PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#коммунал_тўловлар
#оби_ҳаёт

Карантин ва ҳаракат чекланганлиги боис коммунал тўловларни амалга оширишда муаммо юзага келяптими?

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Пискент тумани филиали ушбу ролик орқали бунинг осон йўлини кўрсатади.


@piskenthokimligi
#оби_ҳаёт

💧Карантин шароитида аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ туман бўлими ходимлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

🛠Жумлалан, "Файзобод", "Мўминобод" маҳалласидаги электр таъминоти қутилари таъмирланди. "Файзобод" да қувурларни янгилаш учун янги сув қувурлари келтирилди.
"Мингтепа" ҳудудидаги марказий насос юқори кучланишли сув кўтариш насосига алмаштирилди.

@piskenthokimligi
#Оби_ҳаёт

ЯНГИ СУВ ТАРМОҒИ ИШГА ТУШДИ. СИФАТИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?

Батафсил ўқинг👇👇👇

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Оби_ҳаёт

Тоза ичимлик суви ҳар доим аҳоли мурожаатларининг асосий мавзуларидан бири бўлиб келган. Пискент туманида аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини қондириш ва сифатли сув етказиб беришда қандай ишлар амалга оширилмоқда? "Тошкент сув таъминоти" филиали раҳбари Дароп Абдуллаев билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

Янги сув тармоғи ҳақида маълумот берсангиз. Иншоот қанча аҳолини сув билан таъминлайди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 6 августдаги ПҚ-2020-сонли қарори шунингдек, Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокимининг 285-сонли қарорига асосан тумандаги “Лолаариқ” МФЙ ҳудудида заҳира ерлар ҳисобидан 2 гектар ер майдони ичимлик суви қудуғи (скважина), шу ҳудудда 0.8 гектар ер майдони сув тақсимлаш иншооти, маъмурий ва ёрдамчи биноларни қуриш учун ажратилган эди.

Сувнинг сифати қай даражада?

Ҳозирги кунда ушбу сув иншоотидаги ичимлик суви давлат стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради. Сувнинг қаттиқлиги 5-6 мг/экв дм3га тўғри келади. (Олдинги ҳолат сувнинг қаттиқлиги 17-18мг/экв дм3 норма 4-10мг/экв дм3. "Райгаз" ёнидаги сувнинг қаттиқлиги 12 мг/экв дм3).

“Лолаариқ” МФЙ ҳудудида қурилган 1-кўтарма насос станциясида: 3 та ер ости қудуғи, 3 та сув кўтариш насоси, 2-кўтарма насос станциясида: 2 та 1000 м3 ли резервуар мавжуд.

Нима учун шу вақтгача янги сувдан берилмади?

Сув иншоотида 3 та сув насоси бир вақтнинг ўзида 5760м3 /сутка сув узатади. Янги тармоқдаги сувнинг юқори босимига 50-60 йил аввал қурилган маънан эскирган қувурлар дош беролмас эди. Шу сабабли тумандаги жами 7 минг 580 метр ичимлик сув қувурлари монтаж қилинган.

Янги тармоқ қанча аҳолини сув билан таъминлай олади?

Сув иншооти ишлаши натижасида 39 700 нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади. Қўшимча 5 960 нафар аҳоли эса илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади. Ҳозирги кунда Ойбек, Лолаариқ, Янгиобод, Бекобод, Навоий МФЙларнинг қисман кўчалари янги тармоққа уланган.

Ҳурматли тумандошлар!

Хабарингиз бор, ўтган 2020 йилда шаҳар маҳаллаларига янги сув қувурлари тортилди. Эндиги вазифа - ушбу тармоқдан хонадонларингизга уланиш. Шунда ёзнинг иссиқ кунларида давлат стандартларига жавоб бера оладиган тоза
оби-ҳаётдан бемалол баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлади.

М.Рустамова суҳбатлашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi