PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from bakiroo
30 йиллик кечикиш оқибатларига қарши даво яна кечиктириш эмас

Собиқ совет ўлкалари орасида бозорга ўтиш томон ҳаракатини бошлаган, лекин пировардига ҳали етиб боролмаган давлатлардан бири, афсуски - бу Ўзбекистон. Бозорга ҳеч қайси давлат биз каби узоқ муддат давомида ўтмаган бўлса керак, шунинг учунам оғриқларимиз ҳеч тугай демайди. Нархларни эркинлаштиришга бошқа давлатлар 1992 йил 1 январда киришиб, 1996-1999 йилларда бозорга ўтиш якунланган бўлса. биз 1994 йилдан бери шу йўлдамиз. Қанчалар эҳтиёткор, секин ҳаракатланганимиз сайин, ислоҳотларнинг оғриқлари шунча узоққа чўзилмоқда. Иккинчи авлод шу оғриқлар билан яшамоқда. Бу кетишда, худо кўрсатмасин, яна ортга чекинишлар бўлса, учинчи авлод ҳам ислоҳотлар зарурияти ҳақида чақириқлар билан, лекин бозор ислоҳотларига журъат қилолмай аросатда яшашда давом этади. Товон эса ошиб бораверади. Тескари ташвиқот кучаяверади.

Ҳеч қурса Грузия ё Қозоғистондагидек яшашни ҳамма истайди, жон бошига 4000 долларлик даромадларни ҳамма хоҳлайди. Одамлар тушуниши керакки, Грузиядек, Қозоғистондагидек ўртача яшаш тарзига етиб бориш учун улар ўтказган ислоҳотларга, қанчалик оғир бўлмасин, қадам босишимиз керак.

Кўпчилик ҳозир эсламайди. Тошкентдан даромади 2,3 баробар даромади камроқ Наманган, Фарғона ё Хоразмда буханка нон аллақачон бозор нархига ўтиб бўлган. 3 йил бўлди бунга. Ўшанда ҳам ваҳима кўтарганлар буханка нон ейдиганлар бўлмаган. Бозордаги энг қиммат ёғли патир нон ейдиганлар кўпроқ шовқин солишганди. Чунки буханка нон истеъмол қиладиганлар учун давлат компенсация тизимини ортиғи билан ишга туширганди. Бу сафар ҳам ижтимоий ёрдам каналлари (пенсия ва маош индексацияси, компенсация, бир марталик тўловлар) ишга тушмоқда. Керак бўлса яна ёрдам кўрсатилади. Менинг ишончим комил, истеъмоли буханка нон бўлган аҳоли тоифаси ҳимоясиз қолмайди.

Ҳа, "Арзон нон ва халққа томоша" сиёсати билан ҳам яшаш мумкин, давом этиш мумкин. Қадимги Римдан маълум бундай усул. Ўзингизга савол беринг, рўшнолигимизнинг чегараси шу бўлишига розимисиз? Кеча тармоқда "кўп савол бермаётганимиз учун газ ва светни қолдиришса бўларди" деб ёзиб қолишди. Ўзбекистонликлар кўпроғига муносиб. Арзон, лекин ўзи йўқ газ ва свет соқовлигимиз учун тўлов деб қабул қилишга масалан, мен рози эмасман.

Фақат Тошкентда қолган арзон нон, ўзи йўқ арзон электр ва ўзи йўқ арзон газнинг тўловини 30 йил тўладик. Тўловини кимга тўлаётганимизни билмай тўладик ва ўзимизни ўзимиз алдаб яшадик. Энди яна айирғич олдида турибмиз.

Менинг ҳукуматга қанақадир ортиқ симпатияларим йўқ. Лекин ҳозир, айнан нархларни эркинлаштириш масаласида фикримиз ўнг келиб қолганидан тушунаманки, бошқа илож энди қолмаган, энди бошқа чўзиб бўлмайди. Нархларни эркинлаштириш ислоҳотини бошлаётганларни олабўжи, жаллод ўлароқ кўрсатишга уринаётганлар ҳам йўқ эмас. Ҳа бу арзон обрў, шуҳрат, боринг ана яхшигина манфаат ҳам келтиради. Лекин ҳозир ишониш керакки, улар жаллод эмас, жарроҳ. Кимдир, қачондир шу ишни қилиши керак эди ва улар шу ишни бошлашди. Энди уларга озгина қўллов ва озгина далда керак, жуда бўлмаганида эса сабр.

@the_bakiroo
#Эълон

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият бўлими томонидан бугун Бобур кўчасида жойлашган амфитеатрда соат 18:00 да «Мунаввар оқшомлар» дастури доирасида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади.

Болажонларни тадбирга таклиф этамиз!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Табрик

Пискент тумани ҳокимлиги илғор пиллакор, «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони соҳибаси Санобар Жўраевани туғилган куни муносабати билан табриклайди. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва ишларида муваффақият ҳамиша ёр бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Меҳр

Болаларга беринг дунёни..

Бугун сектор раҳбарлари қишлоқларда боғчаларда бўлиб, болажонларга байрам совғалари улашдилар.

Суратда: туман прокурори Алишер Жўраев Келовчи маҳалласида тадбир чоғида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_бандлиги

2-секторда хотин-қизлар учун янги касб-ҳунар маркази ишга тушди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Спорт

Пискент туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1-сектор маҳаллалари жамоалари ўртасида уюшмаган ёшлар иштирокида тош кўтариш мусобақаси ўтказилди.

Унда Файзобод, Муротали, Бекобод, Саидобод маҳалласи ёшлари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, Муротали маҳалласи спортчилари ғалаба қозониб, туман босқичига йўл олдилар. Якунда мусобақа иштирокчиларига сектор раҳбарининг совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi