PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ободонлаштириш

Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Амир Темур ва Бобур кўчаларида дарахтларга шакл бериб, электр кабелларига шикаст етказиши мумкин бўлган шохлари буталди. Йўл ёқалари чиқинди ва қуриган ўт-ўландан тозаланмоқда.

@piskenthokimligi
Стадион яна спортчи ёшларнинг севимли масканига айланади

Пискент тумани ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбари Баҳодир Рашидов ҳамда бошқа масъуллар эски стадионда бўлди.

Мутасадди раҳбарлар стадионни реконструкция қилиш, ободонлaштириш ва спортчи ёшлар шуғулланиши учун қулай масканга айлантириш бўйича режаларини ўртоқлашдилар.

Таъкидлаш жоизки, Пискент туманидаги мазкур стадион бир неча йил аввал турли спорт мусобақалари, байрам тантаналари ўтказиладиган асосий майдон сифатида узоқ йиллар аҳолига хизмат қилган.

Айни вақтда мазкур иншоот қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Томошабин ўриндиқлари эскирган, ҳудудни ўт-ўлан босган. Мутасадди раҳбарлар туманнинг спорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишида бу майдоннинг аҳамиятини таъкидлаб ўтдилар.

@piskenthokimligi
#мактабгача_таълим

"WISE SHILD" нодавлат мактабгача таълим муассасаси боғча ёшидаги болаларни қабул қилишни бошлади

Нодавлат таълим муассасасига 3-7 ёшдаги болалар қабул қилинади.

Таълим жараёнида машғулотлар рус ва инглиз тили олиб борилади.

Болажонлар Таэквондо спорт тури билан шуғулланиши мумкин.

Тажрибали педагоглар таълим-тарбия беради.

Иш вақти соат 8:00 дан 18:00 гача.

📍Манзил: "Митан" маҳалласи, 6-мактаб ёнида

📲Мурожаат учун телефон: (94)424-87-91

@piskenthokimligi
#мурожаат_изидан

Туман ҳокими ўринбосари Суннатилла Исақулов томонидан фуқаро мурожаати ўрганилди

Туман Электр тармоқлари корхонаси, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ туман филиали, "Пискенттумангаз" мутасаддилари билан биргаликда янги қурилган кўп хонадонли уйларда табиий газ, электр, ичимлик суви билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, мурожаат асосида ҳудудда ободонлаштириш ишлари назорат қилинди. Белгиланмаган жойга яна чиқинди тўкилаётган ҳолатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Тошкент вилоятида мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

🎙Нурафшон шаҳрида ана шу масалага бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

🔰Тадбирда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган савол ва мурожаатларга масъулларнинг изоҳи, реал ҳолат ҳақидаги асосли мулоҳазалари эшитилди.

🎥Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалининг истеъдодли журналисти Ирода Бакирова лавҳасида сўз боради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ТОНГ ОЧАР КЎЗЛАРИН…

Тонг очар кўзларин эриниб,
Севинчдан йиғлайди қиёқлар,
Чечаклар жилмаяр севиниб,
Шамолда чўмилар гиёҳлар.

Ўйноқи шуълалар — болалар
Жимгина тарқалар сайҳонга,
Ўргимчак тўқийди толалар,
Хонқизи боради меҳмонга.

Қурбақа варақлар баёзин,
Гулдан бол сўради арилар,
Чигиртка қайрайди овозин,
Парвозда ниначи — парилар.

Чумоли, меҳнаткаш чумоли,
Куйинма, атрофга бир қара -
Майсалар, оҳ, қандай ҳимоли,
Дунёни қилма кўп масхара.


Шавкат Раҳмон


@piskenthokimligi
#Шавкат_Раҳмон_70

Бугун XX аср ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири, миллатпарвар шоир, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими – Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун. Шоир ҳаёт бўлганида 70 ёшни қарши оларди...

@piskenthokimligi
ҚАСАМ

Шавкат Раҳмон деган
бир ўжар шоир,
Бир куни қайтадан яраладими?
Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб,
Сайладим сўзларнинг
сараларини.
Ҳар бир сўз
юз сўзнинг ўрнини босар —
Ватан, Халқ, Жасорат, Кураш, Озодлик.

Ҳар бир сўз етажак юзта умримга,
Ҳар бири бахш этар
руҳимга шодлик.
Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга,
Пуштиранг пардали минглаб дарчадан
Мўралаб ўтирган гўзал сўзларни
Қолдириб кетаман энди барчага.

Аслида атиргул бўйин таратган
Бу ўйноқи сўзлар меникимасдир.
Менга нондай зарур қиличдай кескир,
Заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир.

Сайладим сўзларнинг сараларини,
Курашлар шамоли кирди назмимга.
Юртимни кезаман, энди ҳар нарса –
Эгилган нарсалар тегар ғашимга.

Энди ишлаш керак бу кенгликларда,
Токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким,
Токим буюк тоғлар салтанатида
Эгилган бошларни қиличлар кессин.

Шавкат Раҳмон

@piskenthokimligi