PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мулоҳаза

Йўллар, йўлдошлар одамни ўйлашга мажбур қилар экан. Кеча бир қишлоқда ҳаётни севган, ҳар куни қандайдир савоб иш қилишга улгуриш мақсадига айланган инсонлар билан танишиб, суҳбатлашиб, кўнглим тоғдек кўтарилганди. Ўзим ҳам ўзимни ўзгартиришга, улар каби бўлишга аҳд қилгандим.

Бугун эса ўтакетган пессимист, ҳаётдан, ҳаммадан норози, давлат берган янги уйларда яшаб туриб, яратиб берилган бир олам имкониятдан фойдаланиб туриб ҳам тили нолишдан бўшамайдиган одамлар билан учрашишга тўғри келди...

Бирни кўриб, шукр қил, бирни кўриб фикр қил, дейишади.

Мен эса ният қилдим: ношукрлардан йироқ қилгин, Аллоҳим!

@piskenthokimligi
#МУЛОҲАЗА#

Кўчамиз ёғингарчилик мавсумида кўлга айланади, дейдиганлар, бунинг учун давлат айбдор эмас. Бунинг учун сиз ва ўзингизга ўхшаган қўшниларингиз айбдор. Илгари кўча четида бетон ариқлар бўларди. Кейинчалик одамлар ОЧКЎЗЛИК қилиб шу бир қарич ариқларни ҳам ўз чегарасига қўшиб олиб, кўмиб ташлади. Баҳона "барибир сув келмайди". Ҳой барака топгур, сув келмаса, қишда қор-ёмғирнинг суви кетадику, дейдиган мард йўқ. Мана энди ҳаммасига давлатни айблаб ўтирибмиз. Давлат аслида сизу биздан ташкил топади. Биз масъулиятли бўлсак, биз инсофли бўлсак, шунда давлат ҳам инсофли бўлади. Уйингиздан чиқиб, кўчангизга разм солинг, тўпланиб қолган сувни ариқларга тушириб юбориш учун кимдир ҳаракат қилаяптими, ҳеч ким ҳаракат қилмаётган бўлса, кетмонни олиб, ўзингиз бошлаб беринг, қўшнингиз уялганидан ёнингизга қўшилади. Бу бошқаларга ҳам ибрат бўлади. Қани, бошланг.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот #Обуна #Мулоҳаза

❇️Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этди.

⚡️"Халқ сўзи" газетасининг мухбири Шодиёр Мутаҳаров вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, даврий нашрларнинг бугунги ҳолати, эртаси ҳақидаги фикрларини сўради.

🎥 Рустам Холматов ушбу саволга қандай жавоб берганини видеолавҳада кўринг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мулоҳаза

Бир ҳакимга: «Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?» дейишди. Ҳаким: «Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.

Рамазоннинг яна бир тонги хайрли бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

ИЛМ АФЗАЛМИ ЁКИ БОЙЛИК...

🎙Зайнилобиддинхон домла Қудратов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мулоҳаза

ШУКРОНА

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медаль билан тугатди. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”. Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.

– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебель фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир ҲОШИМОВ
“Ярим аср дафтари” китобидан


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мулоҳаза_учун

Берувчи қўл яхшироқ

Бир ота ўғлидан ишлаб тирикчилик учун пул топиб  келишини талаб қилди. Ўғил унинг талабини бажариш учун йўлга тушди. Бироқ бир неча соат ўтмасиданоқ  ўғил қайтиб келди.

Отаси:
- Нима учун қайтдинг?
Ўғил:
- Эй, отажон! Мен дарахт остида ўтирган эдим, бир пайт ўлими яқинлашиб қолган бир касал қарғани кўрдим. У қандай қилиб ризқ топади, деб ўзимга савол бериб турган эдим, тўсатдан шер катта ўлжа билан келиб,  ундан ўзи тусаганича тановул қилди. Қорни тўйгач, қолганини  ташлаб кетди. Ўша заҳоти ҳалиги хаста қарға шердан қолган ўлжа билан озиқланди. Ризқ кафолатланган эканку, деб қайтиб кела қолдим, - деди.

 Ота:
- Ўйлаб кўрчи, ўғлим. Бошқалардан ортиб қолган қолдиқ ҳисобига яшайдиган қарға бўлиб яшаш яхшими ёки ўзини-ўзи таъминлаб, яна бошқаларга  ҳам берадиган шер бўлиш яхшими? Бошқалардан келадиган ёрдамни кутиб яшаш яхшими ёки ўзинг меҳнат қилиб топганинг яхшими? Эсингдан чиқарма, берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi