PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Миллий_форум

Бугун Пискент тумани халқ таълими тизими ходимларининг "Устозлар миллий форуми" ўтказилди.

Форумда туман халқ таълими тизими тасарруфидаги мактабларда фаолият кўрсатувчи педагог ўқитувчилар иштирок этди. Устозлар анжуманида таълим тизимининг бугунги ҳолати, келгусидаги режа ва мақсадлар, янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари кенг муҳокама этилди.
Туман халқ таълими бўлими бошлиғи Ҳ.Рашидовнинг маърузаси тингланди. Услубчилар ва тажрибали устозлар билан биргаликда таълим сифатини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Форумда ўқув йилида фидойилик кўрсатган ва шогирдлари муваффақиятга эришган бир гуруҳ педагоглар тақдирланди.

Маълумот учун: Пискент туманида 41 та мактаб, 1та "Баркамол авлод" мактаби, 1та махсус мактаб-интернати бор.15 минг 895 нафар ўқувчи ёшга 1 минг 267 нафар педагог таълим беради. 2022 йилда мактабни битирган ўқувчилардан 52 нафари олтин, 21 нафари кумуш медалга сазовор бўлди, 112 нафари муддатидан аввал олийгоҳлар талабаси бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi