PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сессия
#онлайн

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XI сессияси бошланди.

Сессия Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Сессияни туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов бошқармоқда.

@piskenthokimligi
#сессия
#онлайн

Сессия давомида Халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Рашидовнинг Президент Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 августида "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида" кенгайтирилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларнинг ижроси юзасидан тумандаги умум таълим мактабларини санитар талабларига мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дизенфекция ишларини ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Туман кенгашининг
“Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси Г.Назирқулова мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини депутатлар томонидан ўрганиши натижалари бўйича маълумот берди.

@piskenthokimligi
Ҳалқ депутатлари Пискент туман Кенгаши сессиясида бугунги долзарб масалалар кўриб чиқиляпти

Бу ҳақда "Халқ сўзи" сайтида ўқинг
👉https://xs.uz/uzkr/post/tuman-sessiyasida-bugungi-dolzarb-masalalar-korib-chiqilyapti

@piskenthokimligi
⚡️14 СЕНТЯБРДАН ОNLINE-MAKTAB ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

14 сентябрдан бошлаб Республика умумтаълим мактабларида таълим шаклини онлайн тарзда танлаган ҳамда мактабининг фаолияти ҳали тикланмаган ўқувчилар белгиланган дарс жадвали асосида ОNLINE-MAKTAB
ўқув дастури бошланади.

Телевизион дарслар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Батафсил

@piskenthokimligi
#тезкор

⚡️ Янгийўлда кадастр хизмати мансабдори 13500 доллар пора олаётган вақтида ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/2DSZOk6


ИИББ Матбуот котибиhttps://t.iss.one/IIBB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон фармони

👆Батафсил видеолавҳада

@piskenthokimligi
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from davletovuz
Маҳаллий кенгашларнинг ўз котибияти бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, эндиликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиб, унинг фаолияти маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Қонун бугундан кучга киради.
#онлайн
#тадбиркор_аёл

Айни вақтда Олий Мажлис Сенати ва "Шарқ аёли" Халқаро аёллар жамоат фонди томонидан "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳаси доирасида тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани хотин-қизлари учун видео-селектор кўринишида семинар ўтказилмоқда.

@piskenthokimligi
#расмий

Айни дамда, Пискент тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

💼Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

📝Р.Рихсиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат молия институтини, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

🔖Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

📌Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

📍Шунингдек, Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилмоқда.

📌Пискент туманининг янги "тўртлиги" билан танишинг:

🔸Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

🔹Джураев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори

🔸Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи

🔹Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram