#Пахта_2019
Туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов ҳудудларда бўлиб, фермерлар, МФЙ раислари билан пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга тайёргарлик масалаларида кенгашди.
@piskenthokimligi

Туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида секторларда пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш масалаларида фермерлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.
Йиғилишларда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, теримчилар хавфсизлиги, озиқ-овқат, ичимлик суви билан таъминлаш, терим пулларини ўз вақтида тарқатилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими ўз сўзида вояга етмаганларни пахта теримига жалб этмаслик бўйича қатъий талаб қўйди.

Пискент ҳудуди фермерлари пахта йиғим-терими мавсуми олдидан эҳсон дастурхони ёздилар.
Ҳудуддаги 21 фермер хўжалик раҳбарлари, ишчилар, Дўстлик ва Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тажрибали пахтакор деҳқонлар учрашиб, мавсумни беталофат ўтказиш ва хосилни ёғингарчилик кунларгача йиғиштириб олиш ҳақида кенгашдилар.
Пахтазор оралаб, бу йилги пахта ҳосилини чамалаб, режалар ҳақида ўртоқлашдилар.
Кекса деҳқонлар юртга тинчлик, элга фаровонлик, хосилга барака тилаб, дуо қилдилар.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пахта_2019
Пахта терими қизғин паллага кираяпти
Бу йил вилоятимизда жами 73 минг гектар ерда ғўза парвариш қилинди. Бугун далаларда бўлиқ пахта ҳосили мезоннинг қуёшида кумушдек товланиб турибди. Энг муҳими, терим нархининг оширилгани, кластер тизимининг йўлга қўйилгани, машина теримига эътибор кучайтирилгани туфайли, соҳибкор деҳқонларимиз етилган ҳосилни ёғингарчилик кунларигача нест-нобуд қилмай териб олиш ҳақида қайғурмоқдалар.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ролик 219 минг 600 тонналик хирмон сари олға, деб номланади!
Шу мақсадда бугун вилоятимизда:
- 753 та терим отрядига бириктирилган 170 минг нафардан зиёд теримчи;
- 50 дан ортиқ пахта териш машиналари;
- 6 та агрокластер мажмуаси жамоаси жидду жаҳд билан меҳнат қилаяпти.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#пахта_2019
Ўрта Чирчиқнинг энг илғор фермерига – автомобил!
Ўрта Чирчиқ туманида 20 гектардан кам бўлмаган пахтазоридаги ҳосилни нест-нобуд қилмай, ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олган, жорий йилги пахта хом-ашёсини топшириш шартномасини биринчи бўлиб тўлиқ бажарган ўрта чирчиқлик фермерга
«Nexia 3» автомобили ҳоким совғаси сифатида топширилади.
#Каналга_уланиш_учун👇
👉 @mashal_gzt

Ҳудудларда пахта терими авж паллада.
Даладаги мўл ҳосилни йиғиб олишда Пискентдаги 146 фермер хўжаликлари далаларида минглаб теримчи пахта теряпти.
Бу йил туманимиз пахтакорлари 8600 Га майдонга чигит қадаб, айни мавсумда 24 минг 300 тонналик хирмон кўтаришни режалаштирганлар.
Бу ишда фермерларга уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат кўнгилли ҳашарчилар яқиндан ёрдам беряптилар.
Пахтазорда ҳашарчилар учун ичимлик суви, иссиқ овқат, терилган пахтани тортиш учун тарозилар, кундалик терим пули, олисдан қатновчи теримчилар учун транспорт ва ётоқ жойлари тайёрланган.
Албатта, терим суръатини оширишда мутасаддилар томонидан теримчиларга кўрсатилаётган эътибор, рағбат ҳам яхши натижа кўрсатяпти.
Туман ҳокими, ҳокимлик мутасаддилари, сектор раҳбарлари ва хомийлар теримчиларга елкадош, уларнинг эътирофи, совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хадялар, дала бошида ташкил этилаётган концерт дастурлари ишчиларнинг кайфиятини кўтариб, янада ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди.
Айниқса, нуроний кексалар, хожи оталарнинг дуолари оппоқ пахтазорларга файз, юксак хирмонга барака киритмоқда.
Айни мавсумда Пискент ҳуддидан "Файз Голд Агро", "Каримов Холмурод", Дўсбеков ҳудудидан "Мирзаев Ҳасан", "Дадаев Фаҳриддин", Гулистон ҳудудидан "Ҳайдаров Шунқориддин", Навоий ҳудудидан "Тожибоева Завра", "Эрматов Жавлон", "Раҳматжонова Сарвиноз" сингари фермер хўжаликларида терим суръати жадал. Ушбу пахтакорлар кунига ўн тонналаб "оқ олтин" хирмони кўтариб, элга намуна бўлишяпти.
Азизлар, олтин кузнинг ҳар куни ғанимат! Тиниқ осмонда ялтираган офтоб ғанимат. Кеча бири бирини танимаган инсонларни яқинлаштирган, опа-сингил, ака-укага айлантирган пахта мавсуми ғанимат. Қолаверса, пахтазор имконият майдони айни вақтда. Кўп терган кўп даромад ва совғаларга эга бўлади.
Кундалик зерикарли машғулотдан, тўрт девор орасидаги диққинафасликдан бироз чалғишни, кенгликни, баҳаво далаларни қўмсаган, юрагида ўти борлар, пахтазор сизни кутяпти. Майли, юз килолаб теролмассиз, майли, олтмишгаям етказолмассиз, лекин кўнгилдаги ғуборлар арийди, бу аниқ😊

