PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Очиқ_дарс

Озон қатлами – атмосфера ҳимоячиси

Мутахассисларнинг фикрича, озон қатлами атмосфера мусаффолигини таъминлайди. Қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларни қайтаради. Аммо кундалик турмушда фойдаланилаётган айрим маиший техникалар ва корхоналар озон қатламини емирувчи моддалар – хлорфторуглеродли бирикмалар озон қатламининг ҳимоя функцияси сусайишига, ҳатто «озон туйнуклари» ҳосил бўлишига, оқибатда эса саратон, ўсма, тери-таносил касалликлари кўпаймоқда.

16 сентябрь – Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, Экологик партияси, Маънавият ва маърифат бўлими ва 4-мактаб ҳамкорлигида махсус дарслар ўтказилди.

Унда ўқувчиларга озон қатламининг аҳамияти, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар ҳамда озон қатламини ҳимоялашга қаратилган халқаро ва миллий ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунча берилди. Мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#Очиқ_дарс #Пискент

Спортсевар отахондан ўқитувчиларга "шпаргалка"

Ҳали қаримадим

Қирқ йилдан буён Пискент тумани 27-сонли мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи Муҳамаджон Султонов умрининг ярмини спортга бахш этди. У 1961 йил 25 майда Пискент туманида туғилган. Болалигидан спортга қизиқиши бўлгани сабаб, Тошкент давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
— Гимнастика билан шуғулланганман. Шу ёшга кирсам ҳам дарсда ўқувчилар билан бемалол ҳаракат қила оламан. Турникларга тортилиш дейсизми, бошқасими менга қийинчилик туғдирмайди", дейди ўқитувчи Махамаджон.

Услубим

—Ўқитувчи бироз қаттиққўлроқ бўлса зарар қилмайди. Дарсда уларга жиддий муносабатда бўламан. "Ўзидан кетган" ларни жазолайман. Бошланғич синфлар билан юмшоқроқ бўлиш керак. Жуда таъсирчан улар.

Талаб ўқувчига ёқсин

—Ўқитувчининг қўйган талаби иложи борича ўқувчига ёқсин. Лекин меъёрда. Ўқувчи билан кулиб, яъни "Ҳингир-ҳингир" қиладиган ўқитувчини бола "бир тийин"га олмайди. На болада, на дарсда тартиб, интизом қолади. Ўқувчилар ўзи шундай: сал бўшроқ қўйсангиз, бошингизга чиқиб кетади. Айниқса, юқори синфлар.

Сабрли бўлинг

—Майли, бирга ҳозир, бирга кеч эришарсиз, аммо сабрли бўлинг. Мулоҳаза қилишга тиришинг. Имкон қадар китоб ўқинг. Шунда келажагингиз порлоқлиги учун кафолат кўрсаткичи кўтарилади.

Шогирдларим: Абдулазиз Ботиров (Олмалиқ шаҳар “Ойдин” деҳқон бозори раҳбари), Умида Муёнова (Кон металлургия коллежи директори ўринбосари), Жамшид Султонов (Пискент тумани тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи), Гулсанам Нематова (ТДПУ педогогика-психология кафедраси мудири), Беҳзод Қодирқулов (Олмалиқ ИИБ бўлими бошлиғи), Баҳодир Абдуқодиров («Тилла она» кўп тармоқли савдо мажмуаси раҳбари)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
👍8👏2