PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

Ёш тадбиркорлар "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатига ёш тадбиркорлар ҳам қўшилдилар.

"Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси кредити ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган "Khan jo‘ja" МЧЖ ҳомийлигида тумандаги карантин сабабли вақтинча ишсиз фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Саховат тадбирлари давом этади...

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

Хайрия акциялари давом этмоқда

Таъкидлаш жоизки, бундай хайрия тадбирлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишда 4 та сектор раҳбарлари билан бир қаторда депутатлар, тадбиркорлар ҳам саховат кўрсатишмоқда.

"Каримов Холмурод" фермер хўжалиги раҳбари Ф.Каримов айни вақтда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати. Пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 100 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига 500 литр ўсимлик ёғи улашди.

-"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати биз тадбиркорларнинг кўнглидаги иш бўлди. Туманимиздаги камбағал ва вақтинча ишсиз қолган инсонларга ёрдам бериш ниятидамиз. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими орқали шундай инсонлар рўйхатини олдик. Уларга ҳар томонлама кўмакка тайёрмиз, -дейди фермер.

Айни вақтда аҳолининг турмуш шароити, эҳтиёжлари ўрганилиб, пандемия натижасида сафи ортган эҳтиёжманд оилаларнинг реал сони шакллантирилди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

⚡️Аввал хабар берганимиздек, туманимизда муборак Рамазон ойи ҳамда карантин муносабати билан хайрия тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда. 

Аҳолини пандемия сабабли иқтисодий қийинчиликдан олиб чиқиш мақсадида фермер ва тадбиркорлар ҳам "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатига қўшилдилар.Синов дамларида қўшниси, маҳалладоши шароитини енгиллатиш, рўзғори учун зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида деярли ҳар бир тадбиркор таклиф билан чиқмоқда.

📦"Тўрақулов Дилмурод чорва" фермер хўжалиги раҳбари Д.Тўрақулов ҳам хайрли ишга бел боғлади. Унинг ҳомийлигида тайёрланган Рамазон тухфалари "Зоминовул" ва "Новкент" маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

Хайру саҳоват, меҳр-оқибат, ким бўлишидан қатъи назар, қийналганга ёрдам қўлини узатиш ўзбекчиликнинг энг аъло кўринишидир. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ушбу фазилат бугунги синовли дамларда янги кўринишда халқ қудратининг, бирдамлигининг исботи бўлиб юзага чиқмоқда.

Батафсил🔽

https://telegra.ph/Sahovat-va-k%D1%9Emak---%D1%9Ezbek-hal%D2%9Biga-hos-azalij-%D2%9Badriyat-04-28
#саховат_ва_кўмак
#III_cектор

ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

⭕️III сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи Шаҳзодхон Тўрахонов бошчилигидаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилдилар.

👨‍👩‍👧‍👦 Сектор ҳудудидаги “Зоминовул”, “Ғайрат”, “Новкент”, “Дўстлик” маҳаллаларида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оила вакилларига моддий ва маънавий кўмак бериш билан бирга
озиқ-овқат, иссиқхона қурилиши, парранда жўжалари етказиб бериш орқали турмуш шароитини яхшилашга ёрдам кўрсатилди.

🐥Куни кеча Ш.Тўрахоновнинг бевосита раҳбарлигида 50 нафар ёрдамга муҳтож фуқароларга 500 та бройлер зотли товуқ жўжалари тарқатилди.

🤲Кўрсатилаётган ғамхўрликдан ҳудудда яшовчи инсонларнинг кўнгли кўтарилди ва хайрли дуолар қилдилар.

@piskenthokimligi
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак
❇️Карантин вақтида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

🚙Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 37 нафар жисмоний ва юридик шахслар учун транспортда ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи стикерлар олишда бевосита ёрдам кўрсатилди.

Пандемия туфайли карантин вақтида аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу Марказ ва “Актив профил” МЧЖ раҳбари Улуғбек Раимжонов “Дўнгқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 10 нафар оилага 3 ой давомида ҳомийлик қилишни зиммасига олди.

📦Куни кеча эҳтиёжманд ва имконияти чекланган ушбу оилаларга 14 хил озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

@piskenthokimligi
#саховат_ва_кўмак

Президент Шавкат Мирзиёев:
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман.

💰Пискент тумани "Маҳалла" хайрия жамғармаси қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисоб рақамига 12 май куни ҳолатига 145 млн 697 минг сўм маблағ туширилган.

🚚Жамғарма томонидан тумандаги кам таъминланган, моддий кўмакка муҳтож
ва карантин даврида оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган 520 нафар хонадон вакилларига 8 хил маҳсулот сектор раҳбарлари ва маҳалла масъуллари орқали етказиб берилган.

@piskenthokimligi
#саховат_ва_кўмак

Муборак Рамазон ҳайити арафасида 298 нафар оилага 36 млн 326 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

@piskenthokimligi
#саховат_ва_кўмак

Азиз тумандошлар!
Барчангизга Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин. Қилган
ва қилаётган хайрли амалларимизга беҳисоб савоб ёзиладиган улуғ Рамазон кунларида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тадбиркор, саховатли инсонлар томонидан пул маблағлари йиғилди.

Ушбу маблағлар ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган
ва пандемия туфайли карантин вақтида ишсиз қолган тумандошларимиз хонадонларига Сизнинг меҳрингиз ифодаси бўлиб кирмоқда.

Рамазон ҳайити арафасида улуғ байрамни муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида тумандаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож инсонларга “
Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хайрия ёрдами улашилди.

1-сектор ҳудудидаги 98 та, 2-сектор ҳудудида 50 та, 3-сектордаги 50 та, 4-сектор таркибидаги 50 та хонадон холидан хабар олинди. Жами 298 хонадонга етказиб берилган 8 хил озиқ-овқат таркибида 894 кг гуруч, 596 л ўсимлик ёғи, 596 кг шакар, 298 қути қуруқ чой, 298 флейка тухум, 1490 кг картошка, 894 кг пиёз, 596 кг сабзи – 36 млн 326 минг сўмлик маҳсулот жамланган.

Ҳадисларда келтирилганидек, эзгу амаллар учун беҳисоб савоб ёзилувчи муборак кунларда барчамизга яхшиликлар ҳамроҳ бўлсин! Ҳар биримизга олувчи қўл эмас, балки берувчи
саховатли қўл – ҳомийлик насиб этсин. Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

И.Қодиров, “Маҳалла” хайрия жамғармаси туман бўлими раҳбари
#саховат_ва_кўмак

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати халқимиз меҳри, саховати ва инсонийлигининг яққол ифодаси сифатида намоён бўлмоқда.

Бугун байрам кайфиятини кўтариш мақсадида бир гуруҳ саховатли инсонлар пискентлик кекса ва эҳтиёжманд оилаларда бўлишди.

Ҳомийларнинг кўмаги билан "Митан" маҳалласида 35 нафар, "Ойбек" маҳалласида 26 нафар, "Мўминобод" лик 15 нафар, "Навоий" даги 20 нафар, "Култепа" маҳалласида 9 нафар, "Тараққиёт" маҳалласидаги 10 нафар фуқарога 1 000 000 сўмдан маблағ жойланган пластик карталар тақдим этилди.

"Митан" маҳалласининг 100 нафар болажонлари учун тадбиркор аёл ҳомийлигида ҳайитлик сифатида кийим-бош совға қилинди.


Бир қўлинг билан қилган яхшиликни иккинчиси билмасин, деган ақидага амал қилган ҳомийлар исмлари ошкор қилинишини истамасалар ҳам, бугун улар ёрдам кўрсатган инсонларнинг миннатдорлиги чексиз.

@piskenthokimligi
#саховат_ва_кўмак

"Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга моддий ёрдам озиқ-овқат шаклида етказиб берилмоқда.

Жамғарма ташкил этилганидан бошлаб, айни вақтгача 1-сектор ҳудудидаги 348 та, 2-сектор ҳудудида 220 та, 3-сектордаги 200 та, 4-сектор таркибидаги 250 та оилага жами 125 млн 746 минг сўмлик маҳсулот етказиб берилган.


И.Қодиров, “Маҳалла” хайрия жамғармаси туман бўлими раҳбари

@piskenthokimligi
#4_сектор
#саховат_ва_кўмак

Қурбон ҳайити арафасида туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари 4-сектор ҳудудидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар.

Маҳалла раислари билан бирга ҳудуддаги 40 нафар оиланинг турмушидан бохабар бўлиб, эҳтиёжлари ўрганилди. Байрам билан муборакбод этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.

@piskenthokimligi