Олтин куз юртимизга файзу баракаси билан кирди. Далаю боғларда ҳосил тўлиб, тўкиламан, деётгандек.
Туманимиз далаларида ҳам ҳосил мўл, юрган сари, кезган сари оппоқ пахтазорнинг адоғи кўринмайди. Чаноқларидан тошиб, оппоқ очилган лўппи-лўппи пахта киши эътиборини ўзига тортади.
Оқтомлик теримчилар ҳам кун бўйи ғайрат билан терган пахтасини этакка жойлаб, тортиргани тараддудланади, аммо терим иштиёқи хали сўнмаган.
Аслида пахтакор деҳқоннинг йил ўн икки ой тер тўкиб қилган меҳнати кузнинг 1-2 ойлик йиғим-терим мавсумида юзага чиқади: теримни пухта ташкил қилсанг, яхши, хирмонга барака, иш ўлда-жўлда бўлса, сағал кечиксанг, ёмғир-сочинда қолиб, меҳнатингга куясан.
Шунинг учун фермерга энг яхши мададкор - ҳашарчи теримчилар. Қишлоқларда пахта теримида оиласи билан қатнашадиган, мавсумда яхшигина даромад топадиган, меҳнатда суяги қотган теримчилар кўп.
Барно опа Раҳмонова раислик қилаётган Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ана шундай илғор теримчилар аксариятни ташкил этади. Фермер хали теримга хабар қилмасиданоқ, маҳалла идорасига келиб, рўйхатга ёзиладиган, пахтаси яхши бўлган фермерни кўзлаб, ўзлари танлайдиган ҳам шу оқтомликлар.
Маҳалла аҳлининг ёрдами билан ҳудуддаги фермер хўжаликларида юксак хирмон кўтарилди. Ўз навбатида қишлоқликлар меҳнати раҳбарият, фермерлар ва ҳомийларнинг эътибори, совға-саломлар билан эътироф этиляпти.
Бугун туман ҳокимлигида ўтган йиғилишда ҳам Оқтом МФЙдан теримда қатнашаётган кўнгиллилар меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Энг илғор маҳалланинг раиси сифатида Б.Раҳмоновага вилоят ҳокимлиги совғаси тақдим этилди. Совғани вилоят прокурори С.Самадов топширди.

Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Юлдуз Абдуллаева ҳамда Дилафруз Ирисбоева айни дамда "Абдиев Азим" фермер хўжалиги далаларида пахта теришяпти. Нима бўпти, ҳозир ҳамма пахта теряпти, дейишингиз мумкин.
Лекин бу нозик кўринган қизлар 5,6,7 октябрь кунлари 500 килограмдан орттириб пахта териб, мавсум бошидан буён 15 кун давомида 6 тонна хирмон уйганлар.
-Уй бекасиман, пахта мавсумида бекор ўтирмаслик учун қайнсинглим билан бирга пахтага чиқдик. Фермер ҳар килосига 1000 сўмдан тўлаяпти, анчагина даромад қилдик,-дейди мамнуният билан Ю. Абдуллаева.
Айрим фуқаролар боқимандалик кайфиятида юрган бир пайтда нозик-ниҳол аёлларнинг бу ғайрати кўпчиликка намуна бўлса арзийди.

Forwarded from Олтин воҳа
Forwarded from Олтин воҳа