PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мавсум
#медиа_тур

Мавсумига қай даражада тайёрмиз?

Мавсумга тайёргарлик юзасидан туманда махсус ишчи гуруҳ тузилиб, кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилди. 326 та иситиш қозонлари жорий таъмирланиб, айрим жойларда газ ва кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатилди.

Куз-қиш мавсумида газ қувурларида босимни бир меъёрда ушлаш ва истеъмолчиларга тақсимлаш мақсадида 397 та газ тақсимлаш қутилари техник кўрикдан ўтказилди. 124 км (100 %) табиий газ тармоқлари кучли босим остида синовдан ўтказилди. Аҳоли хонадонига 717 та смарт газ ҳисобдонлари ўрнатилди.

Аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш, мавсумда узилишларнинг олдини олиш мақсадида 246 км ҳаво линиялари жорий, 155 км мукаммал таъмирланди. 80 та трансформатор пунктлари жорий, 39 таси мукаммал таъмирланди. Хонадонларга 17 645 та (92,5%) замонавий электр энергия ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди.

Батафсил🎥 "Тошкент" телеканали лавҳасида

@piskenthokimligi
#мавсум

Заъфарон қийғос гуллади

🌸Пискент тумани "Култепа" МФЙда афғонистонлик инвесторлар томонидан доривор гиёҳ - заъфарон (шафран) етиштириш йўлга қўйилган эди. Айни вақтда 4 гектар майдонда заъфарон қийғос гулга кирди.

💰"Турон бизнес лимитед" МЧЖ раҳбари Ходи Абдул Ходининг сўзларига кўра, бу йил Туркия ва Эронга заъфароннинг ҳар килограммини 8 минг АҚШ долларидан экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган. Келгусида ўсимлик етиштириш ҳажми салмоқли даражада ортгач, Покистон, Арманистон, Германия ва Саудия Арабистони давлатларига ҳам экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 1 млн 400 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестиция жалб этилиб, истиқболда 14,95 гектар майдоннинг барчасига шафран экилади. Айни вақтда 40 нафарга яқин хотин-қиз иш билан банд.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мавсум

📌Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ғўзанинг янги нави экилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#мавсум

📌Яйловлар вақтинча фойдаланиш учун берилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Мавсум
#Профилактика

ФВБ: мақсадимиз ғаллани офатдан асраш!

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мавсум

⚡️Пахта - 2022: Навбатдаги семинар Пискент туманида ташкил этилди

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мавсум

Янгиобод маҳалласининг уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат теримчилари "Пискент Шарқ агро" фермер хўжалигида пахта теримида фаол қатнашишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Айни вақтда туманимизда пахта йиғим-терими мавсуми қизғин паллага кирди.

Туман ҳокими топшириғи асосида туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш. Тўрабоев, Маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов
ҳудудларда пахта йиғим-терим мавсумида яратилган шарт-шароит, жойларда мажбурий меҳнат ва вояга етмаганлар меҳнатининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишишди.

Мулоқот чоғида фермерларга теримчилар учун яратилган шароит ва терим пулларининг вақтида берилиши ҳолатлари ўрганилди. Зарур меҳнат шароитларини янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Теримчиларга дала бошида иссиқ овқат, иссиқ чой ва ичимлик суви тайёрлаш ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарининг вазифаси. Туман раҳбарлари шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, тайёрланган овқат сифатини ҳам текшириб кўрдилар.

Тушлик учун теримчиларга зарур шарт-шароит яратиш бўйича камчиликлар аниқланиб, бартараф этиш тўғрисида топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Туман ҳокими Р. Рихсиев топшириғи асосида илғор отряд раҳбарлари рағбатлантирилди.

Маълумки, туманда пахта йиғим-терими мавсумини самарали ташкил этиш мақсадида 83 та терим отрядлари ташкил этилган. Уюшмаган аҳоли вакиллари, ишсиз фуқаролар кўнгилли равишда бириктирган ва 80 нафардан ортиқ теримчиларни жалб этган отряд раҳбарларига “Real agro cotton” агро кластер томонидан рағбат пуллари ажратилди.

Ҳудудларда, фермер хўжаликларида бўлган туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, Маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов кластер масъул ходими И.Олимов илғор отряд раҳбарлари фаолиятини эътироф этдилар. 1 миллион сўмдан маблағ топшириш баробарида далада аниқланган камчиликларни бартараф этиш топшириғи берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Туманимизда пахта йиғим-терими мавсуми авж паллага кирди.

Терим отрядларига бириккан қарийб тўққиз минг нафар кўнгилли теримчилар ҳар куни 70-100 кг ва ундан ошириб, меҳнат қилмоқда. Туман ҳокими томонидан банк бошқарувчиларига теримчиларга ўз вақтида терим пулларини етказиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, илғор отряд раҳбарларига агрокластер томонидан аванс пуллари ҳам тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Мавсум

Пахта даласида меҳнатига муносиб даромад топаётган пискентлик теримчилар ҳақида "Марказий студия" да кўринг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi