жаҳолатгақаршимаърифат

⚡️Бугунги кунда одамлар онгини забт этиш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборот тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Глобал дунёнинг турли таъсир воситалари кўплиги яхши-ю, уларнинг эзгулик йўлида эмас, номақбул ғоялар ташвиқотига ишлатилаётгани барчани бирдек хушёр торттиради, албатта.

Шу маънода Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат молия институти талабалари учун “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

❇️Унда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, мутаассибона, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

🔹Халқлар дўстлиги саройи биносида ўтказилган тадбирда 4 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Мазкур тадбир доирасида намойиш этилаётган “Жар ёқасида” ва "Сохта даъволар" видеофильмлари талабаларнинг гиёҳвандлик, мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисидаги тасаввурларини аниқ шакллантиришга ёрдам беради.

🔸Шунингдек, тадбирларда Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилмоқда. Талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилмоқда.

🔵Жамиятимизда барқарор ва соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар билан “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остидаги бу каби маърифий учрашувлар Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари бўйлаб давом эттирилмоқда.

Дин ишлари бўйича Қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita
👍1