PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#маънавият
#давлат_тили

Туман ҳокимлигида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлиги ва Давлат тилининг мавқеини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари К.Мамажонов, Адлия бўлими бошлиғи Р.Хамраев, жомеъ масжид имом-хатиби А.Маликов, Миллий тикланиш демократик партияси туман кенгаши раиси Д.Ҳакимова, Ёшлар иттифоқи, ФХДЁ бўлими, Халқ таълими бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.

Туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов ўзбек тилига эьтибор, жамиятда давлат тилининг мавқеини ошириш ва софлигини сақлаш, бу борадаги қонунчиликнинг моҳиятини ёшлар онгига сингдириш тўғрисида сўзлади.

Суҳбат давомида оилаларда миллий қадриятлар, урф-одатларга ҳурмат билан қараш, миллий-маънавий меросимизга бўлган эътиборни ривожлантириш, узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда бу борада туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

@piskenthokimligi
#давлат_тили

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

ЮРАК ТИЛИ

Дунё соқов эди, туйқус сўз сўради – садо бўлдинг,
Жилва сочди мавжларингда ою юлдуз – само бўлдинг,
Коинотнинг буржларига ёйилган куй – сано бўлдинг,
Сен туфайли вужудимга жо бўлди-ку жоним, тилим.

Тошга ҳам тил ато этган сирли битик – тилсим сенсан,
Заранг мозий дарвозасин очқич калит – "сим-сим" сенсан.
Камалакдай лисонлар кўп – ёлғиз юрак тилим сенсан,
Тилмоч бўлдинг муҳаббатга меҳмон бўлган оним, тилим.

Сен сулувсан – Қошғарийни Мажнун каби кўйга солган,
Алишербек васф этай деб чиройингни ўйга толган,
Қодирий ҳам Чўлпон суйиб, ошиқ жони ўтда қолган,
Ишқ аҳлининг шароридан шараф топган шоним, тилим.

Кўксимдаги чечагим сен – ким қўл чўзди юлмоқ учун,
Поймол этиб, сўнг устимдан қаҳ-қаҳ отиб кулмоқ учун,
Хазинасан, қулф эшиги – тилсиз, дилсиз гумроҳ учун,
Сийму зарим, дур-гавҳарим, тилла тўла коним, тилим.

Ёв йўласа, қилич-қалқон сўзинг тутиб, қасд бўламан,
Таъзим қилса Сенга, мен ҳам отдан тушиб паст бўламан.
Сасинг туйсам сафарларда, сафо ичра маст бўламан,
Соқий мудом сахий сенга – саодатли жомим, тилим.

Дилим сархуш, тилим бийрон – абад бахтга ёрлигимсан,
Худойимнинг мукофоти – мангу мақтов ёрлиғимсан,
Кўзим дейми, юзим дейми – бошдан-оёқ, борлиғимсан,
Етмиш икки томиримда оқиб турган қоним, тилим.

Эй, сен хазон билмас боғим, ўзбекий соф гулинг бўлай,
Гулинг узра қанот қоққан беором булбулинг бўлай.
Ҳеч бўлмаса, илтифот қил, бир қўриқчи қулинг бўлай,
Давлатли султоним, тилим – олиймақом хоним, тилим.

Сен бўлмасанг, кўкка элтар нурли нарвон, йўлим қайда?!
Сен сарбонсан, дилим – зиё ортган карвон, қўним қайда?!
Тирикман, сен боис боқий менга даврон – ўлим қайда?!
Сен борсанки, жаранглагай кўк тоқида номим, тилим!

Нодир Жонузоқ

@piskenthokimligi
#давлат_тили

ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР

Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Пискент туманида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбек тили байрами арафасида туман ҳокими маслаҳатчиси Ҳ.Каримов раҳбарлигида депутатлар ва ЎзМТДП партияси туман кенгаши масъуллари томонидан “Мўминобод”, “Майлобод”, “Ойбек” маҳаллалари ҳудудида жойлашган корхона ва савдо шоҳобчаларида пешлавҳалар, реклама баннерлари ёзувларида давлат тили меъёрларига амал қилиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 48 та обьектда ўзбек тили қоидаларига амал қилиниши билан танишиб, 15 та ҳолатда ёзувлар ўчиб кетгани, реклама баннерлари нотўғри жойлаштирилгани сабабли огоҳлантирилди.

Шунингдек, марказий кўчаларга алломаларнинг ўзбек тилининг бой ва сермазмун тил эканлиги акс этган сўзлари акс эттирилган тарғибот баннерлари жойлаштирилди.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#давлат_тили
#ҳисобот

Пискент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ. Исамуҳаммедов томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Давлат_тили

Давлат тили бўйича қонунлар ижроси таъминланади

Пискент туманида “Давлат тили тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида” ги қонунлар шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича рейдлар ўтказилди.

Туман ҳокими маслаҳатчиси Бегзод Қориев, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Рустам Шеров ва ишчи гуруҳ аъзолари туман марказий кўчаларида ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, ташқи оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонларда юқоридаги қонун ва қарор талабларига амал қилиниши ҳамда жорий йил 1 августга қадар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида имло хатоларисиз ёзилишини назорат қилдилар.

Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган пешлавҳалар бартараф этилди. Ёзувларни тўғрилаш бўйича тадбиркорлар ва масъуллар огоҳлантирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Давлат_тили
#Ижро

Давлат тили бўйича қонун ижросини таъминланмоқда

Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижросини таъминлаш, тумани ҳудудида тадбиркорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги пешлавҳалар, эълонларнинг Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли Қарори талабларига мувофиқлигини ўрганиш давом этмоқда.

Туман ҳокими маслаҳатчиси Б.Қориев, Давлат солиқ инспекцияси ходимларидан томонидан юқорида қайд этилган талабларга номувофиқ реклама ва пешлавҳалар бартараф этилмоқда.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi