PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани "Холиқберди" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Саюсупова уй-жой масаласида ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат қилган эди.

Фуқаро мурожаати туман ҳокими ўринбосарлари С.Исақулов, А.Деҳқонов томонидан ўрганилди. М.Саюсуповани қийнаган муаммога ҳомий тадбиркор жалб қилган ҳолда ечим топилди.

Айни вақтда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими ўринбосари С.Исақулов қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ

Тошкент вилояти ФВБ огоҳлантиради!
Чўмилиш қоидаларига амал қилинг!

@piskenthokimligi
ФВБ огоҳлантиради!

Қуйидаги чўмилиш қоидаларига амал қилинг:

- очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
- тунги вақтда чўмилиш;
- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;
- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.

@piskenthokimgi
#очиқ_мулоқот

Айни вақтда Пискент тумани Хизмат кўрсатиш ва технология коллежида туман ҳокимлиги ва ОКМК мутасаддиларининг "Кўлота", "Мустақиллик", "Култепа" маҳалласи аҳли, ҳудуд деҳқон ва фермерлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибида битта масала - “Олмалиқ КМК” АЖнинг қолдиқларни сақлаш объекти ҳамда инфратузилма объектларини қуриш доирасида, ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиниши натижаси қандай ҳал этилади?

Бу борада ОКМК маблағлари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифлари ва пискентликларнинг талаблари муҳокама этилмоқда.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#антикоронавирус

Дезинфекция ва тарғибот тадбирларидан лавҳалар

@piskenthokimligi
#расмий

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штаби
АХБОРОТИ


Пискент туманида 8 июль ҳолатига 40 хонадонда жами 205 нафар фуқаро 14 кунлик уй карантинига олинган. Бугунги кунга қадар тиббий кузатувга қўйилган 2569 нафар фуқаронинг барчасидан вирусологик таҳлиллар ўтказилган, саломатлиги тасдиқланган.
Айни вақтда карантинда бўлиб турган фуқароларда касаллик белгилари аниқланмаган. Бугунгача туман аҳолисидан COVID-19 жами 3824 та таҳлил олинди.

8 июнь ҳолатига корхона ва ташкилот, бозор ва дўконлар, патрул постларда жами 9451 кв м майдон махсус эритма билан зарарсизлантирилди. Дезинфекция ишларига Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази, Дезинфекция бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 37 нафар ходими жалб этилган.

14 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Даладан дастурхонга” шиори остида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти санитария талаблари асосида олиб борилмоқда.

Санитария эпидемиологик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида марказга кириш ва чиқиш вақтинча чекланган.

Бугун ИИБ ва ДСЭНБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида карантин қоидаларини бузган 50 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди(карантин бошидан буён 2960 та)

Ҳурматли фуқаролар!
Айни вақтда туман ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартиб ўрнатилган бўлиб, карантин тартибига тўлиқ риоя қилинг! Карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланиши ҳақида эслатиб ўтамиз.

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter