PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Шукуҳ

Лолаариқ маҳалласидаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасида "Янги Ўзбекистонда эл азиз,  инсон азиз!" бош ғояси асосида байрам тадбири ташкил этилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ҳоким ёрдамчиси, ҳудуд ёшлар етакчиси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Маданият бўлими хонанда ва раққосалари, боғча тарбияланувчилари, Лолаариқ маҳалласи хотин-қизлари, болажонларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пискент ТЭТК шуни маълум қиладики, 24 август куни соат 08:00 дан 17:00 гача Н/С Пахтакор нимстанциясида 110/35/10квнинг таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли туманимизнинг Мингтепа, Бекобод, Янгиобод, Файзобод, Оқтепа, Дўстлик, Зоминовул, Чимқўрғон ва Майлобод МФЙларининг қисман ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун Пискент туман электр таъминоти корхонаси истеъмолчилардан узр сурайди.

Пискент ТЭТК тезкор диспетчерлик бўлими телефон рақамлари:
☎️ 70-54-51-105
☎️ 70-54-53-098

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 98 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинади

“2022–2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–357-сон, 22.08.2022 й.) қабул қилинди.

📝Қарорга мувофиқ, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини 2022-2023 йилларда янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгиланди. Жумладан:

☑️ 2022 йил якунигача:

▫️аҳоли яшаш масканларини мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш даражаси 98 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади;

▫️40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади;

▫️электрон давлат хизматлари кўрсатилишига хусусий секторни жалб қилиш орқали фойдаланувчилар сони 2 баробарга етказилади;

☑️ 2023 йил якунигача:

▫️ рақамли технологиялар соҳасида йилига 6,5 минг нафардан ортиқ ёшларнинг ахборот технологиялари йўналишида таълим олиши йўлга қўйилади;

▫️давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимлик органларида ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларидаги корхоналарда 214 та ахборот тизими ва дастурий маҳсулотлар жорий этилади.

🗓 2022 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.

2023 йил 1 январдан тегишли давлат органлари (24 та) расмий веб-сайти ва порталларини “Ягона дарча” тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

🔰 Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Миллий_форум

Бугун Пискент тумани халқ таълими тизими ходимларининг "Устозлар миллий форуми" ўтказилди.

Форумда туман халқ таълими тизими тасарруфидаги мактабларда фаолият кўрсатувчи педагог ўқитувчилар иштирок этди. Устозлар анжуманида таълим тизимининг бугунги ҳолати, келгусидаги режа ва мақсадлар, янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари кенг муҳокама этилди.
Туман халқ таълими бўлими бошлиғи Ҳ.Рашидовнинг маърузаси тингланди. Услубчилар ва тажрибали устозлар билан биргаликда таълим сифатини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Форумда ўқув йилида фидойилик кўрсатган ва шогирдлари муваффақиятга эришган бир гуруҳ педагоглар тақдирланди.

Маълумот учун: Пискент туманида 41 та мактаб, 1та "Баркамол авлод" мактаби, 1та махсус мактаб-интернати бор.15 минг 895 нафар ўқувчи ёшга 1 минг 267 нафар педагог таълим беради. 2022 йилда мактабни битирган ўқувчилардан 52 нафари олтин, 21 нафари кумуш медалга сазовор бўлди, 112 нафари муддатидан аввал олийгоҳлар талабаси бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi